язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Миллий ва хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш/ Марказий банк Бошқарувининг 16.05.2015 й. 12/6-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 03.06.2015 й. 2678-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2015 й.

N 2678




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.05.2015 й.

N 12/6


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан жисмоний шахслар-резидентларга

нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси

ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар

бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон "Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 21 июндаги 13/7-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 июлдаги 12/1-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида"ги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1253, 2003 йил 3 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 23 августдаги 20/1-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 июлдаги 12/1-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1253-1, 2003 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон).


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                               Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 8 июнь, 22-сон, 296-модда