Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.1995 й. 66-сон "8 март - Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.1995 й.

N 66




8 МАРТ - ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР

КУНИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


8 март - Халқаро хотин-қизлар кунини мамлакатимизда кенг нишонлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К.Тўлаганов) Ўзбекистон республика хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда байрамга бағишланган тантанали кечани 1995 йил 7 март куни "Туркистон" саройида ўтказишни таъминласин.


2. Маданият ишлари вазирлиги (Э.Ҳайитбоев) Тошкент шаҳар ҳокимлигига "Туркистон" саройида бўладиган тантанали кечани ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари хотин-қизлар куни муносабати билан тегишли тадбирлар белгиласинлар ҳамда жойларда байрамнинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминласинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига Ўзбекистон республика хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон республика хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар хотин-қизлар кенгашлари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда ижтимоий, иқтисодий ва маданий-маърифий соҳада фаол иштирок этаётган аёлларни байрам муносабати билан рағбатлантириш топширилсин.


5. Байрамни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.


6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов









Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск