ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 20.01.2014 й. 10-1312/18071-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

20.01.2014 й.

N 10-1312/18071


(КЎЧИРМА)




Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш натижасида ижара тўловининг яширилганлиги ҳолати аниқланган тақдирда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара ҳақи икки баробар миқдорда ундирилади


"Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" ДК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Бобур" номидаги истироҳат боғидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 7576289 сўм ундиришни сўраган.

"Krokc buziness service" МЧЖ ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида суд томонидан "Krokc buziness service" МЧЖ жавобгарга тегишли деб ижара қарзини ундириш ҳақида нотўғри хулосага келинганлиги, далолатномани расмийлаштиришда мол-мулк аслида кимнинг тасарруфида эканлигига баҳо берилмаганлиги баён этилиб, ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, иш юритишни тугатиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, ижара маркази ходимлари томонидан 2013 йил 12 июлда "Бобур" номидаги истироҳат боғи тасарруфидаги Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 33-уйдаги давлат объекти хатловдан ўтказилган.

Хатлов натижасида ушбу давлат объектида ижарачи - "Krokc buziness service" МЧЖ истироҳат боғи жойлашган ернинг 55 кв.м. майдонида 2012 йилнинг 1 мартидан бошлаб даъвогар билан шартнома тузмасдан фойдаланаётганлиги аниқланган.

Шунга кўра, даъвогар 2012 йилнинг 1 мартидан 2012 йилнинг 31 октябригача ва 2013 йилнинг 1 февралидан 2013 йилнинг 12 июлига қадар бўлган давр учун жавобгардан ижара тўловининг икки баравари миқдорида - 7576289 сўм ижара ҳақини ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарорининг 6-бандига кўра, давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади.

Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда, давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач, ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун материалларни судга топширади.

Даъвогар томонидан 2013 йил 18 июлда 1222-сонли талабнома жавобгарга юборилган бўлиб, унда 10 кун муддатда 7576289 сўм ижара тўловини ихтиёрий равишда тўлаш белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган.

Жавобгарнинг "Krokc buziness service" МЧЖ томонидан қурилган бино уларга тегишли эмаслиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди, чунки "Krokc buziness service" МЧЖ жавобгарнинг ҳудудида жойлашган бўлиб, жавобгар билан тузилган ер ижара шартномаси асосида ижара ҳақи тўлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

Шy сабабли, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келинган.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2016 й., 3-сон

























Время: 0.0163
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск