Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2016 й. 117-сон "Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2016 й.

N 117



МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек меҳнат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан оширишга йўналтирилган 2017-2020 йиллардаги қўшимча чора-тадбирлар дастурини икки ой муддатда тасдиқласин, унда қуйидаги тадбирлар назарда тутилсин:

ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш ҳажмларини кўпайтириш, уларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, шунингдек аҳолининг, айниқса қишлоқ жойларда банд бўлишининг самарали шаклларини ривожлантириш;

туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг бино ва хоналарини замонавий талабларга мувофиқ қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий меҳнат бош бошқармалари ходимларига меҳнат органлари тизимида узоқ муддат ишлаганлик учун ҳар йилги бир йўла тўланадиган мукофот белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, узоқ муддат ишлаганлик учун ҳар йилги бир йўла тўланадиган мукофотни бериш йил мобайнидаги иш якунларига кўра, Ходимларни моддий рағбатлантириш ва меҳнат органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат вазирлиги билан биргаликда 2017 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини ишлаб чиқишда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларини сақлаш харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш масаласини кўриб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 20 апрелдаги

117-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 2 апрелдаги 173-сон қарорининг 1 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 28-модда), шунингдек қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига илованинг 34-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармони) 2006 йил 27 июлдаги 149-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 56-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда), шунингдек қарорга 2-илованинг 11-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2010 йил 2 февралдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 3-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари) 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 28 ва 35-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 58-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 апрель, 16-сон, 160-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 4-сон, 26-модда

































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск