ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 30.03.2016 й. 178-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.04.2016 й. 2516-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.04.2016 й.

N 2516-2




ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

30.03.2016 й.

N 178


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш

тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2013 йил 18 сентябрдаги 439-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2516, 2013 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 555-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                       А. Курбанов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш

тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги, "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон "Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги, 2013 йил 19 апрелдаги 108-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги ва 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, аккредитация қилиш, назорат йўсинидаги текширув, сертификатлаштириш, хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синовлар протоколларини эътироф этиш бўйича ишлар ва хизматлар учун тўловларни, шунингдек мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловларни тўлаш тартибини белгилайди.".


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматлари ўз фаолиятларини аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалар асосида амалга оширадилар.".


3. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига мувофиқ аккредитация қилиш (аккредитация қилиш соҳасини кенгайтириш) ишлари учун тўлов ариза берувчи томонидан босқичма-босқич амалга оширилади.".


4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синовлар протоколларини эътироф этиш бўйича ишлар ва хизматларнинг тўлови Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига (рўйхат рақами 1458, 2005 йил 18 март) мувофиқ эътироф этиш жараёнини амалга ошириш бўйича ҳақиқий сарфлардан келиб чиқиб амалга оширилади.".


5. 17-банд "муҳр билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 2 май, 17-сон, 181-модда

































Время: 0.1920
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск