Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.1998 й. 427-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.1998 й.

N 427



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АҲОЛИСИНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН

МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакат аҳолиси ва ҳудудини табиий ва техноген  тусдаги фавқулодда вазиятлардан (кейинги ўринларда - фавқулодда вазиятлар деб аталади) муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансики, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналарда, муассасаларда (шу жумладан таълим муассасаларида) ва ташкилотларда, шунингдек яшаш жойида уларнинг ёшлари ва ижтимоий гуруҳлари бўйича ўтказилади.


3. Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иштирокида давлат таълим стандартлари ва умумтаълим дастурларини ишлаб чиқишда уларга фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш минимуми киритилишини назарда тутсинлар.


4. Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қизил Ярим ой жамияти марказий қўмитаси, республика давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа вазирликлар, идоралар, корпорациялар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар  аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги билимлар, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда, кенг ташвиқот қилинишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилииш Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов











































Время: 0.0151
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск