язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Халқаро молиявий-иқтисодий ҳамкорлик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.2002 й. 34-сон "Ўзбекистон ярмаркаси" Хитой-Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.2002 й.

N 34


"ЎЗБЕКИСТОН ЯРМАРКАСИ" ХИТОЙ-ЎЗБЕКИСТОН

ҚЎШМА КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон ярмаркаси" Хитой-Ўзбекистон қўшма корхонасининг ташқи савдо инфратузилмасини янада ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикасида ярмарка савдосини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон ярмаркаси" қўшма корхонаси (ХХР, Шанхай шаҳри) Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон ярмаркаси" масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонани таъсис этганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

республика минтақаларида кичик ва ўрта бизнес субъектлари  томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва ноанъанавий экспорт товарларини ярмарка савдоларида кўргазмага қўйиш ва сотиш учун  танлаб олиш бўйича тижорат агентлари тармоғини ташкил этиш;

кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган кўргазмалар ва  ярмаркаларда моддий-техника ресурслари олиш имкониятларининг таъминланишида кўмаклашиш ва амалий ёрдам кўрсатиш;

ярмарка савдолари иштирокчиларига омборхонада сақлаш, транспортда ташиш ва товарларни декларация қилиш бўйича хизматлар, шунингдек дилерлик хизматларини кўрсатиш.


2. "Ўзбекистон ярмаркаси" масъулияти чекланган жамият томонидан ўтказиладиган ярмарка савдоларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарорига 1-илованинг амал қилиши жорий этилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов