Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 23.03.2016 й. 82-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 23 мартдаги

82-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни

комплекс ривожлантириш бўлимлари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларининг (кейинги ўринларда бўлим деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Бўлим туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари (кейинги ўринларда ҳокимликлар деб аталади) бошқарув аппаратларининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда бевосита ҳокимга бўйсунади.


3. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ҳокимлик бошқарув аппарати тўғрисидаги низомга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


4. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



II. БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари ҳисобланади:

ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини тизимли асосда таҳлил қилиб бориш, мавжуд номутаносибликлар, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хом ашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш, унинг асосида ва мамлакатни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларни комплекс тараққий эттиришнинг жорий ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқиш, минтақалар иқтисодиётини чуқур таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш;

тармоқ тузилмалари билан биргаликда минтақаларнинг саноат потенциалини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат асосида янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатдош маҳсулотлар чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялашнинг бориши устидан мониторинг олиб бориш, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли тасдиқланган дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини бажаришда кўмаклашиш, пудрат ташкилотларини мутаносиб тарзда ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, минтақавий инвестиция дастурларини амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича фаол иш олиб бориш;

муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини илдам ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, аҳолини сифатли ичимлик суви ва санитария-тозалаш тизими билан таъминлаш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий жиҳатдан ўзгартириш, замонавий агротехнологияларни ва сувдан тежамли фойдаланиш усулларини жорий этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини янада чуқур қайта ишлаш ҳамда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини сақлаш учун музлатиш қувватларини ташкил этишни чуқур таҳлил қилиш ва бу ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

минтақадаги демографик жараёнлар ҳамда аҳолининг жинс ва ёш таркибини, унинг бандлик даражаси ва таркибини тизимли таҳлил қилиш, шунинг асосида ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари яратиш ҳисобидан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни прогнозлаштириш соҳасида:

ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш даражасини тизимли таҳлил қилади;

мавжуд номутаносибликларни, захираларни ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хом ашё ресурсларини, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш ишларини олиб боради;

мамлакатни ривожлантиришнинг мақсадлари ва устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудуд иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, барқарор ва мутаносиб ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудни комплекс ривожлантириш, шунингдек таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва ҳудуд иқтисодиётини диверсификациялаш бўйича қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқади;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий даражаси, комплекс ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий параметрлари прогнозлари бажарилиши бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, маҳсулот экспорти турлари ва ҳажмларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш асосий кўрсаткичларининг доимий мониторингини амалга оширади;


б) саноат ва капитал қурилишни ривожлантириш соҳасида:

саноат маҳсулотларининг рақобатбардошли турларини, шу жумладан маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган индустриал сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва йўлларини комплекс, тизимли таҳлил қилади;

ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаб турганларини модернизациялаш устидан доимий мониторинг олиб боради;

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

минтақавий инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этишни ҳисобга олган ҳолда таклифлар тайёрлайди;

инвестиция дастурларига, саноатни ривожлантириш дастурларига киритиш учун маҳаллийлаштириладиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар, шу жумладан уларни илғор, ресурсларни тежайдиган ва энергия жиҳатидан самарали технологиялар асосида модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

энергиянинг тикланадиган манбаларидан, шу жумладан ёқилғининг муқобил ва паст сортли турларидан фойдаланган ҳолда энергетика қурилмаларини саноатда фойдаланишга жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

саноатни ривожлантиришнинг ҳолати, шу жумладан маҳаллийлаштириш, энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида, шунингдек қурилиш комплекси ва қурилиш индустриясини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш якунлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;


в) транспорт, муҳандислик коммуникациялари ва коммунал соҳани ривожлантириш соҳасида:

транспорт, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмасини, шунингдек коммунал соҳани ривожлантириш бўйича инвестиция дастурлари ва Ҳукумат қарорлари бажарилишининг доимий мониторингини олиб боради ва уни таҳлил қилади;

транспорт, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмасини, шунингдек коммунал соҳани, шу жумладан сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, санитария жиҳатидан тозалаш ва ободонлаштиришни ривожлантириш бўйича қисқа муддатли ва ўртача муддатли дастурларга киритиш учун таклифлар ишлаб чиқади;

транспорт хизмати кўрсатишни ривожлантириш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

транспорт, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмасини, шунингдек коммунал соҳани ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши якунлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;


г) қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасида:

қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни ва сув истеъмолини жорий этиш учун қўшимча захираларни аниқлаш ишларини амалга оширади;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳамда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини сақлаш бўйича совутиш қувватларини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудуддаги ер ва сув ресурсларининг қисқа муддатли ва ўртача муддатли балансларини ишлаб чиқади;

пахтачилик, ғаллачилик, шоличиликни ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа асосий йўналишларини ривожлантиришнинг прогноз параметрларини ишлаб чиқади;


д) ижтимоий ривожлантириш, демография ва аҳоли бандлиги соҳасида:

ҳудуд аҳолисининг демографик жараёнларини ва жинс-ёш таркибини, уларнинг бандлиги даражаси ва таркибини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт тармоқларини, аҳоли ҳаёти даражасини, шунингдек маданий-маърифий ишлар соҳасидаги ишларнинг ҳолатини тизимли таҳлил қилади;

аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қобилияти даражасини ошириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, аҳолининг алоҳида тоифаларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мутахассисликлар номенклатурасини такомиллаштириш ва ўзгартириш, шунингдек олий маълумотли мутахассисларга бўлган реал эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, демографик омилларни ва ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолининг, айниқса ёшларнинг дам олишини ташкил этиш, спорт-соғломлаштириш хизматлари кўрсатиш рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш, маданий дам олиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш, эҳтиёжманд талабаларни ижтимоий ҳимоя қилишга ёрдам бериш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бевосита алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт тармоқларини ривожлантириш дастурларини, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини амалга ошириш якунлари бўйича, шунингдек демографик жараёнлар динамикаси ва аҳоли ҳаёти даражаси, амалга ошириладиган маданий-маърифий ишларнинг ҳолати ва натижалари тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлайди.



III. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликлар таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек давлат бошқа ташкилотларининг ахборот-таҳлил ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳокимликларнинг таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шунингдек бошқа ташкилотлардан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни сифатли таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш учун зарур бўлган ахборот материалларини сўраб олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг ахборот-таҳлил ва прогноз фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсиялар бериш;

бўлимга юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳокимликларнинг таркибий бўлинмаларига топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

ахборот-таҳлил материалларини тайёрлаш ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, шунингдек илмий ташкилотларнинг малакали мутахассисларини жалб этиш;

сўралаётган ахборотнинг тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ходимларига нисбатан тегишли чоралар кўриш тўғрисида ҳокимнинг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш.


8. Бўлим қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари, шунингдек бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан амалий назоратни амалга ошириш;

тегишли республика дастурлари ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари билан мустаҳкам ўзаро боғлиқликда ҳудудларни ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқиш тартиби, методологияси, тамойиллари ва муддатларига риоя қилиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича прогнозлар ва дастурлар бажарилиши тўғрисида кўриб чиқиш учун ҳокимларга, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларига тақдим этиладиган таҳлилий материалларнинг ўз вақтидалигини, комплекслилигини ва сифатини таъминлаш.



IV. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Бўлимга бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади, у ҳоким томонидан, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


10. Бўлимнинг бош ва етакчи мутахассиси, шунингдек 1-тоифали мутахассиси (Тошкент шаҳри туманларидан ташқари) бўлади.

Бўлим бошлиғи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини бош мутахассис бажаради.


11. Бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек 1-тоифали мутахассис бевосита ҳоким томонидан лавозимга тайинланади.

Бўлим бошлиғи лавозимига олий иқтисодий маълумотга эга бўлган, мутахассислиги бўйича иш стажи камида 3 йил, бош мутахассис учун - 2 йил ва етакчи мутахассис учун - 1 йил бўлган шахс тайинланади.

Бўлим ходимлари ўз фаолиятини ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларга мувофиқ амалга оширадилар.


12. Бўлим бошлиғи:

ушбу Низомда белгиланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ бўлим фаолиятини ва мутахассислар ишларини ташкил этади;

бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

бўлим мутахассислари ўртасида ишларни тақсимлайди, шунингдек уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

таркибий бўлинмалар ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари билан доимий ўзаро ҳамкорлик қилади;

ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш даражасини таҳлил қилиш, мавжуд номутаносибликларни, ишлаб чиқаришга жалб этилмаган захираларни ва минерал-хом ашё ресурсларини, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш ишларини тизимли равишда амалга оширади;

ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва ўртача муддатли дастурларига киритиш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни чуқурлаштириш, минтақаларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун таклифлар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштиради;

ҳудудларни комплекс ривожлантириш тасдиқланган дастурларининг, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш асосий параметрлари прогнозларининг амалга оширилишини мувофиқлаштиради ва тизимли мониторингини олиб боради;

бўлимнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

бўлим мутахассисларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш бўйича ўқитишни ташкил этади;

ҳужжатларни шакллантириш ва сақлашнинг, ахборотлар махфийлиги режимининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ҳисоботлар ва ахборотларнинг белгиланган муддатларга мувофиқ ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ мутахассислар лавозимига тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи билан келишган ҳолда ҳокимнинг кўриб чиқишига киритади;

бўлим фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди;

бўлимнинг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш ва камчиликларга йўл қўйган ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритади;

ўз зиммасига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


13. Бош мутахассис:

ҳудудий инвестиция дастурларининг, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ҳамда ўз вақтида ишга тушириш ва ишлаётганларини модернизациялашнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;

ҳудудларнинг иқтисодиётини ривожлантиришнинг тасдиқланган ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича ишларни фаоллаштиришга кўмаклашиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, аҳолини сифатли ичимлик сув, санитария-тозалаш тизими билан таъминлаш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва бўлим бошлиғига тақдим этади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг шакллантирилишини ва тизимли базаси юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун бўлим бошлиғига белгиланган тартибда киритади;

ҳисоботлар ва ахборотларнинг белгиланган муддатларга мувофиқ ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

ўз зиммасига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


14. Бўлимнинг етакчи (1-тоифали) мутахассиси:

қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул тарзда жойлаштириш бўйича таклифларни чуқур таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш ишларини амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартириш, замонавий агротехнологиялар ва сув истеъмолини жорий этишга, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширишга, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳамда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини сақлаш бўйича совутиш қувватларини яратишга доир таклифлар тайёрлайди;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари, шунингдек дастурлари бажарилиши юзасидан доимий мониторингни амалга оширади;

бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун бўлим бошлиғига белгиланган тартибда киритади;

ҳисоботлар ва ахборотларнинг тасдиқланган муддатларга мувофиқ ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

ҳудудни ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва ўртача муддатли дастурларига киритиш учун лойиҳа таклифларини тайёрлайди;

ўз зиммасига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


15. Бўлим ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар, шунингдек узоқ муддат ишлаганлиги учун тўловлар ҳокимларнинг қарорларига мувофиқ тўланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 март, 12-сон, 112-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 3-сон, 19-модда









































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск