Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикасининг 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 30.03.2016 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 31.03.2016 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.04.2016 й.

N ЎРҚ-405



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 30 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 96-модда) 13-моддасининг учинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан, паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни амалга оширишда ички ишлар органларига ёрдам кўрсатади";

ўн олтинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар тегишинча ўн еттинчи - йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 1, 4-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг матнидаги "камида 5 йил" деган сўзлар "камида 7 йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 37-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур модданинг "д" - "и" бандларида назарда тутилган даврлар ушбу модданинг "а" - "г" бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади";


3) 56-модданинг учинчи қисмидаги "боланинг номига жамғарма банкида очилган омонатга" деган сўзлар "боланинг номига тижорат банкида очилган депозит ҳисобварағига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 31-модданинг биринчи қисмидаги "241-моддасида" деган сўзлар "155-1 ва 241-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 58-модда иккинчи қисми "б" бандининг тўртинчи хатбошиси "ускуналарни" деган сўздан кейин "радиоактив материалларни" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 131-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"131-модда. Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш


Ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш -

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш -

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда;

б) такроран, хавфли рецидивист ёки ушбу Кодекснинг 135 ёки 137-моддаларида назарда тутилган жиноятларни илгари содир этган шахс томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


4) 155-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги "шунингдек террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини таъминлашга, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар ва ресурслар бериш ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 155-1-модда биринчи қисмининг диспозицияси "155-2" рақамидан кейин "155-3" рақами билан тўлдирилсин;


6) 155-2-модда:

номидагиқувдан ўтиш" деган сўзлар "ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


биринчи қисмининг диспозицияси "шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиши" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун ўқувдан ўтиш ёки террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиш мақсадида шахсларни ёллаш -

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги:

"ўтганлиги тўғрисида" деган сўзлар "ўтганлиги, чиқиб кетишга ёки ҳаракатланишга уринганлиги тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"бундай ўқувдан ўтган, бундай ўқувни амалга оширган" деган сўзлар "бундай ўқувдан ўтган, чиқиб кетишни, ҳаракатланишни ёки ўқувни амалга оширган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) қуйидаги мазмундаги 155-3-модда билан тўлдирилсин:


"155-3-модда. Терроризмни молиялаштириш


Терроризмни молиялаштириш, яъни террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият -

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) мансабдор шахс томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, -

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Терроризмни молиялаштиришда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади";


8) 175-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига илгари фойдаланилган, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускунани ёхуд технологияларни олиб киришга, шунингдек уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш, республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказган бўлса, худди шунингдек бундай битим тузилишига сабаб бўлган эксперт хулосасини ёки бошқа ҳужжатни ваколатли давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан бериш -

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) такроран;

б) бир гуруҳ

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск