ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 42/ҚҚ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказинингнинг 11/ҚҚ-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 02.05.2016 й. Қарори (АВ томонидан 06.05.2016 й. 2011-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.05.2016 й.

N 2011-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

02.05.2016 й.

N 42/ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГНИНГ

02.05.2016 й.

N 11/ҚҚ


ҚАРОРИ



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва якуний давлат аттестацияси синовларини оптималлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 4 сентябрдаги 39/ҚҚ ва 27/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2011, 2009 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2016 йил 2 сентябрдан бошлаб кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус, касб-

ҳунар таълими маркази директори

У. Салимов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

Ж. Исмаилов

     





Қарорга

ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Касб-ҳунар коллежларида давлат имтиҳонлари ўқув режадаги Ўзбекистон тарихи фани, касблар бўйича амалий имтиҳонлар, малакавий иш ҳимояси ёки унинг ўрнига касбий фанлар мажмуалари бўйича имтиҳонлардан иборат.

Бунда малакавий иш ҳимояси ўрнига касбий фанлар мажмуалари бўйича давлат имтиҳонларини топширишга тавсия этиладиган касблар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) томонидан тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари малакавий иш ҳимояси ўрнига касбий фанлар мажмуалари бўйича давлат имтиҳонларини топширишни танлаш ҳуқуқига эга.".


2. 10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади)" деган сўзлар "Марказ" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Ўқув режасида назарда тутилган фанлардан якуний баҳоларининг камида 86 фоизи "аъло" ва қолган фанлардан "яхши" бўлган, якуний аттестация синовларидан "аъло" баҳолар олган, намунали хулққа эга бўлган ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этган ўқувчиларга имтиёзли диплом берилади.".


4. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Академик лицей ўқувчилари учун Ўзбекистон тарихи фанидан давлат имтиҳонлари тест синовлари шаклида мазкур бобнинг 3-параграфи қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.".


5. 3-параграфнинг номидаги ва 36-банддаги "гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар" деган сўзлар "Ўзбекистон тарихи фани ва касбий фанлар мажмуалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 40-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон тарихи фани ва касбий фанлар мажмуалари бўйича тест синовлари топшириқлари фан дастурлари доирасида тузилади. Тест синовлари топшириқлари намуналари камида бир ой олдин ўқувчиларнинг эътиборига етказилиши лозим.".


7. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Тест синовлари топшириқлари жами 72 та саволдан иборат бўлади. Топшириқларни бажариш учун 2 астрономик соат, белгиланган жавобларни жавоблар варақасига кўчириш учун қўшимча 10 дақиқа вақт берилади.".


8. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Касблар бўйича амалий имтиҳонлар ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқариш амалиётлари тугагандан ҳамда Ўзбекистон тарихи фани бўйича давлат имтиҳони топширилганидан сўнг малакавий иш ҳимоясидан ёки касбий фанлар мажмуалари бўйича давлат имтиҳонларидан олдин ўтказилади.

Ўқув режасига мувофиқ якуний аттестацияни ўтказишга ажратилган икки ҳафтанинг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон тарихи фани ва касблар бўйича амалий имтиҳон, иккинчи ҳафтасида малакавий иш ҳимояси ёки касбий фанлар мажмуалари бўйича давлат имтиҳонлари режалаштирилади.

Касблар бўйича амалий имтиҳон билан малакавий иш ҳимояси ёки касбий фанлар мажмуалари бўйича давлат имтиҳонлари оралиғида ўқувчининг тайёргарлик кўриши учун камида уч кун вақт ажратилиши лозим.".


9. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 209-модда











































Время: 0.2090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск