Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси ("Ўздаврезерв") тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.02.1992 й. 43-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 4 февралдаги

43-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий

резервлар Бош бошқармаси

(“Ўздаврезерв”) тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси (“Ўздаврезерв”) республика резерв фондларини ташкил этиш соҳасида республика давлат бошқарув органи бўлиб, бошқа минтақалар билан ўзаро фойдали алмашув операцияларини амалга ошириш учун давлат моддий резервини, моддий-техника ва озиқ-овқат ресурсларининг республика товар айирбошлаш фондини жамғаришни амалга оширади ва уларни сақлашни таъминлайди, шунингдек, уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарда, ташкилотларда ва муассасаларда сафарбарлик резерви моддий бойликларининг жамғарилишини ҳамда сақланишини назорат қилади.


2. Қуйидагилар “Ўздаврезерв”нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат резервидаги моддий бойликларни жамғариш ва уларни бериш бўйича давлат режаларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ва алоҳида қарорларининг бажарилишини таъминлаш;

корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг (уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органларининг сафарбарлик резерви билан боғлиқ фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш;

тасарруфидаги корхоналарда асосий фондларнинг ўз вақтида ишга туширилишини ва улардан, шунингдек, “Ўздаврезерв” тизимини сақлаш учун ажратиладиган бюджет ажратмаларидан ҳамда корхоналарни, табиатни муҳофаза қилиш иншоотларини, уй-жойларни ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуришга, техникавий қайта жиҳозлашга, кенгайтиришга ва қайта қуришга мўлжалланган капитал маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

давлат резерви моддий бойликларининг, шунингдек, республика товар айирбошлаш фондининг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини таъминлаш;

ягона техника сиёсати ўтказиш, корхоналарни қуришда ва улардан фойдаланишда фан ва техниканинг энг янги ютуқларини, илғор тажрибани жорий этиш;

“Ўздаврезерв” аппаратини ва унинг корхоналарини кадрлар билан таъминлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юқори малакали мутахассисларни, моҳир ташкилотчиларни, ўз ишини яхши биладиганларни ҳамда жамоада обрў-эътибор ва ишонч қозонганларни раҳбарлик ишларига кўтариш;

хавф-хатарсиз меҳнат шароитлари яратиш, ишлаб чиқаришда шикастланишларнинг олдини олишнинг янги восита ва усулларини жорий этиш, ишчи ва хизматчиларнинг ижтимоий-маиший турмуш шароитларини яхшилаш.


3. “Ўздаврезерв” ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Мудофаа ишлари вазирлиги, Савдо вазирлиги ва республиканинг бошқа манфаатдор ташкилотлари билан биргаликда:

давлат ва сафарбарлик резервлари таркибига киритиладиган, шунингдек, республика товар айирбошлаш фондини ташкил этиш учун моддий бойликлар номенклатураси ва уларни жамғариш нормалари;

давлат ва сафарбарлик резервлари моддий бойликларини, республика айирбошлаш фондини ташкил этиш учун моддий бойликларни жамғариш, брондан чиқариш, янгилаш, алмаштириш, шунингдек, “Ўздаврезерв” тизимини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш режалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

давлат резервини, республика айирбошлаш фондини сақлаш учун мўлжалланган янги корхоналар қуриладиган жойларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Мудофаа ишлари вазирлиги маҳаллий бошқарув органлари билан, Қуролли Кучлар учун мўлжалланган давлат резерви моддий бойликларининг камаймайдиган заҳираларини ҳудудий жойлаштиришни Мудофаа ишлари вазирлиги билан келишилган ҳолда белгилайди ва тасдиқлайди;

давлат ва сафарбарлик резервлари моддий бойликларини, шунингдек, республика айирбошлаш фондининг моддий бойликларини жамғариш, бериш, қайтариш, янгилаш ва алмаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган режалар ва топшириқларнинг бажарилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг резервларнинг моддий бойликларини олиш ва қайтариш муддатларини кўчириш ҳақидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли хулосаларни тақдим этади;

давлат ва сафарбарлик резервлари моддий бойликларини ҳамда республика айирбошлаш фонди моддий бойликларини жамғариш бўйича харажатларни белгиланган тартибда маблағ билан таъминлашни ва улар учун ҳисоб-китобларни амалга оширади;

тасарруфидаги корхоналарда бухгалтерия ва статистика ҳисобини ташкил этади, ҳисобга олиш формаларини тасдиқлайди, белгиланган тартибда бухгалтерия ва статистика ҳисоботини олади ва тақдим этади, ҳисобга олишнинг илғор усулларини жорий қилади;

давлат, сафарбарлик резервлари моддий бойликларининг, шунингдек, республика айирбошлаш фонди моддий бойликларининг ягона ҳисобини ташкил этишни таъминлайди, уларнинг мавжуд миқдори ва ҳаракатининг йиғма ҳисобини амалга оширади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодиёт қўмитасига моддий бойликларни жамғариш ҳамда давлат ва сафарбарлик резервларига қайтариш бўйича режаларнинг бажарилиши тўғрисида, шунингдек, сафарбарлик резервидаги ва республика айирбошлаш фондидаги моддий бойликлар миқдори тўғрисида ҳисоботлар юборади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат резервидаги моддий бойликлар миқдори тўғрисида йиғма ҳисоботлар тақдим этади; Қуролли Кучлар учун мўлжалланган давлат резервидаги моддий бойликлар миқдори тўғрисида (номенклатура, ҳажмлар ва сақлаш пунктлари бўйича) Мудофаа ишлари вазирлигига ҳар йили хабар қилиб туради;

тасарруфидаги корхоналарнинг бутун хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилишни таъминлайди, меҳнатни ташкил этишни яхшилаш, тежамкорлик тартибини кучайтириш ва давлат резервини сақлаш харажатларини камайтиришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;

давлат мулкини муҳофаза қилишни таъминлайди ҳамда тасарруфидаги корхоналарда умумий ва ёнғиндан сақлашни ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга оширади;

тасарруфидаги корхоналарда сафарбарлик тайёргарлиги ва фуқаро мудофааси бўйича тадбирларни ташкил этади ва амалга оширади;

давлат резерви моддий бойликларини узоқ вақт сақлаш билан боғлиқ бўлган илмий-тадқиқот ва тажриба ишларини ўтказишни таъминлайди, ушбу моддий бойликларни узоқ вақт сақлашни таъминлашга доир тажрибани умумлаштиради ва чора-тадбирларни амалга оширади.


4. “Ўздаврезерв” қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

а) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органлари томонидан сафарбарлик резерви моддий бойликларини жамғариш, янгилаш, алмаштириш режаларининг бажарилиши, уларни олиш ва қайтариш тартибига риоя қилиниши, шунингдек, ушбу бойликларнинг тасдиқланган номенклатурага, давлат стандартларига ёки техникавий шартларга мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш;

б) корхоналарда, ташкилотларда (уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар) сақланаётган давлат ва сафарбарлик резерви моддий бойликларининг ҳисобга олинишини, ҳаракатини, миқдорини ва сифатини тафтиш қилиш ва текшириш, камчиликларни бартараф этиш ҳамда давлат ва сафарбарлик резервларини сақлашни тартибга солиш бўйича улар учун бажариш шарт бўлган кўрсатмалар бериш;

в) ҳарбий-сафарбарлик органлари ва бошқа органларнинг, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг (уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органларининг давлат ва сафарбарлик резервлари билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича ишларини текшириш;

г) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасидан давлат резервидаги моддий бойликлар номенклатурасини ва жамғариш нормаларини ишлаб чиқиш учун ҳамда уларни ҳудудий жойлаштириш учун зарур бўлган маълумотларни олиш;

д) давлат резерви моддий бойликларини етказиб бериш, қабул қилиб олиш (сақлашга қўйиш), сақлаш, алмаштириш, бериш ҳамда ушбу моддий бойликлар билан бошқа операцияларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини белгиловчи, кўрсатиб ўтилган моддий бойликларни етказиб берувчилар, масъул сақловчилар ва олувчи (истеъмолчи)лар (уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органлари учун бажариш мажбурий бўлган йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;

е) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат банки билан биргаликда давлат ва сафарбарлик резервлари моддий бойликларини, республика резерв фонди моддий бойликларини маблағ, кредит билан таъминлаш ва бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органлари учун бажариш мажбурий бўлган йўриқномаларни ишлаб чиқишда ва тасдиқлашда қатнашиш;

ж) давлат резервининг масъул сақловчиларидан ва сафарбарлик резерви моддий бойликларини сақловчилардан улар томонидан белгиланган тартибда ўтказилган давлат ва сафарбарлик резервлари моддий бойликларини рўйхатдан ўтказиш якунлари тўғрисидаги ҳужжатли маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш;

з) “Ўздаврезерв” Кенгашида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органлари раҳбар ходимларининг давлат ва сафарбарлик резервлари билан боғлиқ ишларининг аҳволи ҳақидаги ҳамда ушбу ишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақидаги ҳисоботларини тинглаш;

и) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан (уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органларидан давлат ва сафарбарлик резервлари билан ишлашдаги қоида бузишлар ҳақида тушунтириш хатлари ва бошқа материалларни талаб қилиш;

к) давлат ва сафарбарлик резервлари билан боғлиқ масалалар бўйича илмий тадқиқотларни ва ишланмаларни бажариш юзасидан буюртмачи сифатида белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

л) маҳсулот етказиб берувчи корхоналардан ва масъул сақловчилардан моддий бойликларни давлат резервига етказиб бериш (жўнатиш, сақлашга қўйиш) ҳамда улар ўрнининг ўзгариши ҳақида ҳисоботлар олиш.


5. “Ўздаврезерв” ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Давлат моддий резерви тўғрисидаги Низомга, сафарбарлик резерви тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга амал қилади ҳамда тасарруфидаги корхоналарда амалдаги қонунларга риоя этилишини таъминлайди.


6. “Ўздаврезерв”га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилади.

Бош бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тайинлайди.


7. Бош бошқарма бошлиғи бош бошқармага юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқларининг жавобгарлик даражасини белгилайди.


8. “Ўздаврезерв” амалдаги қонунлар асосида ва уни бажариш мақсадида, ўз ваколати доирасида, тасарруфидаги корхоналар учун бажариш мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради, шунингдек, давлат ва сафарбарлик резервлари масалалари бўйича барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар (уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар) ва уларнинг юқори органлари учун бажариш мажбурий бўлган йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради. Зарур ҳолларда “Ўздаврезерв” Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари билан бирга қарорлар ва буйруқлар чиқаради.


9. “Ўздаврезерв”да Бош бошқарма бошлиғи (Кенгаш раиси) ва лавозим бўйича унинг ўринбосарлари, шунингдек, Бош бошқарманинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда Кенгаш тузилади. Кенгаш аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.


10. “Ўздаврезерв” Кенгаши ўз мажлисларида Бош бошқарма олдида турган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялаш, тасарруфидаги, корхоналарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ўзининг таркибий бўлинмалари фаолиятига доир муҳим масалаларни, шунингдек, Бош бошқарма ваколатига кирадиган бошқа масалаларни кўриб чиқади.


11. “Ўздаврезерв” аппарати таркиби ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

“Ўздаврезерв” аппарати штатлари рўйхатини ва унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни Бош бошқарма бошлиғи тасдиқлайди.


12. “Ўздаврезерв” ва унинг тасарруфидаги корхоналар республика бюджети маблағлари ҳисобига сақланади.


13. “Ўздаврезерв” Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.



























Время: 0.0229
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск