ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 17-04-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 113-сон, Молия вазирлигининг 26-сон "Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 15.04.2016 й. Қарори (АВ томонидан 03.05.2016 й. 2541-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.05.2016 й.

N 2541-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.04.2016 й.

N 17-04


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.04.2016 й.

N 113


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.04.2016 й.

N 26


ҚАРОРИ



Дастурий таъминот воситалари ишлаб

чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 28 ноябрдаги 62-мҳ, 52 ва 109-сон қарори (рўйхат рақами 2541, 2013 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 701-модда) билан тасдиқланган Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Х. Мирзахидов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Молия вазири

Р. Азимов

     





Қарорга

ИЛОВА



Дастурий таъминот воситалари ишлаб

чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 апрелдаги 87-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.".


2. 5-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 6, 8-бандлар ва 29-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 7-банддаги "Давлат қўмитасига" деган сўзлар "Вазирликка" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 11-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат қўмитасига" деган сўзлар "Вазирликка" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 12-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин;

рус тилидаги матннинг тўртинчи хатбошисидаги "обязан" деган сўз "обязано" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 14-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Таълим" деган сўз "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда кичик тадбиркорлик субъектлари бўлиб ҳисобланган микрофирмалар ва кичик корхоналар божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида ариза тақдим этмайдилар.".


10. 27-банднинг учинчи хатбошисидаги "Давлат қўмитасини" деган сўзлар "Вазирликни" деган сўз билан алмаштирилсин.


11. 30-банддаги "Давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


12. 1 - 3-иловалардаги "М.Ў." деган аббревиатура "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 206-модда








































Время: 0.1912
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск