ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисобот. Молиявий ҳисобот бланкалари / Бухгалтерия ҳисоботи /

Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича Қоидалар (АВ томонидан 24.01.2003 й. 1209-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 27.12.2002 й. 140-сон буйруғига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 24 январда 1209-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2002 йил 27 декабрдаги

140-сон буйруғига

7-ИЛОВА



Мазкур Қоидалар рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича

ҚОИДАЛАР


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларга мувофиқ молиявий ҳисоботни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига кўра юридик шахс ҳисобланган ташкилотлар (бундан суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари мустасно), шунингдек мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган, солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ тўловчи ҳисобланадиган алоҳида бўлинмалар тақдим этади. Юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари фақат 2-сон шакл ҳисоботи - "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот"ни молия органларига тақдим этишлари керак.

Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 15 июнда 47-сон билан тасдиқланган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида низом (рўйхат рақами 942, 2000 йил 3 июль, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил 13-сон) билан белгиланади.


2. Йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги шакллар ҳажмида тақдим этилади:

а) бухгалтерия баланси - 1-сон шакл;

б) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл;

г) пул оқимлари тўғрисида ҳисобот - 4-сон шакл;

д) ўз сармояси тўғрисида ҳисобот - 5-сон шакл.

3. Ярим йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботлар қуйидаги шакллар ҳажмида тақдим этилади:

а) бухгалтерия баланси - 1-сон шакл;

б) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл.

4. Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат бухгалтерия баланси - 1-сон шакл ҳамда молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шаклдан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этадилар.

5. Йиллик молиявий ҳисоботга ҳисобот йилида корхона фаолиятининг якуний натижаларига таъсир кўрсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати илова қилинади.

Агар баланс йил бошида ўзгартирилган бўлса, тушунтириш хатида ўзгартириш сабаблари тушунтирилади. Унда кейинги йил учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати ҳам келтирилади.

Агар асосий фондларни қайта баҳолаш ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолатига ўтказилса,  қайта баҳолаш натижаларининг кўрсаткичлари  ҳисобот йилининг бошига шаклланадиган молиявий ҳисоботга қабул қилинади. Бунда ўтган йилнинг охиридаги кўрсаткич ҳисобот йилининг бошидаги кўрсаткичга мос келмаслиги, асосий воситаларни ҳисобот йилининг биринчи санасига ўтказилган қайта баҳолашнинг натижаси деб тушунилади ва жорий даврнинг молиявий ҳисоботидаги тушунтириш хатида баён этилади.

6. Ўзбекистон Республикаси "Аудиторлик фаолияти тўғрисида" қонуннинг 10-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил 5-сон) кўрсатилган юридик шахслар солиқ органларига аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин 15 кун давомида, лекин ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай аудиторлик хулосаси нусхасини тақдим этадилар.

7. Молиявий ҳисобот шаклларида барча реквизитлар ва назарда тутилган кўрсаткичлар тўлдирилиши керак. Корхонада тегишли активлар, пассивлар, операциялар мавжуд эмаслиги сабабли бирор-бир модда (сатрлар, устунлар) тўлдирилмаган тақдирда, ушбу модда (сатр, устун) устига чизиб қўйилади.


8. Молиявий ҳисобот шаклларининг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:

а) "Корхона, ташкилот" реквизити - корхонанинг тўлиқ номи (белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларига мувофиқ) ва КТУТга кўра унинг коди кўрсатилади;

б) "Фаолият тури" реквизити - корхонанинг иқтисодий фаолият тури ва ИФУТга кўра иқтисодий фаолият коди кўрсатилади;

в) "Ташкилий-ҳуқуқий шакл" реквизити - корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва ТҲТга кўра ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг коди кўрсатилади;

г) "Мулкчилик шакли" реквизити - корхонанинг мулкчилик шакли ва МШТга кўра мулкчилик шаклининг коди кўрсатилади;

д) "Вазирликлар, идоралар ва бошқалар" реквизити - ихтиёрида корхона турган (агар у мавжуд бўлса) ва унга молиявий ҳисобот йўналтириладиган органнинг номи ҳамда ДБПБТга кўра ушбу органнинг коди кўрсатилади;

е) "Солиқ тўловчининг идентификация рақами" реквизити - СТИР бўйича корхонанинг идентификация рақами кўрсатилади;

ж) "Ҳудуд" реквизити - МҲОБТ бўйича код кўрсатилади;

з) "Манзил" реквизити - корхонанинг тўлиқ юридик манзили кўрсатилади.


9. Молиявий ҳисоботни тузиш чоғида Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига, шунингдек бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш масалалари бўйича бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиш лозим.


10. Корхона ва ташкилотлар барча алоҳида мустақил балансга ажратилмаган бўлинмаларининг фаолият кўрсаткичлари молиявий ҳисобот шаклларининг кўрсаткичларига киритилиши керак.


11. Молиявий ҳисоботни тузиш чоғида ҳисобот санаси бўлиб ҳисобот даврининг охирги тақвимий куни ҳисобланади.

Ҳисобот йилида тугатилган ёки қайта ташкил этилган корхона йил бошидан тугатиш (қайта ташкил этиш) пайтигача бўлган давр учун йиллик молиявий ҳисоботнинг амалдаги шакллари бўйича ҳисобот тақдим этади.

1 октябрга қадар янги барпо этилган корхоналар молиявий ҳисоботда маблағлар ва уларнинг манбаларини улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ойнинг 1-кунидан бошлаб ҳисобот йилининг 31 декабрига қадар, ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин барпо этилган корхоналар эса - давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб кейинги йилнинг 31 декабригача (31 декабрь ҳам киради) кўрсатадилар (кўрсатилган тартиб тугатилган (қайта ташкил этилган) корхоналар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари базасида барпо этилган корхоналарга татбиқ этилмайди).


12. Корхона балансининг моддалари активлар ва мажбуриятларнинг пухта ўтказилган инвентаризацияси билан асосланган бўлиши керак. Инвентаризация Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (19-сон БҲМС) "Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш" (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) белгилаган тартибда ўтказилади. Бунда йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишга қадар доимий ишлаб турган инвентаризация комиссиялари томонидан инвентаризация давомида аниқланган, бойликлар ҳақиқий мавжудлигининг бухгалтерия ҳисоби маълумотларига қараганда тафовутлари тартибга солиниши керак. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациялашлар ҳам ўтказилиши керак, улар ўзаро ҳисоб-китоблар сальдосини тасдиқлайдиган солиштириш далолатномалари ёки хатлар билан расмийлаштирилади. Ўтказилган инвентаризациялар сони ва натижалари, шунингдек уларни ўтказмаслик сабаблари йиллик молиявий ҳисоботга илова қилинадиган тушунтириш хатида акс эттирилиши керак.


13. Молиявий ҳисобот шакллари раҳбар ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланади (бундан буён бош бухгалтер деб юритилади).

Агар рахбар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, у бош бухгалтер ўрнига ҳам имзо қўяди.

14. Молиявий ҳисоботда ўчириш ва устига ёзишлар бўлмаслиги керак. Хатолар тузатилган тақдирда тегишли қайдлар қилинади, уларни молиявий ҳисоботларга имзо чеккан шахслар тасдиқлаб, тузатиш санасини кўрсатадилар.


15. Жорий ҳамда ўтган йил ҳисобот маълумотларидаги (улар тасдиқланганидан кейин) тузатишлар унинг маълумотларини бузишлар аниқланган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади, бунда тузатишлар ҳисобот даври (чорак, йил бошидан) учун маълумотларга киритилади.

Ўтган даврда йўл қўйилган фундаментал (муҳим) хатоларни тузатиш суммаси молиявий ҳисоботда йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш ҳамда автивлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталнинг бошқа моддаларига тегишли тузатишлар киритиш йўли билан акс эттирилиши мумкин.

Йиллик молиявий ҳисоботни текшириш чоғида даромадларни яшириш ёки улар билан боғлиқ бўлмаган харажатларни давр харажатларига (ёки муомала чиқимларига) киритиш натижасида молиявий натижаларни камайтириб кўрсатиш аниқланган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва ўтган йил учун молиявий ҳисоботга тузатишлар киритилмайди, балки жорий йилда ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдаси сифатида акс эттирилади.



2-§. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ (1-СОН ШАКЛ)


16. Бухгалтерия баланси (бундан кейин - баланс) тузилгунига қадар таҳлилий ҳисобварақлар бўйича айланмалар ва қолдиқлар ҳисобот даври охиридаги Бош дафтарнинг жамлама ҳисобварақлари бўйича айланмалар ва қолдиқлар билан албатта солиштирилиши керак.


17. 3-устунда ҳисобот даври бошидаги маълумотлар, яъни олдинги ҳисобот даври учун баланс 4-устунининг маълумотлари кўрсатилади.


18. Балансда "Дастлабки (тиклаш) қиймат" моддаси (010-сатр) бўйича асосий воситалар ўз асосий воситалари (ишлаб турган ҳамда консервацияда бўлган) ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг дастлабки (тиклаш) қиймати бўйича кўрсатилиб, уларнинг ҳисоби асосий воситаларни ҳисобга олиш (0100) ва 0310 - "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" ҳисобварақларида амалга оширилади.

Алоҳида

...
Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск