Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш Тартиби (АВ томонидан 05.06.2000 й. 932-сон билан рўйхатга олинган, МВ томонидан 07.02.2000 й. 16-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.06.2000 й.

N 932




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

07.02.2000 й.

N 16



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БИЛАН

07.02.2000 й.

N 15-8-В

   

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ БИЛАН

07.02.2000 й.

N 17/020

    

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ БИЛАН

24.03.2000 й.

N 540/03-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ БИЛАН

31.03.2000 й.

N 2000-42

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ

ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИ БИЛАН

04.04.2000 й.

N ДЖ-01/182

КЕЛИШИЛГАН



Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар

ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига

хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари

харажатлари учун маблағлар бериш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 9 сентябрдаги 417-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда вазирликлар, идоралар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Тартибдаги "ташкилот" атамаси барча мулкчилик шаклидаги вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларни англатади.


1.2. Хизмат сафари харажатларига қуйидагилар киради:

- суткали харажатлар;

- яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар;

- транспорт харажатлари (таксидан ташқари);

- вакиллик харажатлари;

- кўзда тутилмаган харажатлар;

- мазкур Тартибга мувофиқ қопланиши лозим бўлган хизмат сафарининг бошқа харажатлари.


1.3. Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарларига юборилганда суткали харажатлар ва яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар чет эл валютасида мазкур Тартибнинг 1-сон иловасида (кейинги ўринларда - 1-илова) кўрсатилган меъёрлар асосида тўланади. 


1.4. Хизмат сафарига юбориладиган айрим тоифадаги шахсларга суткали меъёрларга қўшимчалар мазкур Тартибнинг 2-сон иловасига мувофиқ чет эл валютасида тўланади.



II. СУТКАЛИ ХАРАЖАТЛАРНИ ТЎЛАШ


2.1. Суткали харажатлар хизмат сафаридаги ҳар бир кун, жумладан жўнаб кетиш ҳамда етиб келиш куни учун белгиланган меъёрларда 100% миқдорда чет эл валютасида тўланади.

Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтиш куни хизмат сафарига

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск