ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Тураржойлар ва уй атрофидаги ерлар. Уй атрофини озода сақлаш, маиший чикиндилардан тозалаш ва уларни ташиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2016 й. 87-сон "Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2016 й.

N 87



ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИНИНГ

ТАРИХИЙ ҚИСМИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ,

КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ВА САҚЛАШ

ДЕПАРТАМЕНТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмида майдонлар, кўчалар, парклар, фавворалар ва бошқа ташқи ободонлаштириш объектларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда бошқаришни янада такомиллаштириш, шунингдек игнабаргли ва манзарали ўсимликлар қимматли турларининг сақланишини таъминлаш, Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини намунали тарзда сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ҳузурида Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаментини (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

шаҳарсозлик ва санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмидаги майдонлар, кўчалар, парклар, фаввораларнинг ободонлаштириш объектларини ҳамда бошқа ташқи ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш;

кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни таъмирлаш учун зарур агротехника ишларини амалга ошириш;

ободонлаштириш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, мукаммал ва жорий таъмирлашга доир пудрат шартномалари тузиш ҳамда сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, йўл ва йўлкалар қаттиқ қопламаларининг зарур санитария ва техник ҳолатда бўлишини таъминлаш;

архитектура иншоотларидан фойдаланиш, уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек тегишли санитария ва техник ҳолатда сақлаш;

игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турларини сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаб қолиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, яшил майсаларни сақлаш, уларнинг зараркунандаларига ва касалликларига қарши курашишга доир комплекс агротехника тадбирларини, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда ташқи ёритиш тармоқларини, сунъий суғориш ва фавворалар тизимларини сақлаш ва улардан фойдаланиш.


3. Қуйидагилар:

Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаментининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 12 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

2016 йилда Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаментини таъминлаш учун махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, янги ташкил этилаётган Департаментни сақлаш ва фойдаланиш харажатларини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

ҳар йили Қашқадарё вилоятининг вилоят бюджети параметрларида ободонлаштириш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасидаги, ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга мақсадли йўналтирилган ҳолда, маблағлар;

фаолият йўналиши бўйича товарлар ишлаб чиқариш ва уларни сотишдан (ишлар, хизматларни амалга оширишдан) олинган даромадлар;

давлат мулкини ҳамда аттракционларни, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва умумий овқатланиш объектларини ва бошқа объектларни жойлаштириш учун ташкилотларга ер участкаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага беришдан олинган даромадлар;

хайрия эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қуйидагиларни таъминласин:

Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган игнабаргли ва манзарали ўсимликлар қимматли турларини, кўчаларни ёритиш объектларини, фаввораларни ва бошқа ободонлаштириш объектларини хатловдан ўтказиш бўйича ишчи комиссия таркибини тасдиқлаш;

ободонлаштириш объектларини кейинчалик фойдаланиш учун ишчи комиссия томонидан белгиланган тартибда Департамент ихтиёрига бериш;

Департаментни малакали муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминлаш;

Департаментни зарур маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари берган ҳолда жойлаштириш;

ободонлаштириш ишларини шаҳарсозлик, санитария нормалари ва қоидаларига қатъий риоя этган, шунингдек Шаҳрисабз шаҳри ва унинг ташқи қиёфасига замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш ва амалга ошириш;

Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишларга ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан амалий мониторинг олиб бориш.


6. Департамент ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 25 мартдаги

87-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини

ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш

ва сақлаш департаментининг

ТУЗИЛМАСИ






Директор

(1 нафар)






























































Директор ўринбосари - бош муҳандис

(1 нафар)


Директор ўринбосари - бош агроном

(1 нафар)


Иқтисодий таҳлил бўлими

(2 нафар)














Махсус автотранспорт, ёрдамчи механизмлар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш участкаси бошлиғи

(1 нафар)















Кўкаламзорлаштириш ва ирригация участкаси бошлиғи

(1 нафар)


Кадрлар бўйича инспектор

(1 нафар)


























Юрисконсульт

(1 нафар)

Ободонлаштириш объект-ларини санитария жиҳатидан тозалаш участкаси бошлиғи

(1 нафар)









































Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис

(1 нафар)




















Ташқи ёритиш ва фавворалар тизимидан фойдаланиш участкаси бошлиғи

(1 нафар)


































Ёрдамчи ходимлар

(6 нафар)







































         

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари - 12 нафар;

ёрдамчи ходимлар - 6 нафар.


Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 25 мартдаги

87-сон қарорига

3-ИЛОВА



2016 йилда Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий

қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш

ва сақлаш департаментини таъминлаш учун махсус

автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Техниканинг номи


Талаб этиладиган

техника сони (та)


Сотиб олиш учун зарур

бўлган маблағлар (млн сўм)


1.

Тиркамали трактор


2

120,0

2.

Тиркамали минитрактор


2

55,0

3.

Суғориш-ювиш машинаси


2

189,1

4.

"Исузу" телескопик минора


1

149,5

5.

"Исузу" самосвали


2

173,0

6.

Автокран (22 метр)


1

286,0

7.

WAN дамаси


1

25,1

8.

Компрессор


1

22,0

9.

Пайвандлаш агрегати


2

20,0

10.

Карчер


8

64,0

11.

Майса ўриш машинаси


36

100,8


Ҳаммаси


58

1 204,5

Изоҳ: техника қиймати техника етказиб берувчиларнинг нархлари ўзгарганда, шунингдек тендер савдолари натижалари бўйича ўзгариши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 4 апрель, 13-сон, 117-модда






























Время: 0.2427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск