язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Молия вазирлигининг 14-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-07-сон "Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги 16.03.2016 й. Қарори (АВ томонидан 07.04.2016 й. 2195-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.04.2016 й.

N 2195-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.03.2016 й.

N 14


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.03.2016 й.

N 2016-07


ҚАРОРИ



Эркин алмаштириладиган валютага экспорт

қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш

мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни,

хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида


Мазкур Қарор АВ 08.02.2018 й. 2195-3-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 23 январдаги 113, 2010-51-сон қарори (рўйхат рақами 2195, 2011 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

          





Қарорга

ИЛОВА



Эркин алмаштириладиган валютага экспорт

қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш

мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни,

хизматларни) аниқлаш қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Туристик ташкилотлар учун ўзи ишлаб чиқарган хизмат деганда, тур доирасида транспорт хизмати кўрсатиш, яшаш, овқатлантириш, экскурсия хизмати кўрсатиш, маданий, спорт дастурларини ташкил этиш ва бошқа хизматларни кўрсатишни ўз ичига олувчи туристик хизматлар мажмуи (ёки унинг қисми) тушунилади".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Товарларни (ишларни, хизматларни) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот тоифасига мансублиги фактини тасдиғи бўлиб, корхона томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда қўйилган белги ҳисобланади.".


3. 8-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг ишончлилиги учун корхона жавобгардир.".


5. Илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 11 апрель, 14-сон, 137-модда