ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисобот. Молиявий ҳисобот бланкалари / Бухгалтерия ҳисоботи /

Молия вазирлигининг 28.07.2000 й. 17-10/474-А-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 25.07.2000 й. 2000-95-сон "Кичик, ўрта корхоналар ва микрофирмалар томонидан ҳисоботларни тақдим этиш тартиби тўғрисида"ги тушунтириш

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

28.07.2000 й.

N 17-10/474-А



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

25.07.2000 й.

N 2000-95



Кичик, ўрта корхоналар ва микрофирмалар томонидан

ҳисоботларни тақдим этиш тартиби тўғрисида

ТУШУНТИРИШ



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 февралдаги "Кичик ва ўрта бизнес корхоналари учун ҳисоботларни қисқартириш ва соддалаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 65-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йилнинг 3 июлида 942-сон билан рўйхатга олинган чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги Низомга мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади:

Кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар ҳисоботларни фақат давлат статистика органлари ва жойлардаги солиқ органларига тақдим этадилар.

Хўжалик юритувчи субъектлар, кичик тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни қуйидаги муддатларда тақдим этадилар:

- чораклик молиявий ҳисоботлар учун - ҳисобот даври тугаганидан кейин келувчи ойнинг 25 кунигача;

- йиллик молиявий ҳисоботлар учун - ҳисобот йилидан кейин келувчи йилнинг 15 февралидан кечиктирмасдан.

Ўзбекистон Республикасининг "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобнинг юритилиши ва ҳисоботларни тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида"ги 20-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий андозасига биноан молиявий ҳисобот бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ва иловалардан ташкил топади.

Микрофирма ва кичик корхоналардан молиявий ҳисоботларнинг ҳар ой учун сўралишига йўл қўйилмайди.

Мазкур хатнинг эълон қилиниши муносабати билан 2000 йил 23 мартдаги 09/1-2-1652-сон хат ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Агар кичик корхона ва микрофирмалар чораклик (ярим йиллик) ҳисоботни тақдим этмаган ёки белгиланган муддатдан кейин тақдим этган бўлсалар уларга нисбатан молиявий ва маъмурий санкциялар қўлланилмайди.



Молия вазирининг ўринбосари                                        Т. Жўраев



Давлат солиқ қўмитаси

раисининг ўринбосари                                                      Э. Гадоев











Время: 0.0025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск