язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Резидентларнинг хориждаги инвестицион фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.1997 й. 81-сон "Германияда Ўзбекистон Республикасининг Савдо уйини очиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.1997 й.

N 81


ГЕРМАНИЯДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САВДО

УЙИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА



Савдо алоқаларини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва Европанинг менежмент тажрибасини ўрганиш масалаларида Ўзбекистон Республикаси билан Германия Федератив Республикаси ўртасидаги алоқалар ва амалий муносабтларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбексавдо" ва "Озиқовқатсаноат" уюшмалари, "Ўзбекмебель" бирлашмасининг Германия Федератив Республикасининг Франкфурт-Майн шаҳри, Гроссер Хиршграбен кўчаси, 1560311-рақамли ер участкасида умумий майдони 940 кв метр бўлган Савдо уйи очиш тўғрисидига таклифларига розилик берилсин.


2. "Ўзбексавдо" уюшмаси Савдо уйи учун ижарага олинадиган бинонинг бош ижарачиси этиб белгилансин, уюшма "Озиқовқатсаноат" уюшмаси ва "Ўзбекмебель" бирлашмаси билан субижара шартномалари тузади.

Бегилаб қўйилсинки, майдони ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар ижарачиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.


3. "Ўзбексавдо" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ташкил этилаётган Савдо уйининг таъсис ҳужжатлари тўпламини Германия Федератив Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бир ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда Савдо уйининг Германия Федератив Республикасида ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Hans Carl Jenisсh GmbH & Co. KG. фирмасига Савдо уйи учун бинони ижарага олиш контрактининг амал қилиши бутун муддатига 54,6 минг Германия маркаси суммасида кафолат берсин.


5. Махфий.


6. "Ўзбексавдо" уюшмаси Савдо уйи юридик рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан кейин барча харажатларга ўзининг валюта тушумлари ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда Савдо уйининг тўлиқ хўжалик ҳисобига ўтишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов