язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Миллий ва хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш/ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.06.2015 й. 2678-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 16.05.2015 й. 12/6-сонли қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 3 июнда 2678-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2015 йил 16 майдаги

12/6-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан жисмоний шахслар-резидентларга

нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси

ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сонли "Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ жисмоний шахслар-резидентларга 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) рухсатнома бериш тартибини белгилайди.

1. Жисмоний шахслар-резидентлар томонидан 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Марказий банкнинг рухсатномаси (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) олиниши шарт.


2. Жисмоний шахслар-резидентларга рухсатномалар қуйидаги мақсадлар учун берилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари асосида ҳукумат делегациялари таркибида хорижий давлатларга чиқиш учун;

б) хорижий давлатларда доимий яшаш мақсадида хорижий давлатларга чиқиш учун;

в) хизмат сафари юзасидан хорижий давлатларга чиқиш учун;

г) таълим олиш мақсадида хорижий давлатларга чиқиш учун;

д) бошқа мақсадлар учун (сайёҳлик сафарлари, даволаниш, қариндошларни кўриб келиш, спорт мусобақалари ва ҳ.к.).


3. Жисмоний шахслар-резидентлар рухсатнома олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

б) қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда паспорт нусхаси:

паспорт серияси, рақами ва берилган санаси;

паспорт берган орган номи;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома белгиси (агар талаб қилинса);

хорижий давлатга чиқиш визаси (агар виза режими белгиланган бўлса);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги белги;

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома нусхаси (агар талаб қилинса);

г) нақд хорижий валютанинг келиб чиқиш манбасини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилган ҳолда уларнинг нусхалари (ваколатли банкнинг ҳисобварақлар ва омонатлардаги хорижий валюта олинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар);

д) хизмат сафарига юборилаётган шахслар учун - хорижга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқнинг, таклиф этаётган тараф хатларининг нусхаси;

е) ҳукумат делегациялари таркибида хорижга бораётган шахслар учун - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишининг нусхаси;

ж) хорижга чиқиш мақсадини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар - агар мавжуд бўлса.


4. Жисмоний шахслар-резидентларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга рухсатномаларни бериш ёки рухсатномалар беришни рад этиш ариза келиб тушган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан амалга оширилади.


5. Марказий банк томонидан рухсатномалар беришда:

а) жисмоний шахслар-резидентлар мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда чет элга чиқаётганлиги;

б) жисмоний шахслар-резидентлар томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича тўлиқ тақдим этилганлиги асос бўлади.


6. Жисмоний шахс-резидент томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда Марказий банк рухсатнома беришни рад этади ва бу ҳақда жисмоний шахс-резидентга ёзма равишда жавоб беради.


7. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлганда, Марказий банк томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган 09006-1 шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.

Рухсатнома Марказий банк раисининг валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича масъул ўринбосари томонидан имзоланади.


8. Рухсатнома икки нусхада расмийлаштирилади, биринчи нусхаси жисмоний шахс-резидентга берилади, иккинчи нусхаси Марказий банкда қолдирилади.


9. Рухсатнома жисмоний шахслар-резидентлар томонидан божхона органларига топширилиши шарт.


10. Рухсатнома берилган санадан бошлаб уч ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.


11. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА


O`zbekiston Respublikasi

Markaziy Bankiga


ARIZA

Men



(familiyasi, ismi va otasining ismi)

               

(pasport seriyasi, raqami, berilgan sanasi va uni bergan organning nomi)


ga chiqishim munosabati bilan

(davlat nomi, shahar)



(xorijiy valyuta turi, miqdori (raqam va so`z bilan)

miqdordagi naqd xorijiy valyutani O`zbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga ruxsat berishingizni so`rayman.

Xorijiy davlatga chiqishdan maqsad (asos)


               

       

        

Ketish sanasi: 20__ yil "____" ____________.


Kelish sanasi: 20__ yil "____" ____________.


F.I.O. _________________

                         (imzo)






Низомга

2-ИЛОВА


Shakl: 09006-1



Bankning emblemasi



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI


____ ________-sonli RUXSATNOMA


20__ yil "___"______________

Xorijga jo`nab ketayotgan


ga


(familiyasi, ismi va otasining ismi)


ushbu hujjat bo`yicha xorijga chiqish ruxsati bo`lgan pasporti


            

(seriyasi, nomeri)


ko`rsatilganda

(berilgan vaqti, kim tomonidan berilgan)


            

(summasi raqam va so`z bilan yozilsin)

              

(xorijiy valyutaning to`liq nomi)

miqdoridagi naqd xorijiy valyutani xorijga olib chiqishga ruxsat etiladi.


Ushbu ruxsatnoma bojxonaga topshirilishi shart.

O`zbekiston Respublikasi

Markaziy banki raisining

o`rinbosari





(imzo)



M.O`.

QALBAKILASНTIRISН QONUNGA

MUVOFIQ TAQIB QILINADI

TUZATISН KIRITISН MUMKIN EMAS

BOSНQA SНAXSLARGA BERISН TAQIQLANADI

UCН OY DAVOMIDA HAQIQIYDIR".

        

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 8 июнь, 22-сон, 296-модда