ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Халқ таълими вазирлигининг 1-мҳ-сон, Молия вазирлигининг 12-сон "Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 02.03.2016 й. Қарори (АВ томонидан 01.04.2016 й. 1898-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.04.2016 й.

N 1898-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.03.2016 й.

N 1-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.03.2016 й.

N 12


ҚАРОРИ



Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар

мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ

тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 31 декабрдаги 46 ва 121-сон қарори (рўйхат рақами 1898, 2009 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Молия вазири

Р. Азимов

      





Қарорга

ИЛОВА



Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар

мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ

тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банддагиқув йилининг (сентябрь - май) ойлари" деган сўзлар "ўқув йили (сентябрь - май ойлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банддаги "банк муассасаларига" деган сўзлар "тегишли хизмат кўрсатувчи банкка" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Боланинг болалар мусиқа ва санъат мактабида таълим олганлиги учун мавжуд бўлган қарздорлик бир ой ичида тўланган тақдирда, бола мазкур синфнинг ўқув дастурлари талабларини бажаргандан сўнг ўқувчилар сафига қайта тикланади. Бола ўқишни тегишли тўловни амалга оширган ҳолда кейинги ўқув йилида (ўтган ўқув йилининг тугатилмаган чорагининг биринчи ойидан) давом эттириши мумкин.".


4. 11-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 14-бандда:

"а" кичик банддаги "молия йилининг" деган сўзлар "ўқув йилининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд билан тўлдирилсин:

"в) ўқиш учун тўланадиган тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.".


6. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Комиссия келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади. Мазкур қарор тегишли буйруқ чиқариш учун болалар мусиқа ва санъат мактаби директорига юборилади.".


7. Ўзбек тилидаги матннинг 16-бандидаги "бўлим бошлиқлари" деган сўзлар "бўлинма мудирлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 18 - 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқувчилар умумий сонининг 25 фоизи доирасида болаларнинг қуйидаги тоифалари тўловдан озод этилади:

мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1 - 3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болалар - бир календарь йил мобайнида (ғолиб деб эълон қилингандан кейинги ойдан бошлаб 12 ой мобайнида);

кам таъминланган оилалардан бўлган болалар.

19. Мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1 - 3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болаларни бир календарь йил мобайнида ўқитиш учун тўловдан озод этишга уларнинг танловда ғолиб бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжати асос бўлади.

20. Кам таъминланган оилаларнинг болаларини тўловдан озод этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

а) ота-оналарнинг аризаси;

б) оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотнома.".


9. Ўзбек тилидаги матннинг 21-бандидаги "болаларини рўйхатга биринчи навбатда киритиш тамойилига риоя қилган ҳолда тўлдириб борилади" деган сўзлар "болалари тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхатига биринчи навбатда киритилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 22 ва 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳам болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун белгиланган тўловлардан озод этилади.

23. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ўқиши учун тўловдан озод этишга халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан берилган маълумотнома асос бўлади.".


11. Қуйидаги мазмундаги 23-1 ва 23-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"23-1. Агарда бир оиланинг икки ва ундан ортиқ фарзанди болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиса, улардан ҳар бирининг ўқиши учун белгиланган тўловнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.

23-2. Тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхати Комиссиянинг қарори билан тасдиқланади ҳамда мазкур қарор асосида болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг буйруғи чиқарилади.".


12. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Ўқиш учун тўланадиган тўловнинг тушуми ва сарфланиши бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш тегишли мусиқа ва санъат мактабининг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.".


13. 31-банддаги "Юридик шахс мақомига эга бўлган таълим муассасасининг" деган сўзлар "Болалар мусиқа ва санъат мактабининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. Ўзбек тилидаги матннинг 32-бандидаги "сафланиши" деган сўз "сарфланиши" деган сўз билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 4 апрель, 13-сон, 127-модда




















































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск