Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.09.2003 й. 404-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 17 сентябрдаги

404-сон қарорига

ИЛОВА



Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун

юридик шахсларга солинадиган жарималарни

ундириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юридик шахсларга солинадиган жарималарни қўллаш тартибини белгилайди.


2. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб  чиқиш ва улар учун юридик шахсларга жарималар солиш мазкур Низомда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.


3. Қуйидагилар қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб  чиқиш ва:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда, шунингдек "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда;

ҳудудий архитектура ва қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари ва ҳудудий архитектура-қурилиш назорати инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари - энг кам ойлик иш хақининг эллик бараваригача миқдорда, "Қурилиш соҳасидаги хуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда эса - энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваригача миқдорда жарималар солиш ҳуқуқига эга.

4. Жарималар юридик шахслар томонидан жарима солиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда тўланади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор уни қабул қилган орган (мансабдор шахс) томонидан бажартирилади.

Юридик шахсларга - тадбиркорлик субъектларига жарима суд тартибида, улар ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини эътироф этган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳолларда эса - ваколатли орган томонидан солинади.

5. Тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарималарни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.

6. Жарима солиш тўғрисидаги қарор юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилинганда ёки норози бўлинганда қарор шикоят ёки норозилик қониқарсиз қолдирилгандан сўнг бажарилиши керак. Бундай ҳолларда жарима шикоят ва норозилик қониқарсиз қолдирилганлиги тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда тўланиши керак.


7. Жарима юридик шахслар томонидан тегишли суммаларни ўтказиш йўли билан тўланади, улар қуйидаги тартибда тақсимланади:

жарима суммаларининг 62 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;

30 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетларига;

8 фоиз - "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унга идоравий мансуб ҳудудий давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига йўналтирилади.

8. Жарима муддатида тўланмаган тақдирда қарор суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини бажариш учун белгиланган тартибда мажбурий бажартирилади.




































Время: 0.1351
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск