язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 29.08.1996 й. 264-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида"ги Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.1996 й.

N 264-I


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ХОРИЖДАН МАБЛАҒ ЖАЛБ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида"ги Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматнинг қарорларини "Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва бекор қилишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                Э. Халилов