Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 26.03.2016 й. 8/9-сон "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.04.2016 й. 2014-11-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.04.2016 й.

N 2014-11




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.03.2016 й.

N 8/9


ҚАРОРИ



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2016 йил 10 июндан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                  Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб акциядорлик жамиятлари тарзида ташкил этиладиган тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутиладиган ҳолатлардан ташқари, фақат хорижий инвесторнинг устав капиталидаги иштироки улуши 15 фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина ташкил қилиниши мумкин.".


2. 49-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Муассислар томонидан таъсис шартномаси имзоланганидан сўнг бир ой мобайнида Марказий банкка банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризани тақдим этадилар. Банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризада муассисларнинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризада муассисларнинг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:";

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик шахснинг сўнгги уч йил учун, шу жумладан солиқ органларига тақдим этилган, аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган баланс ҳисоботлари;".


3. 59-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) муассиснинг тўловга лаёқатлилигини (устав капиталидаги ўз улушини тўлашга лаёқатлилигини) ва устав капиталига йўналтирадиган маблағларининг келиб чиқиш манбаларини, шу жумладан уларнинг кредит ва бошқа жалб қилинган маблағлардан шакллантирилмаганлигини тасдиқловчи биринчи даражали чет эл банки томонидан берилган тасдиқнома, шунингдек унинг маблағларининг қонунийлиги тўғрисидаги хорижий давлат ваколатли органининг маълумотномаси илова қилинади (хорижий молиявий ташкилотлар бундан мустасно);".


4. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Банкни ташкил этишда норезидент жисмоний шахс қатнашса, мазкур Низомнинг 49-бандида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда унинг тўловга лаёқатлилигини (устав капиталидаги ўз улушини тўлашга лаёқатлилигини) ва устав капиталига йўналтирадиган маблағларининг келиб чиқиш манбаларини, шу жумладан уларнинг кредит ва бошқа жалб қилинган маблағлардан шакллантирилмаганлигини тасдиқловчи биринчи даражали чет эл банки томонидан берилган тасдиқнома, шунингдек унинг маблағларининг қонунийлиги тўғрисидаги хорижий давлат ваколатли органининг маълумотномаси илова қилинади.".


5. 67-банддаги "кўрсатилган ҳолда" деган сўзлар "кўрсатилган дастлабки рухсатни беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 69-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Дастлабки рухсатни бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).".


7. 74-банднинг "а" кичик банди қуйидаги мазмундаги жумлалар билан тўлдирилсин:

"Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир.".


8. 76-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).".


9. 77-1-банднинг биринчи хатбошиси "ёзма шаклда" деган сўзлардан кейин ", шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10. 113-банд "ёзма равишда" деган сўзлардан кейин ", шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 апрель, 16-сон, 163-модда
































Время: 0.1436
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск