ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2003 й. 401-сон "Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2003 й.

N 401



ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН АСОСИЙ

ВОСИТАЛАРНИ, ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН

ОБЪЕКТЛАРНИ КОНСЕРВАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш, шунингдек тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 20 августдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 48-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 20003 й., 4-сон, 31-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 148-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 9, 84-модда.






















Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск