язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш/ ЎзР 29.08.1996 й. 263-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 29.08.1996 й. 263-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 27.12.2013 й. ЎРҚ-361-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган эгадир.



4-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат навбатдаги молия йили учун хориждан жалб қиладиган маблағнинг энг кўп миқдори Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланади.



5-модданинг олдинги таҳрири


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари


Қарз олувчи резидент хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномага биноан ўз тўлов мажбуриятларини бажармаган тақдирда унинг қарзини тўлаш ҳақида олинган мажбурият Ўзбекистон Республикасининг кафолати ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси номидан кафолатни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у вакил қилган орган қарз олувчи билан тузилган шартнома шартлари асосида беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўзи берган кафолатлар билан боғлиқ тўловларни амалга оширгач, ана шу тўловлар суммаси ҳамда у билан боғлиқ харажатларни қарз олувчидан сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Қарз олувчи кафил олдидаги ўз шартнома мажбуриятларини бажармаса, у кафил билан келишмасдан фойдани тақсимлашга ҳамда бошқа қарзлар бўйича тўловларни амалга оширишга ҳақли эмас.

Кафолатларни бериш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

Агар резидентларнинг қарз мажбуриятлари кафолатланган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси улар юзасидан жавобгар бўлмайди.



8-модда тўртинчи-саккизинчи хатбошларининг олдинги таҳрири


давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши бўйича шартномаларни ва кафолатларни рўйхатга олиш;

давлат ташқи қарзини ҳисобга олиш ва кузатиб бориш;

давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши бўйича тўловлар балансини юритиш, жалб этилган маблағлардан фойдаланиш ва уларни тўлаш устидан назоратни амалга ошириш;

давлат ташқи қарзи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ахборот тақдим этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.