ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 07.01.2014 й. 13-1308/5983-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.01.2014 й.

N 13-1308/5983


(КЎЧИРМА)




Солиқ тўловчилар давлат солиқ хизмати органларига ва бошқа ваколатли органларга имтиёзлар олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши; солиқ текширувлари ўтказилаётган вақтда давлат солиқ хизмати органларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳамда маълумотларни тақдим этиши шарт


Жиззах вилоят адлия бошқармаси (бундан буён матнда Адлия бошқармаси деб юритилади) даъвогар "Зарбдор элеватори" акциядорлик жамиятининг (бундан буён матнда АЖ деб юритилади) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Зарбдор туман давлат солиқ инспекциясидан (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади) ноқонуний ундирилган мол-мулк солиғидан 293900500 сўм, ер солиғидан 72730000 сўм, жами 366630500 сўм пул маблағларини АЖга қайтаришни сўраган.

Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар, АЖ судга ариза билан низо бўйича мурожаат қилиб, 366630500 сўм пул маблағини келгуси давр учун ҳисоблашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.

Кассация шикоятида адлия бошқармаси ДСИ томонидан АЖга нисбатан асоссиз равишда солиқ тўловларидан имтиёз қўлланилмаганлиги, ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сонли қарорида келгуси давр мобайнида фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби белгилаб қўйилганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Дон тайёрлаш ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимида харажатларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 4 декабрдаги 424-сонли қарорида (бундан буён матнда 2002 йил 4 декабрдаги 424-сонли қарор деб юритилади) АЖнинг бино-иншоотлар, асбоб-ускуналар ва мол-мулк ҳар йили ноябрь ойидан май ойига қадар консервация қилиниши лозимлиги кўрсатилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини ишдаги ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра қарорни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, АЖ томонидан 2009 - 2012 йиллар давомида жами 587801000 сўм миқдорида мол-мулк солиғи (2009 йилда 101764000 сўм, 2010 йилда 122491000 сўм, 2011 йилда 174850000 сўм, 2012 йилда 189361000 сўм), шунингдек 145460000 сўм миқдорида ер солиғи (2009 йилда 27498000 сўм, 2010 йилда 31623000 сўм, 2011 йилда 37948000 сўм, 2012 йилда 48391000 сўм) тўланган.

Аммо, юқорида қайд этилган суммалар нотўғри тўланган деб, адлия бошқармаси АЖнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш, адлия бошқармасининг даъвосини рад қилиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 424-сонли қарори билан "Ўздонмаҳсулот" Давлат акциядорлик компаниясининг асосий ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва мол-мулклари консервация қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 282-моддасининг 19-бандида, консервация қўйилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган объектлар эгаллаган ерлар уларнинг консервацияси даврида ер солиғи тўланишидан озод қилиниши белгиланган.

Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сонли қарори билан тасдиқланган "Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомда консервация қилиш учун тегишли асословчи ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги белгиланган. Aммо, АЖ томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим қилинмаган.

Шунингдек, АЖ томонидан ДСИга 2009 - 2012 йиллар давомида тақдим этилган мол-мулк ва ер солиғи ҳисоб-китобларида консервация қилинган мол-мулклар ёки улар эгаллаган ер майдонлари кўрсатилмаган, солиқлар бўйича имтиёзлар қўлланилиши лозим бўлган қаторлар тўлдирилмаган.

Ваҳоланки, Солиқ кодексининг 32-моддасида солиқ тўловчилар давлат солиқ хизмати органларига ва бошқа ваколатли органларга имтиёзлар олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳамда маълумотларни тақдим этиши лозим эканлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида" 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли қарори 17-бандининг тўртинчи қисмида, агар апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда ишнинг фактик ҳолатлари тўлиқ аниқланмаган ва шу сабабли қабул қилинган ҳал қилув қарори етарли асослантирилмаган деб топса, ҳал қилув қарорини бекор қилиши ва мавжуд бўлган ҳамда янги далиллар асосида янги қарор қабул қилиниши ҳақида тушунтириш берилган.

Шу боис, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори асослантирилмаганлиги ва суднинг хулосаси иш ҳужжатларига мувофиқ келмаганлиги ҳамда ишни кўриш жараёнида моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар асосида апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2016 й., 3-сон

























Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск