язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2002 й. 368-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2002 й.

N 368


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентинннг "Ташқи иқтисодий алоқалар сохасида бошқарув тизимини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 21 октябрдаги ПФ-3151-сон Фармонига мувофиқ ҳамда ташқи савдо алоқаларини ва иқтисодий алоқаларни ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

7. Белгилансинки, "Ўзмарказимпэкс" давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси, "Ўзсаноатмашимпекс" давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси, "Марказсаноатэкспорт" давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси, "Ўзинтеримпекс" давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси, "Ўзташқитранс" давлат-акциядорлик транспорт-экспедиторлик компанияси, "Ўрта Осиё Транс" халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компанияси:

ўз фаолиятини харажатларини ўзи қоплаш ва хужалик ҳисоби асосида амалга оширувчи мустақил хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади;

"Туркэксимбанк"нинг Халқаро савдо-кўргазма комплекси қурилишига кредитларни қоплаш бўйича мажбуриятларнинг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.

9. Агентлик ҳузурида Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ахборот таъминотини ташкил этиш ва ташқи бозорлар маркетинг тадқиқотлари ҳамда моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилсин.

Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиялаш, рухсатномалар берилганлиги, товарларнинг келиб чиқиши сертификатлари берилганлиги, экспорт-импорт контрактлари олдиндан экспертизадан ўтказилганлиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши экспертизадан ўтказилганлиги, форс-мажор ҳолатлари бошланганлиги тўғрисида сертификатлар берилганлиги, ахборот маълумотномалари берилганлиги учун йиғимлар

хўжалик юритувчи субъектлар учун ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини ташкил этганлик, хўжалик юритувчи субъектларга ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ахборот-таҳлилий маълумотлар берганлик, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига маслаҳат кўмаги, расмий таржималарни амалга оширганлик, протоколга оид тадбирларни ташкил этганлик ва уларга хизмат кўрсатганлик учун тўловлар;

Агентлик муассиск бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фойдасидан дивидендлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентлик билан биргаликда икки хафта муддатда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишининг назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 20-сон


Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 23 октябрдаги

368-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Минтақавий ваколатли вакили бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 17 ноябрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 35-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 17 ноябрдаги 558-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдони марказлаштиришдан ва монополиядан чиқаришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 4 апрелдаги 120-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 24 июлдаги 312-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 28-модда)га илованинг 2-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 68-модда)га 2-илованинг 1-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 7-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 1-модда)га 2-илованинг 1-банди


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 23-модда)



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 10, 62-модда.