ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.04.2016 й. ПҚ-2517-сон "Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - "Ўзбекозиқовқатзахира"ни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2016 й.

N ПҚ-2517



МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ҒАМЛАШ КОРХОНАЛАРИ

УЮШМАСИ - "ЎЗБЕКОЗИҚОВҚАТЗАХИРА"НИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ички истеъмол бозорини, энг аввало қиш-баҳор даврида янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум билан барқарор таъминлаб туриш учун шундай маҳсулотларни тайёрлаш ва ғамлаш тизимини янада такомиллаштириш, замонавий сақлаш технологияларини жорий этиш, омборхона хўжалиги ва совутиш омборларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш асосида маҳсулотлар нобудгарчилигини ҳар томонлама камайтириш мақсадида:


1. "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси қатнашчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасини мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари этиб белгилансин:

талаб-эҳтиёжни чуқур ўрганиш асосида, янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум билан ички истеъмол бозорини узлуксиз тўлдириб бориш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида уларни қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиш учун фермер ва деҳқон хўжаликларидан, агрофирмалардан шундай маҳсулотларни харид қилиш шартномаларини тузиш;

қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиладиган янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумнинг яхши сақланишини ташкиллаштириш, уларни сақлаш вақтида нобудгарчиликларни камайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, маҳсулотни харид қилиш ва етказиб беришда замонавий логистика тизимини кенг жорий қилиш;

республика шаҳарларида янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум сотиш бўйича ихтисослаштирилган ярмарка савдоларини доимий асосда ўтказиб туриш;

тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш ва уюшма таркибига кирган корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини ташкил қилиш, мева-сабзавот маҳсулотлари сақланадиган махсус омборхоналар ва совутиш камералари қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашни таъминлаш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш;

олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

уюшма таркибига кирган корхоналар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси тугатилаётган "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев) бир ой муддатда пухта танлов асосида "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг ижро этувчи аппаратини тасдиқланган тузилма ва штат жадвалига мувофиқ юқори малакали мутахассислар билан бутласин.


6. "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси бир ой муддатда муассисларнинг умумий йиғилишини ўтказиб, унинг уставини тасдиқласин ҳамда уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.


7. "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 25-уйга жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида" 2011 йил 30 мартдаги ПҚ-1514-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 апрель, 15-сон, 144-модда














































Время: 0.1379
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск