ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 27.04.2016 й. 123-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 27 апрелдаги

123-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ва вилоятга бўйсунувчи

шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарорига мувофиқ вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратларининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши мажлислари унинг регламентига мувофиқ тайёрланишини таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.

Бошқарув аппарати халқ депутатлари шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.


4. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширади.


5. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда тегишли вилоят ҳокимлиги аппаратлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



II. БОШҚАРУВ АППАРАТИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:

ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунида, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикасини, таркибий ва институционал ўзгартиришларни, шаҳар бюджети ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган муҳим устувор вазифаларга мувофиқ шаҳарни комплекс ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

шаҳарда иқтисодиётда, энг аввало, саноатда таркибий ўзгартиришлар амалга оширилишини таъминлаш;

тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органлари масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;

шаҳар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;

фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, туғилиш ва никоҳни қайд этиш, тарғибот ишларини олиб бориш;

қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемия ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;

ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.


7. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари ва топшириқларида ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши, ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ва қарорлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди, шунингдек ҳоким томонидан кўриб чиқилиши талаб этиладиган масалаларни ҳар томонлама ишлаб чиқади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳоким томонидан қабул қилинадиган қарорлар лойиҳалари ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқилишини таъминлайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал қилиш ҳамда шаҳарни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳоким ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг қарорлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиялари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ҳамда бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимлиги аппаратлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқади;

махфийлик режимини, давлат сири бўлган маълумотлар ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда жамоатчиликни хабардор қилишни ташкил этади.

Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.



III. БОШҚАРУВ АППАРАТИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимларини белгиланган тартибда таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилишини ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини бажариш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг ишларини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш.


9. Бошқарув аппарати:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалалар сабабларининг ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан шаҳар ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатларни сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига, халқ депутатлари Кенгашига ва вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишнинг сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ҳамда қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг қарорлари, шунингдек ҳокимлик раҳбарияти топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.



IV. БОШҚАРУВ АППАРАТИНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими, ташкилий-назорат гуруҳи, сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис, соҳалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси, юрист, бухгалтерия ва канцеляриядан иборат бўлади.

Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади.


11. Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати тўғрисидаги низомга ва ходимларнинг функционал вазифаларига, ушбу Низомга, Иш юритиш бўйича йўриқномага, шунингдек ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги низомларга мувофиқ ташкил этилади.

12. Ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси, юрист, бухгалтерия ва канцелярия ўз фаолиятида ҳокимга бўйсунади.

Соҳалар бўйича мутахассислар ўз фаолиятида ҳокимга ва ўзлари масъул бўлган соҳага кўра ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.


13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

14. Ташкилий-назорат гуруҳи, бухгалтерия ва канцелярия тўғрисидаги низомлар, шунингдек улар ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг, сафарбарлик тайёргарлиги ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси, тегишли соҳалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар ва юристнинг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.


V. БОШҚАРУВ АППАРАТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Бошқарув аппарати ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорларига, ҳокимнинг ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

17. Ташкилий-назорат гуруҳи:

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари бажарилишини назорат қилади;

белгиланган тартибда Ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини, шунингдек ФҲДЁ бўлимлари ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодлар бўйича материалларни ҳар томонлама ўрганишни ва ишончли материаллар тайёрлашни таъминлайди;

келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини ташкил қилади;

ҳокимларнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда ҳокимлик аппарати ҳамда ФҲДЁ бўлимлари кадрларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишида кўмаклашади;

фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари сайловларини ташкил этишда ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;

Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

19. Юридик хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.

20. Ҳокимнинг ёрдамчиси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ҳокимлигининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;

ҳокимнинг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил этади;

ҳокимнинг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;

жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ҳоким томонидан юкланган ва ҳоким ёрдамчисининг функционал вазифаларида назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


21. Ҳоким ўринбосарининг котибияти:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳоким ўринбосари ишларини ташкил қилади;

ҳокимликка киритилган таклифларни котибиятнинг юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқишни таъминлайди, уларни эксперт жиҳатдан ишлаб чиқади, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;

тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва ҳар хил комиссиялар мажлислари ҳужжатлари тайёрланишини ва уларда қабул қилинадиган қарорларнинг расмийлаштирилишини таъминлайди;

Ҳоким ўринбосари котибияти тўғрисидаги низомга ва ҳоким қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


22. Бошқарув аппарати таркибий бўлинмаси (котибият, гуруҳ ва бошқалар) раҳбари:

таркибий бўлинмага бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз мутахассисларининг ишларини ташкил қилади ҳамда бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан жазо чоралари кўриш тадбирларини амалга оширади;

мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик учун иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек таркибий бўлинма иш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

белгиланган тартибда иш юритишни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


23. Соҳалар бўйича бош мутахассис (етакчи мутахассис, I-тоифали мутахассис):

функционал вазифалари соҳасига кирадиган масалалар бўйича ишларни ташкил этади ва ўзига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўзи масъул бўлган соҳага кирадиган масалалар бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳокимликка киритилган таклифлари ҳамда ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва бажарилишини, шаҳарни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

материалларни тайёрлашда ва ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ҳар хил комиссиялар йиғилишларида қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;

ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва турли комиссиялар йиғилишларида, шунингдек ўзи масъул бўлган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда иштирок этади;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида ҳоким ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини тизимли назорат қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

бошқарув аппаратида амал қилувчи Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


24. Бошқарув аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг вазифалари ва функциялари тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ҳамда ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимлашда белгиланади.


25. Бошқарув аппаратини сақлаш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 2 май, 17-сон, 177-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 4-сон, 29-модда















































Время: 0.1661
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск