ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2004 й. 452-сон "Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2004 й.

N 452



ҚАРШИ ШАҲРИНИНГ 2700 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ТЎҒРИСИДА


Жаҳон тарихи ва маданиятида алоҳида ўрин тутган Қарши шаҳрида асос солинганлигининг 2700 йиллиги муносабати билан юбилей тадбирларига тайёргарлик кўриш ва 2005 йилда ўтказишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЮНЕСКО Бош конференциясинипг 32-сессияси томонидан Қарши шаҳрига асос солинганлигининг 2700 йиллигини нишонлашда ЮНЕСКОнинг иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилинганлигини маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитаси таркиби ҳамда тадбирлар дастури 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар билан биргаликда Қарши шаҳрининг тарихий обидалари 2004-2005 йилларда 3-иловага мувофиқ таъмирланишини таъминласин.


4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қурилиш, ободонлаштириш, аҳолини табиий газ ва ичимлик сув билан таъминлашни янада яхшилаш, алоқа, транспорт, соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантиришга доир 4-иловага мувофиқ комплекс тадбирлар амалга оширилиши таъминласин.


Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қурилиш ва таъмирлаш тендер асосида ташкил этилиши ҳамда қурилиш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.


5. Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитаси йилнинг ҳар чорагида ташкилий қўмита мажлисларида мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирларнинг амалга оширилишини кўриб чиқсин ва натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


6. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга доир мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга оширишда ҳомий сифатида қатнашиш истагини билдирган бошқа жамоат ташкилотлари, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва корхоналарнинг ташаббуси қўллаб-қувватлансин.


7. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган юбилей тантаналарига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш кенг ёритилишини таъминласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Азизхўжаев ва Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 сентябрдаги

452-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга

тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича

Республика ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

       

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси


Файзуллаев Р.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисииинг ўринбосари


Зайниев Н.

-

Қашқадарё вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Ризаев Ш.Т.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси бош мутахассиси, масъул котиб


Сафоев С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


Раҳимов С.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


Лавозимига кўра

-

Ўзбекистои Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири


Тохтаев А.Р.

-

"Ўздавархитектқурилиш" қўмитаси раиси


Шоғуломов Р.Ш.

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


Муллажонов Т.О.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Жалолов А.А.

-

Ўзбекистои Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Йўлдошев Б.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти


Қўзиев Т.

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Икромов А.Н.

-

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби


Исаев А.

-

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси раиси


Кўчимов А.К.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


Шоисматов Э.Р.

-

"Ўзбекэнерго" давлат -акциядорлик компанияси бошқаруви раиси


Тян В.Н.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори


Раматов А.Ж.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси


Акрамов Э.М.

-

"Ўзқурилишматериаллари" компанияси бош раиси


Ҳусанбоев Б.М.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Файзиев З.О.

-

"Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси раиси


Ҳазратқулов М.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Абдураҳимов Б.А.

-

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори


Мурод Муҳаммад Дўст

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи


Асадов И.

-

Қарши шаҳри ҳокими


Избосаров А.Ф.

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги директорининг ўринбосари


Аъзамов Қ.А.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари


Орипов А.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Усмонов Н.

-

"Ўзавтойўл" компапиясининг Автомобиль йўллари қуриш бирлашган дирекцияси директори


Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 сентябрдаги

452-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга

тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р


Тадбирлар номи


Муддатлари


Бажариш учун масъуллар


I. ЮНЕСКО ИШТИРОКИДАГИ ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР

1.

"Қарши шаҳрининг жаҳон тарихида тутган ўрни" мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш


2005 йил

октябрь-

ноябрь


Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


2.


Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини ўтказиш


2005 йил

октябрь-

ноябрь


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссияси, Қашқадарё вилояти хокимлиги


II. НОШИРЛИК ИШЛАРИ


3.

Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган китоб-альбом нашр этшп


2005 йил

июнь


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, "Шарқ" нашриёт-матбаа компанияси


4.

Қарши шаҳрининг тарихи ва бугунги хаёти хақидаги илмий ва бадиий асарларни чоп этиш


2004-2005

йиллар

давомида


Фанлар академияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Шарқ" нашриёт-матбаа компанияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


5.

Қарши шаҳрининг тарихи ва бугунги кунига бағишланган илмий-оммабоп ҳужжатли фильм яратиш

2005 йил

августгача


"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

6.

Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган почта маркалари, хатжилдлар чиқариш ва уларнинг сотилишини ташкил этиш


2005 йил

июнь


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


7.

"Қашқадарё манзаралари" откриткалар тўпламининг тўлдирилган 2-нашрини чоп этиш


2005 йил

июнь-июль


"Шўртаннефттаз" унитар шўъба корхонаси, "Маънавият" нашриёти


III. ОММАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР


8.

Қарши шаҳрининг 2700 йиллигани нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлик тадбирларни акс эттирувчи туркум телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ташкил этиш, оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда мақолалар бериб бориш


2005 йил

давомида


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги


9.

Карши шахрининг 2700 йиллигини нишонлашга доир тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


2004-2005

йиллар

давомида


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


10.

Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги рамзини тайёрлаш ва уни тасдиқлаш


2004 йил

октябрь


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Бадиий академия, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 сентябрдаги

452-сон қарорига

3-ИЛОВА

Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини

нишонлашга тарихий обидаларни

2004-2005 йилларда таъмирланиши

ТАДБИРЛАР

Т/р

Обидаларнинг номи ва

бажариладиган ишлар


Сарфланади

ган маблағ

(млн. сўм)


Бажариш

муддатлари


Бажариш учун масъуллар

(маблағ билан таъминлаш

манбаи)


1.

Кўкгумбаз масжиди (XIV аср):

масжид ва айвонлар (галереялар)ни таъмирлаш ва томини тунука билан қоплаш;

ёндош худудни ободонлаштириш

600,0

I босқич -2004 йил декабрь

II босқич -2005 йил май

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси 2004 йилда-250,0 млн. сўм. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги-250,0 млн сўм, шу жумладан: 2004 йилда -125,0 млн. сўм: 2005 йилда -125,0 млн. сўм. Ўзбекистон мусулмонлари идораси -100,0 млн. сўм, шу жумладан: 2004 йилда -50,0 млн. сўм; 2005 йилда -50,0 млн. сўм



Ҳаммаси:

600,0



2.


Хўжа Убайд Жарроҳ масжиди (XIV аср):

минорани таъмирлаш ва муҳандислик жиҳатидан мустаҳкамлаш; масжид ҳовлиси ва ҳудудини ободонлаштириш


10,0

5,0


2005 йил

август

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (2005 йилда таъмирлаш учун ажратилган маблағлар доирасида)


Ҳаммаси:

15,0



3.

Қарши қалъаси девори (XVI аср)

100 метр: қалъа девори қолдиқларини қисман таъмирлаб консервациялаш; қалъа девори ҳудудларини ободонлаштириш


125,0

25,0

2005 йил август

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (2005 йилда таъмирлаш учун ажратилган маблағлар доирасида)


Ҳаммаси:

150,0



4.

Қашқадарё кўприги (XVI аср):

кўприк устидаги қадимги назоратчилар хоналарини тиклаш; кўприк таянчлари ва равоқларини муҳандислик жихатидан мустаҳкамлаш ва таъмирлаш; кўприкнинг ён тўсиқлари ва йўл қисмидаги қопламаларни таъмирлаш; кўприк ҳудудини ободонлаштириш


20,0

15,0

15,0

10,0


2005 йил ноябрь

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (2005 йилда таъмирлаш учун ажратилган маблағлар доирасида)


Хаммаси:

60,0


5.

Ўзбек ҳаммоми (XVI аср):

ҳаммомнинг ички қисмини таъмирлаш; ҳаммом ҳудудини ободонлаштириш

30,0

10,0


2004 йил ноябрь


Ҳаммаси:

40,0


6.

Абдулазиз мадрасаси (XIX аср): мадраса биносини таъмирлаш ва муҳандислик жихатидан мустахкамлаш; мадраса ҳовлиси ва ҳудудини ободонлаштириш


80,0

20,0


2005 йил август


Ҳаммаси:


100,0


7.

Бектемир мадрасаси (XIX аср):

мадраса биносини таъмирлаш ва муҳандислик жихатидан мустахкамлаш; мадраса ҳовлиси ва худудини ободонлаштириш


50,0

20,0


2005 йил август


Ҳаммаси:

70,0


8.

Қиличбек мадрасаси (XIX аср):

мадраса биносини таъмирлаш ва мухандислик жиҳатидан мустахкамлаш; мадраса ҳовлиси ва ҳудудини ободонлаштириш


140,0

20,0


2004 йил ноябрь


Ҳаммаси:

160,0


9.

Чармгар масжиди (XIX аср):

масжид биносини таъмирлаш ва муҳандислик жиҳатидан мустаҳкамлаш: масжид ҳовлиси ва ҳудудини ободонлаштириш

40,0

10,0


2005 йил, август


Ҳаммаси

50,0


Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 сентябрдаги

452-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги муносабати

билан қурилиш, ободонлаштириш, аҳолини

табиий газ ва ичимлик сув билан таъминлашни

янада яхшилаш, алоқа, транспорт, соғлиқни

сақлаш ва коммунал хизмат кўрсатишни

ривожлантиришга доир комплекс

ТАДБИРЛАР

Т/р

Бажариладиган ишлар


Харажатлар

(млн. сўм)


Бажариш

муддатлари

Бажариш учун масъуллар

(маблағ билан таъминлаш

манбаи)


1.

Вилоят "Маҳалла" гузарини қуриш ва Қарши шаҳрининг тарихий марказий қисмини ободонлаштириш


900,0

2005 йил

август

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Косон ёғ-экстракция очик акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобига - 400,0 млн. сўм, "Маҳалла" жамғармаси ҳисоб рақамида жамланадиган ҳомийлик маблағлари хисобига-500,0 млн. сўм)


2.

Марказий деҳқон бозори мажмуасини қуриш

1900,0

2005 йил

сентябрь

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (вилоят бозорлар уюшмаси ва ҳомий ташкилотлар маблағлари хисобига -500,0 млн. сўм, "Ўзбексавдо" компанияси -400,0 млн. сўм, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси - 1000,0 млн. сўм)

3.

Қарши шаҳрининг тарихий майдонини очиш ва марказий кўчаларини кенгайтириш муносабати билан кўчириладиган аҳоли учун кўп квартирали уй-жой қуриш:

иккита 48 квартирали уй-жой қуриш;

битта 40 квартирали уй-жой қуриш;

битта 32 квартирали уй-жой қуриш

600,0

300,0

280,0

2005 йил

июль

2004 йил

2004 йил


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(Маҳаллий бюджет ва хомийларнинг маблағлари ҳисобига)

("Шўртаннефтгаз" унитар шўъба корхонаси маблағлари ҳисобига) ("Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси маблағлари ҳисобига)


4.

Болалар дам олиш боғини реконструкция қилиш

70,0

2004 йил

сентябрь

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (вилоят ҳокимлиги ва ҳомийларнинг маблағлари хисобига - 70,0 млн. сўм)


5.

Мустақиллик майдонини қайта таъмирлаш, вилоят хокимлиги биноси фасадини реконструкция қилиш

555,0

2004 йил

декабрь

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (вилоят хокимлиги ва хомийларнинг маблағлари хисобига -205,0 млн. сум, Қарши ёғ-экстракция очиқ акциядорлик жамияти-350,0 млн. сўм)


6.

Вилоят иқтисодиёт бошқармаси биноси фасадини реконструкция қилиш

400,0

2005 йил

август

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (маҳаллий бюджет ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига)


7.

Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси биноси фасадини таъмирлаш

300,0

2004 йил

октябрь

Давлат мулки - қўмитаси (давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига)


8.

Алишер Навоий номидаги марказий дам олиш боғини реконструкция қилиш ва ободонлаштириш

320,0

2004-2005

йиллар

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (вилоят ҳокимлиги ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига -220,0 млн. сўм, "Шаҳрисабз консерва" очиқ акциядорлик жамияти -100,0 млн сўм)


9.

300 ўринли амфитеатр биносини қуриш овоз кучайтириш ва ёритиш мосламаларини харид қилиш ва ўрнатиш

Тасдиқланган лойиха асосида

2005 йил

август

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (маҳаллий бюджет ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига)

10.

"Офицерлар уйи" биноси фасадини реконструкция қилиш

150,0

2005 йил

август

Мудофаа вазирлиги (вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига)

11.

"Тонг" меҳмонхонасини замонавий тарзда реконструкция қилиш

200,0

2005 йил

август

"Ўзбектуризм" миллий компанияси (компания маблағи ҳисобига)


13.

Қарши темир йўл станциясини ободонлаштириш, "Темирйўлчилар" шаҳарчаси, "Локомотив" спорт мажмуасини реконструкция қилиш ва ободонлаштириш


Тасдиқланган  лойиҳа асосида

август

Ўзбекистон темир йўллари давлат акциядорлик компанияси (компания маблағлари ҳисобига)

14.

600 ўринли Олимпия захиралари Спорт коллежи қуриш

4376,0

2004-

сентябрь-

2005 йил


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимити ҳисобига)

15.

20000 ўринли стадион қуриш

4000,0

2005 йил

август

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ("Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси маблағлари ҳисобига - 2500,0 млн. сўм. Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси - 1000,0 млн. сўм, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг вилоят филиали - 500,0 млн. сўм)


16.

Қарши шаҳридан ўтувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ҳамда транзит йўлларни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва ободонлаштириш


Тасдиқланган лойиҳа асосида

2005 йил

сентябрь

"Ўзавтойўл" компанияси (Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига)

17.

Қарши шаҳрида ичимлик сув таъминотини янада яхшилаш (кўчалардаги 15,7 км сув қувурларини, 2 та сув иншоотини таъмирлаш ва 29300 дона сув ўлчагич ўрнатиш)

Тасдиқланган лойиҳа асосида

2005 йил

август

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги (Осиё тараққиёт банки лойиҳаси ҳисобига)

18.

Шаҳарда табиий газ таъминотини яхшилаш (6,3 км янги газ тармоқларини қуриш, 17 км эски газ тармоқларини таъмирлаш ҳамда 51700 дона газ ўлчагич асбоблари ўрнатиш)

344,0

200,0


2004 йил

2005 йил

август

"Қашқадарёгаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси (корхона маблағлари ҳисобига)

19.

Шаҳардаги иситиш тармоқларини яхшилаш (4 та буғ қозонхонасини реконструкция қилиш ва 8,7 км иситиш қувурини мукаммал таъмирлаш)


198,0

55,0

2004 йил

2005 йил

август


Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси (бирлашма маблағлари ҳисобига)

20.

Шаҳарнинг энергия таъминотини яхшилаш (маҳаллаларда 16,1 км электр тармоқлари қуриш, 13 км эски тармоқларни таъмирлаш) Шаҳардаги янги майдонлар ва марказий кўчаларда 740 та ёритгач ўрнатиш

Тасдиқланган лойиҳа асосида

2004 йил

2005 йил

август

"Ўзбекэнерго" компанияси (компания маблағи хисобига)

21.

500 рақамли телефон станциясини ишга тушириш, 226-АТС ва 228-АТСда линия-кабель хўжалигини 600 рақамга кенгайтириш, 7-кичик мавзедаги 227-ЭАТСни 500 рақамга кенгайтириш


61,0

45,0

2004 йил

2005 йил


"Ўзбектелеком" компанияси (компания маблағи ҳисобига)


22.

Шаҳар аҳолисига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш (30 та янги автобус сотиб олиш)


570,0

285,0

2004 йил

2005 йил


Қарши шаҳар хокимлиги (Тижорат банклари кредити ҳисобига)

23.

Шаҳарда санитария-тозалаш ишларини яхшилаш (10 та янги махсус тозалаш транспорт воситалари сотиб олиш)


470,0

2004 йил

Қарши шаҳар ҳокимлиги (Тижорат банклари кредити ҳисобига)

24.

Вилоят ҳокимлиги Қабуллар уйини қуриш

Тасдиқланган лойиҳа асосида

2004 йил

октябрь

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ("Ўзбекнефтгаз миллий холдинг компанияси, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси маблағлари ҳисобига)






















Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск