Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 23.03.2016 й. 82-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 23 мартдаги

82-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг

ҳудудларни комплекс ривожлантириш

йиғма бошқармалари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларининг (кейинги ўринларда Йиғма бошқарма деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Йиғма бошқарма вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари (кейинги ўринларда ҳокимликлар деб аталади) бошқарув аппаратларининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда бевосита ҳокимга бўйсунади.


3. Йиғма бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ҳокимлик бошқарув аппарати тўғрисидаги низомга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


4. Йиғма бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда ҳоким ўринбосарлари котибиятлари, ҳокимликлар гуруҳлари ва ахборот-таҳлил хизмати, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Йиғма бошқарманинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлиги бевосита ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширилади.



II. ЙИҒМА БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Йиғма бошқарманинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари ҳисобланади:

ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини тизимли асосда таҳлил қилиб бориш, мавжуд номутаносибликлар, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хом ашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш, унинг асосида ва мамлакатни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларни комплекс тараққий эттиришнинг жорий ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқиш, минтақалар иқтисодиётини чуқур таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш;

тармоқ тузилмалари билан биргаликда минтақаларнинг саноат потенциалини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат асосида янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатдош маҳсулотлар чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялашнинг бориши устидан мониторинг олиб бориш, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли тасдиқланган дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини бажаришда кўмаклашиш, пудрат ташкилотларини мутаносиб тарзда ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, минтақавий инвестиция дастурларини амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича фаол иш олиб бориш;

муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини илдам ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, аҳолини сифатли ичимлик суви ва санитария-тозалаш тизими билан таъминлаш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий жиҳатдан ўзгартириш, замонавий агротехнологияларни ва сувдан тежамли фойдаланиш усулларини жорий этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини янада чуқур қайта ишлаш ҳамда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини сақлаш учун музлатиш қувватларини ташкил этишни чуқур таҳлил қилиш ва бу ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

минтақадаги демографик жараёнлар ҳамда аҳолининг жинс ва ёш таркибини, унинг бандлик даражаси ва таркибини тизимли таҳлил қилиш, шунинг асосида ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари яратиш ҳисобидан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


6. Йиғма бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни прогнозлаштириш соҳасида:

ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш даражасини тизимли таҳлил қилади;

мавжуд номутаносибликларни, захираларни ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хом ашё ресурсларини, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш ишларини олиб боради;

мамлакатни ривожлантиришнинг мақсадлари ва устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудуд иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, барқарор ва мутаносиб ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудни комплекс ривожлантириш, шунингдек таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва ҳудуд иқтисодиётини диверсификациялаш бўйича қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқади;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий даражаси, комплекс ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий параметрлари прогнозлари бажарилиши бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, маҳсулот экспорти турлари ва ҳажмларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш асосий кўрсаткичларининг доимий мониторингини амалга оширади;


б) саноат ва капитал қурилишни ривожлантириш соҳасида:

саноат маҳсулотларининг рақобатбардошли турларини, шу жумладан маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган индустриал сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва йўлларини комплекс, тизимли таҳлил қилади;

ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаб турганларини модернизациялаш устидан доимий мониторинг олиб боради;

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

минтақавий инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этишни ҳисобга олган ҳолда таклифлар тайёрлайди;

инвестиция дастурларига, саноатни ривожлантириш дастурларига киритиш учун маҳаллийлаштириладиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар, шу жумладан уларни илғор, ресурсларни тежайдиган ва энергия жиҳатидан самарали технологиялар асосида модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

энергиянинг тикланадиган манбаларидан, шу жумладан ёқилғининг муқобил ва паст сортли турларидан фойдаланган ҳолда энергетика қурилмаларини саноатда фойдаланишга жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

саноатни ривожлантиришнинг ҳолати, шу жумладан маҳаллийлаштириш, энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида, шунингдек қурилиш комплекси ва қурилиш индустриясини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш якунлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;


в) транспорт, муҳандислик коммуникациялари ва коммунал соҳани ривожлантириш соҳасида:

транспорт, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмасини, шунингдек коммунал соҳани ривожлантириш бўйича инвестиция дастурлари ва Ҳукумат қарорлари бажарилишининг доимий мониторингини олиб боради ва уни таҳлил қилади;

транспорт, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмасини, шунингдек коммунал соҳани, шу жумладан сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, санитария жиҳатидан тозалаш ва ободонлаштиришни ривожлантириш бўйича қисқа муддатли ва ўртача муддатли дастурларга киритиш учун таклифлар ишлаб чиқади;

транспорт хизмати кўрсатишни ривожлантириш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

транспорт, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмасини, шунингдек коммунал соҳани ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши якунлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;


г) қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасида:

қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни ва сув истеъмолини жорий этиш учун қўшимча захираларни аниқлаш ишларини амалга оширади;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳамда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини сақлаш бўйича совутиш қувватларини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудуддаги ер ва сув ресурсларининг қисқа муддатли ва ўртача муддатли балансларини ишлаб чиқади;

пахтачилик, ғаллачилик, шоличиликни ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа асосий йўналишларини ривожлантиришнинг прогноз параметрларини ишлаб чиқади;


д) ижтимоий ривожлантириш, демография ва аҳоли бандлиги соҳасида:

ҳудуд аҳолисининг демографик жараёнларини ва жинс-ёш таркибини, уларнинг бандлиги даражаси ва таркибини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт тармоқларини, аҳоли ҳаёти даражасини, шунингдек маданий-маърифий ишлар соҳасидаги ишларнинг ҳолатини тизимли таҳлил қилади;

аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қобилияти даражасини ошириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, аҳолининг алоҳида тоифаларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мутахассисликлар номенклатурасини такомиллаштириш ва ўзгартириш, шунингдек олий маълумотли мутахассисларга бўлган реал эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, демографик омилларни ва ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолининг, айниқса ёшларнинг дам олишини ташкил этиш, спорт-соғломлаштириш хизматлари кўрсатиш рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш, маданий дам олиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш, эҳтиёжманд талабаларни ижтимоий ҳимоя қилишга ёрдам бериш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бевосита алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт тармоқларини ривожлантириш дастурларини, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини амалга ошириш якунлари бўйича, шунингдек демографик жараёнлар динамикаси ва аҳоли ҳаёти даражаси, амалга ошириладиган маданий-маърифий ишларнинг ҳолати ва натижалари тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлайди.



III. ЙИҒМА БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Йиғма бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимнинг ўринбосарлари котибиятлари, ҳокимликларнинг тегишли гуруҳлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек давлат бошқа ташкилотларининг ахборот-таҳлил ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳокимликларнинг таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шунингдек бошқа ташкилотлардан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни сифатли таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш учун зарур бўлган ахборот материалларини сўраб олиш;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг ахборот-таҳлил ва прогноз фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсиялар бериш;

йиғма бошқармага юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳудудини комплекс ривожлантириш бўйича бўлимларга топшириқлар бериш;

ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

ахборот-таҳлил материалларини тайёрлаш ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, шунингдек илмий ташкилотларнинг малакали мутахассисларини жалб этиш;

шу жумладан дастурлар ва балансларни ишлаб чиқиш методологиясини мувофиқлаштириш масалалари бўйича республика иқтисодиёт органлари, тармоқ идоралари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

сўралаётган ахборотнинг тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ходимларига нисбатан интизомий жавобгарликнинг тегишли чораларини кўриш тўғрисида ҳокимнинг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш.


8. Йиғма бошқарма қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари, шунингдек йиғма бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан амалий назоратни амалга ошириш;

тегишли республика дастурлари ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари билан мустаҳкам ўзаро боғлиқликда ҳудудларни ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурлари ишлаб чиқилишини белгиланган тартибда таъминлаш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари тўғрисидаги холисона таҳлилий ахборотни кейинчалик сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодиёт вазирлигига юбориш учун ҳокимларга тақдим этиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича прогнозлар ва дастурлар бажарилиши тўғрисида тақдим этиладиган таҳлилий материалларнинг ўз вақтидалигини, комплекслилигини ва сифатини таъминлаш.



IV. ЙИҒМА БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Йиғма бошқармага Йиғма бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади, у ҳоким томонидан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


10. Йиғма бошқарма бошлиғининг бир нафар ўринбосари бўлади, у айни пайтда йиғма бўлим бошлиғи ҳисобланади.

Йиғма бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини ўринбосар бажаради.


11. Йиғма бошқарманинг бўлим бошлиқлари ва унинг ўринбосарлари, шунингдек бош ва етакчи мутахассислар бевосита ҳоким томонидан лавозимга тайинланади.

Йиғма бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимига олий иқтисодий маълумотга эга бўлган, мутахассислиги бўйича иш стажи камида 5 йил, бўлим бошлиғи учун - 4 йил, бўлим бошлиғининг ўринбосари учун - 3 йил, бош мутахассис учун - 2 йил ва етакчи мутахассис учун - 1 йил бўлган шахс тайинланади.

Йиғма бошқарма ходимлари ўз фаолиятини ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларга мувофиқ амалга оширадилар.


12. Йиғма бошқарма бошлиғи:

ушбу Низомда белгиланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Йиғма бошқарма фаолиятини, шу жумладан ўз ўринбосари, бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва мутахассислар ишларини ташкил этади;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Йиғма бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва мутахассислар лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи билан келишган ҳолда ҳокимнинг кўриб чиқиши учун киритади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


13. Йиғма бошқарма бошлиғининг ўринбосари - йиғма бўлим бошлиғи:

йиғма бўлимга, шу жумладан тегишли мутахассислар ишларига бевосита раҳбарлик қилади ҳамда юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, шунингдек ижро интизомининг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари билан доимий ўзаро ҳамкорлик қилади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини ташкил этади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базаси шакллантирилишини ва юритилишини, унинг мунтазам янгилаб борилишини ташкил этади;

Йиғма бошқарма ходимларини лавозимга тайинлаш ёки лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни тақдирлаш, шунингдек уларга интизомий жазо бериш тўғрисида Йиғма бошқарма бошлиғига таклифлар тақдим этади;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудудни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва Йиғма бошқарма бошлиғига тақдим этади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


14. Бўлим бошлиғи:

бўлим ишларини ушбу Низомда белгиланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ ташкил этади;

бўлим мутахассислари ўртасида ишларни тақсимлайди, шунингдек уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади;

бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳокимлик таркибий бўлинмалари билан доимий ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари тўғрисида Йиғма бошқарма бошлиғига кўриб чиқиш учун холисона таҳлилий маълумотларни киритади;

келиб тушаётган ҳужжатларни ва хат-хабарларни бўлим ходимлари ўртасида тақсимлайди;

ҳудудни ривожлантириш бўйича қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларга киритиш учун таклифлар тайёрланишини ташкил этади;

бўлим фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди;

ҳисоботлар ва ахборотларнинг белгиланган муддатларга мувофиқ ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

ўрнак кўрсатган ходимларни тақдирлаш ва бўлим ходимларига интизомий жазо бериш тўғрисида таклифлар киритади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


15. Бўлим бошлиғининг ўринбосари:

бўлим ходимларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишни таъминлайди;

келиб тушаётган ҳужжатларни ва хат-хабарларни бўлим ходимлари ўртасида тақсимлайди;

бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун бўлим бошлиғига киритади;

ҳисоботлар ва ахборотларнинг белгиланган муддатларга мувофиқ ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

бўлим ходимларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш бўйича ўқитади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


16. Йиғма бошқарманинг бош (етакчи) мутахассиси:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

ҳисоботлар ва ахборотларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлайди;

бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун бўлим бошлиғига киритади;

қабул қилинган бўлим фаолиятга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганади;

прогноз кўрсаткичларнинг, шунингдек ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


17. Йиғма бошқарма ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар, шунингдек узоқ муддат ишлаганлиги учун тўловлар ҳокимнинг қарорига мувофиқ тўланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 март, 12-сон, 112-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 3-сон, 19-модда








































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск