Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 1 апрелдаги

100-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат харидлари бўйича Ҳукумат

комиссиясининг ишчи органи тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи органининг (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) асосий вазифалари, функциялари ва ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ишчи орган ҳисобланади.



II. ИШЧИ ОРГАННИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


3. Қуйидагилар ишчи органнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархларни шакллантириш жараёнини назорат қилиш;

Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) қонун ҳужжатлари билан унинг ваколатига киритилган масалалар бўйича материалларини ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари жараёнида иштирок этувчи бошқа ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ҳукумат комиссияси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

давлат харидлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда қатнашиш.


4. Қуйидагилар ишчи органнинг асосий функциялари ҳисобланади:

давлат харидлари бўйича ахборот базасини, шу жумладан, давлат харидлари бўйича бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан жойлаштириладиган буюртмалар, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар бўйича маълумотларни шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш;

Ҳукумат комиссиясининг қонун ҳужжатлари билан унинг ваколатига киритилган масалалар, шу жумладан, товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидларининг ҳар бир тури бўйича кичик бизнес субъектлари, Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳамда марказлаштирилган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган ташкилотлар учун квоталар белгилаш масалалари бўйича қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

битта контракт бўйича қиймати эквивалентда 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан харид қилинадиган, энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини Ҳукумат комиссиясининг кўриб чиқиши учун тайёрлаш;

давлат харидлари жараёнини ва мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталарнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, Ҳукумат комиссиясининг кўриб чиқишига киритиш учун таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш;

Ҳукумат комиссиясининг қарорлари ва топшириқларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти тегишли органларига, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари жараёнида иштирок этувчи бошқа ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектларга етказиш, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари тўғрисидаги ягона республика махсус ахборот порталини юритиш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига зарур ахборотларни тақдим этиш;

давлат харидлари жараёнини белгилайдиган, шунингдек кичик бизнес субъектларининг товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш юзасидан давлат буюртмалари олишини кенгайтиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш, давлат харидларини жойлаштиришда ошкоралик, аниқ-равшанлик ва рақобат муҳити қўллаб-қувватланишини таъминлаш;

кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталар бўйича давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлашда қатнашиш;

давлат харидлари соҳасида халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда, халқаро ташкилотлар билан ўзаро алоқани ва ҳамкорликни ташкил этишда қатнашиш.



III. ИШЧИ ОРГАННИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


5. Ишчи орган ўзига юкланган вазифаларга ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур материалларни олиш;

давлат харидлари жараёни қатнашчиларидан кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталарни бажаришга тааллуқли ахборотларни сўраб олиш.


6. Ишчи орган давлат харидларини амалга оширишда, шу жумладан, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олишда нархлар ошириб юборилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, мавжуд материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига топшириши шарт.


IV. ИШЧИ ОРГАН ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Ишчи орган ўз ишларини ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек Ҳукумат комиссияси топшириқларига мувофиқ олиб боради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 14-сон, 137-модда.
















































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск