ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 10.03.2016 й. 15-сон "Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.04.2016 й. 2146-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.04.2016 й.

N 2146-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.03.2016 й.

N 15


БУЙРУҒИ



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 60-банднинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига бериладиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармаларига бериладиган маблағлар;

Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларига бериладиган маблағлар".


2. 79-банддан "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 84-банддаги "Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 116-банддаги "муассасалари, Олий бизнес мактабини" деган сўзлар "муассасаларини" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 129-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"129. 7 109 000 "Бошқа тоифаларга тегишли бўлмаган ижтимоий муҳофаза масалалари" бўлимида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари, Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси харажатлари, ижтимоий таъминотнинг бошқа тадбирлари, ижтимоий мослашув марказларини, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказини, ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларини сақлаш харажатлари, зарарни қоплаш, шунингдек бюджет ажратмалари, бюджет ссудалари ва бошқа манбалар ҳисобидан капитал қўйилмалар, шунингдек бошқа харажатлар акс эттирилади.".


6. 1-иловадаги 3 005 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси".


7. 2-иловада:


1) 3 111 500 қатор номи "(кичик корхона, микрофирма ва фермер хўжаликлари бўйича ҳисоблангандан ташқари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 3 111 600 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 111 700 "Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилиши билан боғлиқ равишда, кичик корхона, микрофирмалар ва фермер хўжаликлари бўйича қўшимча ҳисобланган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи";


3) 3 112 107, 3 112 504, 3 112 604, 3 112 704 ва 3 112 804 қаторлардаги "Гастроль-концерт" деган сўзлар "Концерт-томоша" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 3 112 115 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 112 116 "Мобиль алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) фойдасининг белгиланган рентабелликдан юқори қисмидан қўшимча фойда солиғи";


5) 3 112 900 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 112 901 "Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги тўловчилар томонидан тўланадиган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи (қуйидаги даромад типларидан ташқари 902-903)";

3 112 902 "Тижорат банклари томонидан тўланадиган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи";

3 112 903 "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан тўланадиган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи";


6) 3 131 101 қатор номи "(қуйидаги даромад типларидан ташқари 102 - 105)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 3 131 101 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 131 102 "Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилаётган, юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган объектлар, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ";

3 131 103 "Шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 кв. м дан кўп ва 500 кв. м гача бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ";

3 131 104 "Шаҳарларда жойлашган умумий майдони 500 кв. м дан кўп бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ";

3 131 105 "Бошқа аҳоли пунктларида (шаҳарлардан ташқари) жойлашган умумий майдони 200 кв.м дан кўп бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ";


8) 3 131 207 ва 3 131 208 қаторларнинг номи тегишинча қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа соҳалардаги (қуйидаги даромад типларидан ташқари 208-209) тўловчилар томонидан тўланадиган ягона ер солиғи";

"Асосий фаолияти пахтачилик ва ғаллачилик бўлган фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи";


9) 3 131 208 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 131 209 "Асосий фаолияти чорвачилик ва балиқчилик бўлган фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи";


10) 3 136 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 136 101 "Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги тўловчилар томонидан тўланадиган мол-мулк солиғи (қуйидаги даромад типларидан ташқари 102-103)";

3 136 102 "Тижорат банклари томонидан тўланадиган мол-мулк солиғи";

3 136 103 "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан тўланадиган мол-мулк солиғи";


11) 3 141 102 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодиётнинг барча тармоқларидаги тўловчилар томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи (қуйидаги даромад типларидан ташқари 101, 103 - 105)";


12) 3 141 104 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 141 105 "Ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан ихтиёрий асосда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи";


13) 3 141 201, 3 141 202 ва 3 141 203 қаторларнинг номи тегишинча қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ (тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган нефть маҳсулотларидан ташқари)";

"Транспорт воситаларига суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ";

"Транспорт воситалари учун сиқилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ";


14) 3 141 203 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 141 204 "Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган нефть маҳсулотлари бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ";


15) 3 145 204 қатор "коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари" деган сўзлардан кейин ", алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


16) 3 145 205 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 145 206 "Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун солиқ";


17) 3 211 300 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган суғурта бадаллари";


18) 3 211 301 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахс ташкил этган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг раҳбари ва аъзолари томонидан тўланган суғурта бадаллари";


19) 3 211 302 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг раҳбари ва аъзолари томонидан тўланган суғурта бадаллари";


20) 3 211 303 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий равишда тўланган суғурта бадаллари";


21) 3 151 211 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 151 212 "Украинада ишлаб чиқарилган товарлар импорти учун қўшимча йиғим";


22) 3 212 700 қатор номи "(кичик корхона, микрофирма ва фермер хўжаликлари бўйича ҳисоблангандан ташқари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


23) 3 212 700 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 212 800 "Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилиши билан боғлиқ равишда, кичик корхона, микрофирма ва фермер хўжаликлари бўйича қўшимча ҳисобланган тўловлардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар";


24) 3 213 100 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва улар томонидан ёлланган ходимлар, шунингдек оилавий тадбиркорлик субъекти ва унинг оила аъзолари) томонидан тўланган мажбурий равишда тўланган суғурта бадаллари";


25) 3 214 113 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 214 114 "Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, шунингдек жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим томонидан ихтиёрий равишда тўланган суғурта бадаллари";


26) 3 411 117 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 411 118 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вақтинчалик бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушган фоиз тушумлари";

"3 411 119 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг хорижий валютадаги бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан тушган фоиз тушумлари";


27) 3 412 103 қатордаги "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг" деган сўзлар "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиалларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


28) 3 422 101 қатор номи "(қуйидаги даромад типларидан ташқари 102 - 105, 109 - 113)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


29) 3 422 112 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 422 113 "Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи";


30) 3 422 207 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни тутганлик ва ёввойи ўсимликларни тўплаганлик (ғамлаганлик) учун тўлов ундиришдан олинган маблағлар";


31) 3 422 208 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг бошқа турларини тутганлик ва тўплаганлик (ғамлаганлик) учун тўлов ундиришдан олинадиган маблағлар";


32) 3 422 221 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 422 222 "Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа турларини олиб чиқиш учун тўлов ундиришдан олинадиган маблағлар";

3 422 223 "Республиканинг балиқчилик ҳўжалиги табиий сув ҳавзаларида саноат мақсадида балиқ овлаш учун олинадиган маблағлар";

3 422 224 "Яланғоч қизилмияни қайта ишлаш маҳсулотини (суюқ ва кукунсимон экстрактларини) шунингдек яланғоч қизилмияни маҳсулот сифатида четга олиб чиқишга берилган рухсатнома учун тўлов ундиришдан олинадиган маблағлар";

3 422 225 "Давлат ўрмон фондига кирмаган дарахт ва буталарни кесишга рухсатномалар берищдан тушадиган маблағлар";


33) 3 430 133 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост ва жамоат тартибини қўриқлаш хизмати томонидан ундириладиган жарималар";


34) 3 430 133 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 430 134 "Қўриқхоналар ҳудудидан ташқари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар ва етказилган зарарни қоплашдан тушадиган маблағлар";


35) 3 450 507 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 450 508 "Мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар";


36) 3 450 980 қатор "пенсия ва нафақаларни" деган сўзлардан кейин "тайинлаш ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


37) 3 512 150 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 512 160 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг қайтарилиши";

"3 512 161 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тижорат банклари депозитларига қўйилган вақтинчалик бўш маблағларини қайтарилиши";

"3 512 162 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан Пенсия жамғармасининг хорижий валютадаги депозитларга қўйилган маблағларини қайтарилиши";


38) 3 520 115 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармалари томонидан олинган ссудалар".


8. 4-иловада:


1) 7 018 512 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига бериладиган маблағлар";


2) 7 018 513 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармаларига бериладиган маблағлар";


3) 7 018 514 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларига бериладиган маблағлар";


4) 7 029 904 ва 7 046 102 қаторлардаги "Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 7 041 231 қатордан "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


6) 7 046 101 қатордаги "Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 7 094 200 қатор чиқариб ташлансин;


8) 7 109 100 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги харажатлари";


9) 7 109 110 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги марказий аппаратини сақлаш харажатлари";


10) 7 109 120 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳудудий бўлинмалари харажатлари";


11) 7 109 207 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларида ишсизлик мақоми олган ва иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган шахсларни касбга тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини маблағ билан таъминлаш";


12) 7 109 404 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази";


13) 7 109 405 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари".


9. 6-илованинг 50-бўлимидан 3-параграф чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 11 апрель, 14-сон, 136-модда



































Время: 0.1929
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск