Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2003 й. 403-сон "Муддатли ҳарбий, муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни бўшатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига навбатдаги чақирув тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2003 й.

N 403



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ, МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН

ФУҚАРОЛАРНИ БЎШАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА

НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВ ТЎҒРИСИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан:

муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар - резервга;

муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар - захирага бўшатилсин.


2. 1976-1985 йилларда туғилган, чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2003 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган шахслар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Қуролли Кучларнинг чақирилувчилар билан сифатли бутланишини таъминлаш мақсадида жойлардаги чақирув комиссияларининг самарали ишлашини ташкил этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Ғ.Назиров) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов) билан биргаликда чақирув участкаларини зарур тиббиёт асбоб-анжомлари ва буюмлари билан таъминласин, чақирилувчиларнинг лаборатория текширувлари сифатли ўтказилишини, уларнинг турли ихтисосликдаги юқори малакали врачлар томонидан ҳар томонлама тиббий текшириб кўрилишини ташкил этсин. Чақирилувчиларни тиббий текширишнинг холислиги муқобил тиббий комиссияларнинг самарали ишлашини ташкил этиш орқали таъминлансин.


5. Махфий.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 150-модда.































Время: 0.1480
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск