ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2016 й. 103-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2016 й.

N 103



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил

этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2016 йил 18 февралдаги ПҚ-2492-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 18 февралдаги ПҚ-2492-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон озиқ-овқат саноати давлат-акционерлик концерни ("Ўзозиқовқатсаноат")нинг Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 30 августдаги 435-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 5 апрелдаги

103-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссия ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 32-иловадаги "Лавозими бўйича - Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раиси" сўзлари "Рустамов О.Б. - "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК бошқаруви раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда) 2-иловадаги "Бажариш учун масъуллар" устунининг 131-позициясидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) 1-илова 32-бандининг "Масъуллар" устунидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Бразилия Федератив Республикасидан соя дуккаклари харид қилишни ва уларни қайта ишлашни ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 22 июлдаги 209-сон қарорида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) иловага изоҳдаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарнинг таркибий бўлинмаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 19-модда) 1-илованинг 11-бандидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини Наманган муҳандислик-технология институтига айлантириш тўғрисида" 2011 йил 25 июлдаги 212-сон қарорига иловада:


а) I бўлимнинг "Масъул бажарувчилар" устуни 8-позициясидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) II бўлимда:

"Масъул бажарувчилар" устунининг 1-позициясидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-позицияда:

"Тадбирлар номи" устунидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул бажарувчилар" устунидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) III бўлимнинг "Масъул бажарувчилар" устуни 1-позициясидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини самарали тасарруф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 28 мартдаги 75-сон қарорига 1-иловадаги 21-позиция чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорига 1-иловадаги "Салимов А.Х. - Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раиси" сўзлари "Рустамов О.Б. - "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК бошқаруви раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида халқаро тиббий-санитария қоидаларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 31 июлдаги 220-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 66-модда) 2-илованинг 11-бандидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарорига 2-илованинг 7, 8, 9 ва 16-позициялари "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Озиқовқатсаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2019 йиллар даврида ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан комплекс ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш, Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги вазифалар тўғрисида" 2015 йил 9 сентябрдаги 262-сон қарорида:


а) 2-илова III бўлими 5-позициясининг "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-иловадаги "Салимов А.Х. - Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раиси" ва "Омонов Ф.Б. - "Ўзпахтасаноат" уюшмаси раиси" сўзлари тегишли равишда "Рустамов О.Б. - "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК бошқаруви раиси" ва "Камалов А.С. - "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК бошқаруви раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "2020 йилгача бўлган даврда Миллий инфратузилма сифатини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 19 октябрдаги 298-сон қарорида:


а) 1-илованинг 87, 88 ва 89-позициялари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"


"Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК



18 882,1



87.

"Ўзпахтасаноат" АЖ пахта толаси, чигит ва пахта хом ашёсининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун асбоб-ускуналар харид қилиш


2016-2019

йиллар


18 812,1

Ўз маблағлари

88.

ғ таҳлил сервис" МЧЖ мойнинг ёғ-кислота таркибини аниқлаш учун синаш асбоб-ускуналари харид қилиш


2019 йил

70,0

Ўз маблағлари


"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК



5,0


89.

"Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan, LTD" МЧЖ учун газ анализатори харид қилиш


2019 йил


5,0

Ўз маблағлари

";

б) 3-илованинг IV бўлими 1 ва 4-позицияларининг "Ташкилотнинг номи" устунидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" ва "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари тегишли равишда "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК" ва "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 11 апрель, 14-сон, 132-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 4-сон, 24-модда































Время: 0.1839
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск