Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.1996 й. 35-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузурида Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.1996 й.

N 35



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ

ВА СТАТИСТИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДА

ТОВАР БОЗОРЛАРИ КОНЪЮНКТУРАСИНИ ЎРГАНИШ

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Товар бозорларини конъюктурасини мунтазам ўрганиш, истеъмол бозорининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, уни товар билан тўлдириш ва бошқариш чора-тадбирларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

умуман республика ва ҳудудлар бўйича истеъмол бозори конъюнктурасини ўрганиш;

истеъмол товарларининг алоҳида турлари ва номенклатураси бозорлари конъюнктурасини ўрганиш;

умуман ва асосий товарлар гуруҳлари бўйича истеъмол бозорининг аҳволи тўғрисида ҳар ойлик таҳлилий маълумотларни ҳамда йил чораклари бўйича конъюнктура обзорларини тайёрлаш;

истеъмол бозорини аҳоли эҳтиёжи катта бўлган товарлар билан тўлдиришга доир тавсиянома ва таклифлар тайёрлаш:

истеъмол бозорининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарнинг, шу жумладан хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг буюртмалари бўйича шартнома асосида маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари ўтказиш.


3.

Товар бозорлари конюктурасини ўрганиш маркази директори лавозим маоши бўйича "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг бўлим бошлиғига тенглаштирилсин. Директорга Марказ ходимларига лавозим маошининг 70 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин.


4. Давлат бюджети маблағлари, шунингдек шартнома асосида бажариладиган ишлар учун олинган хўжалик фаолияти маблағлари Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш маркази фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига Марказ аппаратини таъминлашга, шу жумладан белгиланган устамаларга, таҳлиллар ўтказишга ва Марказни техника билан жиҳозлашга зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш маркази ҳисоб-китоб ва валюта счётига эга бўлган мустақил юридик шахс ҳисобланади.

Марказ "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг қуйидаги манзилдаги биносига жойлаштирилсин: Тошкент ш., Ўзбекистон кўчаси, 45а-уй.


6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси:

Марказни юқори малакали кадрлар билан таъминласин;

Марказни зарур статистика ахборотлари билан таъминласин, Бош ҳисоблаш марказининг ҳудудий бўлималари орқали Марказ томонидан ишлаб чиқиладиган услубиёт бўйича истеъмол бозори таҳлил қилинишини ташкил этсин;

Марказни унинг ташкилий даврида, унга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар билан таъминласин.


7. Республика марказий иқтисодиёт органлари, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, хўжалик бирлашмалари ҳамда мулкчилик шакилларидан қатъи назар, корхоналар, биржалар зиммасига Товар бозорларини конъюнктурасини ўрганиш маркази томонидан сўраладиган, Марказ вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ахборотларни тақдим этиш юклансин.


8. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ў.Қ. Исмоиловга зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов

Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск