ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2002 й. 387-сон "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2002 й.

N 387




"ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ"

МУЗЕЙИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида" 2001 йил 1 майдаги ПФ-2837-сон Фармонига мувофиқ, мустабид тузум йилларида қатағон этилган фидоий ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштиришга қаратилган "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Республика "Маънавият ва маьрифат" Кенгаши, "Шахидлар хотираси" хайрия жамғармасининг Фанлар академияси таркибида "Қатағон қурбонлари хотираси" музейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар "Катағон қурбонлари хотираси" музейининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қатағончилик сиёсатининг пайдо бўлиши сабаблари ва оқибатларини тадқиқ этиш ва уни мамлакатимиз тарихининг таркибий қисми сифатида акс эттириш;

мамлакатимиз фуқароларини ва айниқса ёш авлодни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидоий ота-боболаримизнинг хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш;

қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, уларни ёд этиш билан боғлиқ маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш ва тарғиб этиш;

қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, илмий-ижодий меросини тўплаш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

музей фондлари ва экспозицияларини мамлакатимиз ҳамда хориждаги турли ҳужжатлар ва бошқа экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиб бориш.


3. "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 12 нафар этиб белгилансин. Тузилма ва штатлар рўйхатини музей директори Фанлар академияси Президенти билан келишган ҳолда тасдиқлаши белгилаб қўйилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси икки ҳафта муддатда "Қатағон қурбонлари музейи" тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги музей биносини мол-мулки ва моддий бойликлари билан бирга белгиланган тартибда "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи балансига ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жорий йилда музейни сақлаш ва унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун зарур маблағлар ажратсин ва 2003 йилдан бошлаб белгиланган тартибда музейни сақлаш харажатлари ҳамда битта енгил автотранспорт сотиб олиш учун тегишли маблағлар ажратишни назарда тутсин.


7. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги белгиланган тартибда "Қатағон қурбонлари хотираси" музейида битта ҳукумат телефони ўрнатилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг, бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов





























Время: 0.0200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск