ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Мудофаа ишларини бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.1997 й. 347-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.1997 й.

N 347



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА

ВАЗИРЛИГИ ҲАРБИЙ МУҲАНДИСЛИК-

ҚУРИЛИШ ТУЗИЛМАЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Капитал қурилишнинг кўпайиб бораётган ҳажмлари бажарилишини таъминлаш, халқ хўжалигининг муҳим объектларини ўз вақтида фойдаланишга топшириш, қурилишларни малакали ва ҳаракатчан қурилиш ташкилотлари билан бутлаш ҳамда ушбу жараёнга ҳарбий қурувчиларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Мудофаа вазирлигининг буюртманомалари бўйича бир ой муддатда иловага мувофиқ янгидан ташкил этилаётган ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларини жойлаштириш учун ер ажратилишини таъминласинлар;

шу муддатда Мудофаа вазирлигига муҳандислик коммуникацияларини жойлаштириш учун зарур техник шартларни берсинлар;

тузилмаларни одатда мавжуд бинолар ва иншоотларда жойлаштиришда Мудофаа вазирлигига кўмаклашсинлар;

вилоят мудофаа ишлари бўлимлари билан биргаликда ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларини бутлаш учун чақирилувчиларнинг мақсадли сифатли танланишини таъминласинлар.


2. Белгилансинки, Мудофаа вазирлигининг ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларидан Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг муҳим объектлари қурилишида, шунингдек Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ҳукумат алоқаси хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буюртмалари бўйича фойдаланилиши керак.


3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, Қорақалпоғистон Реслубликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлар билан биргаликда капитал қурилишнинг йиллик прогнозларида қурилиш-монтаж ишлари ҳажмларининг бир қисми бош пудрат бўйича бажариш учун Мудофаа вазирлигига берилишини назарда тутсин.


4. Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар билан биргаликда бир ой муддатда ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмалари балансига берилаётган халқ таълими, қурилиш индустрияси, саноат-қурилиш материаллари объектлари, автобазалар, бинолар ва иншоотлар, шунингдек қурилиш техникаси ва автотранспорт рўйхатини аниқласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклиф киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

бир ой муддатда тузилмалар жойлаштириладиган жойларни белгиласин аа ушбу маълумотларни ҳокимият ҳудудий органлари эътиборига етказсин;

1997-1999 йиллар давомида янгидан ташкил этилаётган ҳарбий-муҳандислик қурилиш тузилмаларини амалдаги нормативларга биноан, ҳисоб-китобларга мувофиқ мавжуд бинолар ва иншоотлардан энг кўп даражада фойдаланишни ҳисобга олиб, замонавий даражада обод қилиш учун зарур миқдордаги ҳарбий шаҳарчалар барпо этилишини таъминласинлар;

ҳарбий-муҳандислик қурилиш тузилмалари шахсий таркибини тайёрлаш ва зарур ишчи мутахассисликларга ўқитиш тизимини қайта ташкил этсин ва яхшиласин, фуқаро қурувчиларни ҳарбий тузилмаларда ишлаш учун қайта тайёрлаш ва ўқитиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этсин;

бир ой муддатда Мудофаа вазирлигининг ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

вазирлик таркибидаги Ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмалари бошқармаси таркиби 100 кишидан, шу жумладан 40 зобитдан иборат хўжалик ҳисобидаги Ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмалари бош бошқармасига айлантирилсин ва унга қўшимча равишда буюртмачи функцияси берилсин;

ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларининг лойиҳа-қидирув бўлими базасида "Ҳарбийлойиҳа" лойиҳа институти ташкил этсин. Лойиҳа институтига бош лойиҳаловчи ва Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа буюртмачиларнинг объектлари қурилишига лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш вазифаларини ҳал этиш функциялари юклансин.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1997/98 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги йилларда вилоят марказларида фуқаро олий ўқув юртлари базасида ҳарбий ихтисосликдаги муҳандис-қурувчилар тайёрланишини таъминласин.


7. Маҳфий.


8. Уй-жой қурилишини рағбатлантириш мақсадида 1997 йилдан бошлаб ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун уй-жой қурилишини, унинг фойдаланишга топширилиши ҳисобга олинган смета қиймати доирасида, амалдаги харажатлар бўйича маблағ билан таъминлашга рухсат этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда янги ташкил этиладиган ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларини ҳисоб-китобларга мувофиқ айланма маблағлар билан таъминлаш тўғрисидаги таклифни бир ой муддатда кўриб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ҳарбий хизматчиларга (муддатли хизматдан ташқари), ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмаларининг ёлланган ишчи ва хизматчиларига республикада амалда бўлган қоидалар ва норматив ҳужжатларга мувофиқ ишнинг кўчма хусусияти учун лавозим маошларига устамалар ҳамда бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш тарғиби ва шартлари татбиқ этилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Мудофаа вазири Р.Ў. Аҳмедов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 июлдаги

347-сон қарорига

ИЛОВА



Мудофаа вазирлигининг мавжуд ҳамда 1997-1999 йилларда

янги ташкил этиладиган ҳарбий муҳандислик-қурилиш

тузилмаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

ЖОЙЛАШИШИ

   


ҲМҚТ шахсий таркиби сони (киши)


Ҳаммаси


шу жумладан йиллар бўйича


1997


1998


1999


Ҳаммаси


30000

15000

7500

7500

шу жумладан:






I




Мавжуд тузилмалар


9700

9700

_

_

Уларнинг вилоятлар ҳудудлари бўйича жойлашиши:






1) Қорақалпоғистон Республикаси


160

160



2) Бухоро вилояти


368

368



3) Жиззах вилояти


642

642



4) Қашқадарё вилояти


417

417



5) Навоий вилояти


1733

1733



6) Самарқанд вилояти


611

611



7) Сурхондарё вилояти


455

455



8) Сирдарё вилояти


175

175



9) Тошкент вилояти


706

706



10) Тошкент шаҳри


3068

3068



11) Фарғона вилояти


1261

1261



12)Хоразм вилояти


104

104



II






Янги ташкил этиладиган тузилмалар


20300

5300

7500

7500

шу жумладан






зобитлар


1490

481

513

496

прапоршиклар


840

476

182

182

муддатли хизматдагилар


17970

4343

6005

6822

Уларнинг ҳудудлар бўйича






жойлашиши:






1) Қорақалпоғистон Республикаси



592

592

592

2) Қашқадарё вилояти



592

592

592

3) Навоий вилояти



800

592

592

4) Сурхондарё вилояти



692

2172

1580

5) Сирдарё вилояти




592

592

6) Тошкент шаҳри



1182

1776

2368

7) Фарғона вилояти



842

1184

1184

8) Тошкент вилояти *



300



9) Бухоро вилояти *



150



10) Самарқанд вилояти *



100



11) Жиззах вилояти *



50



Изоҳ: *) мавжуд тузилмалар ходимлари сонини тўлдиришга.














































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск