Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2016 й. 113-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2016 й.

N 113



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан таклиф этилган бошқарув ходимларининг чекланган сони 49 нафар бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги аппаратининг иловага мувофиқ тузилмаси маъқуллансин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки:

а) қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини тизимли асосда таҳлил қилиб бориш, мавжуд номутаносибликлар, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хомашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш, унинг асосида ва мамлакатни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларни комплекс тараққий эттиришнинг жорий ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқиш, минтақалар иқтисодиётини чуқур таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш;

тармоқ тузилмалари билан биргаликда минтақанинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хомашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат асосида янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатдош маҳсулотлар чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялашнинг бориши устидан мониторинг олиб бориш, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли тасдиқланган дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини бажаришда кўмаклашиш, пудрат ташкилотларини мутаносиб тарзда ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, минтақавий инвестиция дастурларини амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича фаол иш олиб бориш;

муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини илдам ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, уй-жой - коммунал хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, аҳолини сифатли ичимлик суви ва санитария-тозалаш тизими билан таъминлаш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий жиҳатдан ўзгартириш, замонавий агротехнологияларни ва сувдан тежамли фойдаланиш усулларини жорий этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги хомашёсини янада чуқур қайта ишлаш ҳамда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини сақлаш учун музлатиш қувватларини ташкил этишни чуқур таҳлил қилиш ва бу ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

минтақадаги демографик жараёнлар ҳамда аҳолининг жинс ва ёш таркибини, унинг бандлик даражаси ва таркибини тизимли таҳлил қилиш, шунинг асосида ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари яратиш ҳисобидан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

б) Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазирини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги низомни бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигини малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича бир ҳафта муддатда таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 14 апрелдаги

113-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ










Вазир


















































































     

Йиғма бўлим


вазир ўринбосари - бўлим бошлиғи - 1 нафар

бўлим бошлиғининг ўринбосари - 1 нафар

бош мутахассис - 3 нафар

етакчи мутахассис - 5 нафар


Ҳаммаси - 10 нафар

    

       

Саноатни

ривожлантириш

ва капитал

қурилиш

бўлими


бўлим бошлиғи - 1 нафар

бўлим бошлиғининг ўринбосари - 1 нафар

бош мутахассис - 4 нафар

етакчи мутахассис - 5 нафар


Ҳаммаси - 11 нафар

     


       

Қишлоқ хўжалиги

бўлими


бўлим бошлиғи - 1 нафар

бўлим бошлиғининг ўринбосари - 1 нафар

бош мутахассис - 2 нафар

етакчи мутахассис - 3 нафар


Ҳаммаси - 7 нафар

   



         

Транспорт,

муҳандислик

коммуникация-

лари ва коммунал соҳани ривожлан-

тириш бўлими


бўлим бошлиғи - 1 нафар

бўлим бошлиғининг ўринбосари - 1 нафар

бош мутахассис - 2 нафар

етакчи мутахассис - 4 нафар


Ҳаммаси - 8 нафар

    

Ижтимоий

ривожлантириш,

демография ва

аҳоли бандлиги

бўлими


бўлим бошлиғи - 1 нафар

бўлим бошлиғининг ўринбосари - 1 нафар

бош мутахассис - 4 нафар

етакчи мутахассис 3 нафар


Ҳаммаси - 9 нафар

      














































































     

Кадрлар ва махсус

ишлар бўлими


бўлим бошлиғи - 1 нафар


Ҳаммаси - 1 нафар



      

Бухгалтерия


бош бухгалтер - 1 нафар


Ҳаммаси - 1 нафар



         

Канцелярия


канцелярия мудири - 1 нафар


Ҳаммаси - 1 нафар






























         

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 49 нафар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 апрель, 15-сон, 148-модда


































Время: 0.2182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск