Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2016 й. 133-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2016 й.

N 133



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ, ВИЛОЯТЛАР,

ТОШКЕНТ ШАҲРИ, ТУМАНЛАР ВА ШАҲАРЛАР

ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ ҲУДУДЛАРНИ КОМПЛЕКС

РИВОЖЛАНТИРИШ ЙИҒМА БОШҚАРМАЛАРИ

ВА БЎЛИМЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг билимларини ва касбий кўникмаларини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудларнинг ресурс салоҳияти ва демографик тенденциялари билан мувозанатланган қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;

саноат ишлаб чиқаришларини модернизациялаш ва ривожлантириш, пудрат қурилиш қувватларини мутаносиб ривожлантириш ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

ишлаб чиқариш инфратузилмасини, уй-жой-коммунал соҳасини ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш, ер ва сув ресурслари балансларини шакллантириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;

меҳнат ресурслари балансини шакллантириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш, ижтимоий соҳа тармоқларини ривожлантириш масалалари, демографик ривожланишни таҳлил қилиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

давлат бошқаруви иқтисодиёт органлари тизимида иш тажрибасига эга бўлмаган барча ходимлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимларига, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш гуруҳига (кейинги ўринларда гуруҳ деб аталади) ишга қабул қилингандан кейинги дастлабки 12 календарь ой мобайнида мажбурий тартибда тўрт ҳафталик қайта тайёрлашдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида - икки ҳафталик стажировкадан ўтадилар;

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари бошлиқлари ҳар йили икки ҳафталик малака ошириш курсларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида - бир ҳафталик стажировкадан ўтадилар;

ходимлар уч йилда бир марта тўрт ҳафталик курсларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида - икки ҳафталик стажировкадан ўтадилар;

гуруҳлар раҳбарлари ва ходимлари уч йилда бир марта икки ҳафталик малака ошириш курсларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида - бир ҳафталик стажировкадан ўтадилар;

ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича амалга оширилади;

машғулотларни ўтказишга ва стажировкага раҳбарлик қилишга Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг, республика бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали ўқитувчилари, Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг, вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимлари, хорижий мутахассислар жалб этилади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари муваффақиятли тугалланган тақдирда сертификат берилади. Якуний тестларга кўра қониқарсиз баҳо олганлиги сабабли тингловчининг сертификат ололмаганлиги ходимни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш учун асос ҳисобланади. Имтиёзли сертификат олиниши номзодни номенклатура лавозимларининг захира рўйхатига киритиш учун асос ҳисобланади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида ходимларнинг асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига бошқа шаҳарлардан юборилган тингловчиларга юборган томон ҳисобидан республика доирасида хизмат сафарлари учун белгиланган тартибда ва миқдорларда суткалик пул тўланади ва турар жой ижараси ҳамда ўқиш жойига келиш ва кетиш харажатлари қопланади.


4. Белгилаб қўйилсинки, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан тингловчиларнинг хизмат сафари харажатлари Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашини ва Иқтисодиёт вазирлигини, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларини сақлаш учун назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида қопланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 2016 йилга ва 2019 йилгача бўлган даврга ходимларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш рўйхатларини ва жадвалларини тузсинлар ва тасдиқласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси бир ой муддатда гуруҳлар, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 194-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 5-сон, 33-модда





















Время: 0.2129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск