Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2003 й. 405-сон "Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2003 й.

N 405



ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ЯШАШ ЖОЙЛАРИНИ

ИЧИМЛИК СУВ ВА ТАБИИЙ ГАЗ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 1 июндаги 278-сон қарорига мувофиқ 1999-2002 йилларда республикада 14698 км газ ва 7579 км сув қувурлари шохобчалари қурилди. Натижада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини табиий газ билан қамраб олиш даражаси 86,3 фоизгача ва ичимлик сув билан қамраб олиш 78,2 фоизгача ўсди.

Шу билан бирга қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув билан таъминлаш топшириғи Бухоро, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида, табиий газ билан таъминлаш эса Бухоро, Жиззах, Сирдарё вилоятларида бажарилмади. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини тежамли бўлмаган техник ечимлар бўйича табиий газ билан таъминлаш ҳоллари мавжуд.

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳудудий комиссиялари томонидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб ҳисоблансин.


2.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган 2005 йил охирига бориб қишлоқ аҳоли яшаш жойларини табиий ва суюлтирилган газ, ёқилғининг бошқа турлари билан, 2009 йил охиригача - ичимлик сув билан тўлиқ қамраб олишни назарда тутувчи 2003-2009 йилларда қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастури 2-5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва вилоятлар ҳокимлари кўрсатиб ўтилган Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастури амалга оширилиши учун шахсан жавоб берадилар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари республика дастури асосида:

бир ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ қишлоқ аҳоли яшаш жойлари рўйхатини ва уларни ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашнинг ҳисоблаб чиқилган муддатларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

сув ва газ келтириш шохобчалари қурилиши жадвалларининг ўзаро мувофиқлаштирилишини ҳамда уларга қишлоқ аҳоли яшаш жойларининг уланишини таъминласинлар;

ўз маблағлари ҳисобига сув ва газ таъминоти шохобчаларини қураётган ташкилотлар, корхоналар ва аҳолига кўмаклашсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили, молиялаштиришнинг аниқ манбаларини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув, табиий газ билан таъминлашнинг минтақавий дастурларини аниқлаштирсинлар ҳамда республика Инвестиция дастурига киритиш учун таклифлар берсинлар;

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда олис, бориш қийин бўлган ва аҳоли сийрак жойлашган қишлоқ аҳоли яшаш жойларини энг тежамли техник ечимлар бўйича сув ва энергия билан таъминласинлар;

"Кўмир" акциядорлик бирлашмаси билан биргаликда бориш қийин бўлган ва аҳолиси сийрак жойлашган қишлоқ аҳоли яшаш жойларига аҳолига сотиш учун зарур миқдорда кўмир етказиб берилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йилги инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ҳокимликларига, "Ўзкоммунхизмат" агентлигига Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш учун капитал қўйилмаларнинг марказлаштирилган лимитларини назарда тутсинлар, уларнинг етишмаётган қисмига улар томонидан маблағ билан таъминлашнинг бюджетдан ташқари манбалари, шу жумладан корхоналар ва ташкилотлар, аҳолининг ўз маблағлари ҳамда чет эл инвестициялари жалб этилишини ҳисобга олсинлар.


5. Осиё тараққиёт банки "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш учун 38,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси (Р.С.Азимов) Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, манфаатдор идоралар билан биргаликда:

2003-2006 йилларда "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳаси" Осиё тараққиёт банки иштирокида ўз вақтида ва тўла кўламда амалга оширилишини;

Навоий ва Қашқадарё вилоятлари қишлоқ аҳоли яшаш жойларининг сув таъминотини яхшилаш лойиҳасини амалга оширишга 2004-2005 йилларда Осиё тараққиёт банкининг 25 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзи жалб этилишини;

мазкур қарор билан тасдиқланган Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг қўшимча узоқ муддатли имтиёзли кредитлари ва грантларини жалб этиш масалалари ишлаб чиқилишини таъминласин.


6. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси:

табиий газнинг барча газ тақсимлаш станцияларига белгиланган лойиҳа параметрларида узлуксиз етказиб берилишини таъминласин;

бориш қийин бўлган қишлоқ жойларда яшаётган аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришни яхшилаш учун биринчи навбатда "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналарига суюлтирилган газнинг зарур миқдорда етказиб берилишини таъминласин.

7. "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси:

бориш қийин бўлган ва олис жойларда ҳамда табиий газ билан таъминлаш мумкин бўлмаган жойларда яшаётган аҳолини газ баллонлари билан таъминласин;

шохобчаларни ва газни тартибга солувчи асбоб-ускуналарни уларнинг узлуксиз ва авариясиз ишлаши учун зарур бўлган ҳажмда доимий равишда мукаммал таъмирласин.

9. Ҳукуматнинг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



*) 2-5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 17 сентябрдаги

405-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "1998-2000 йиллар даврида қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастури тўғрисида" 1998 йил 17 мартдаги 117-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 1 июндаги 278-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзкоммунхизмат" агентлиги тўғрисидаги Низомни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 10-модда) 3-илованинг 9-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим республика комиссиялари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига 2-илова.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 21-банди.



































Время: 0.1875
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск