Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2016 й. 136-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2016 й.

N 136



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ДАВЛАТ

АККРЕДИТАЦИЯСИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 ноябрдаги ПҚ-1426-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 2 майдаги

136-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини

давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банддаги "олий" сўзидан кейин "олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари" сўзлари қўшилсин.


2. 4-банддаги "стандартлари" сўзидан кейин "ва давлат талаблари" сўзлари қўшилсин.


3. 7-банддаги "ҳамда ўтказилади" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Умумий ўрта таълим муассасалари 9 йилда, бошқа таълим муассасалари 5 йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.

Олий таълим муассасаси таркибида филиаллар ва олий ўқув юртидан кейинги таълим тури мавжуд бўлса, уларнинг аттестацияси олий таълим муассасасининг асосий таълим фаолияти аттестацияси билан бир вақтда ўтказилади".


5. 10-бандда:

"г" кичик банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"катта илмий ходим-изланувчилар институти орқали ҳамда мустақил изланувчилик асосида илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш фаолияти";


қуйидаги мазмундаги "г-1" кичик банд қўшилсин:

"г-1) олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида:

давлат талабларининг таълим жараёнига жорий этилиши;

докторлик диссертацияси мавзулари ва бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларнинг республика илмий-техник ҳамда технологик ривожланиш ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларига мослиги;

илмий маслаҳатчилар таркибининг сифат кўрсаткичлари ҳамда уларнинг илмий-ташкилий фаолияти натижалари;

кадрлар тайёрлаш бўйича истиқбол режанинг устувор йўналишларга мослиги;

таълимни амалга ошириш жараёнига жалб этилган педагог ва илмий ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси эътироф этган журналларда, шунингдек хорижий нашрларда илмий мақолаларни чоп этиш фаолияти;

илмий-экспериментал, моддий-техник базанинг ҳолати;

катта илмий ходим-изланувчиларга ижтимоий, илмий, ижодий ҳамда лойиҳалаш ишларини олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар;

катта илмий ходим-изланувчиларнинг шахсий иш режаларининг бажарилиши, ҳисоботларининг олий таълим муассасаларининг кенгаши ёки илмий тадқиқот муассасаларининг илмий (илмий-техникавий) кенгашлари, тегишли бўлим, лаборатория ва бошқаларда муҳокама қилинганлиги ҳамда тасдиқланган режага мос деб топилганлиги;

катта илмий ходим-изланувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини олиб борилиши ҳолати;

олий ўқув юртидан кейинги таълимни битирган катта илмий ходим-изланувчиларнинг докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш ҳолати;

докторлик диссертациялари доирасида олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этиш ҳолати ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги".


6. 12-банддаги "мезонлари ва технологияларини" сўзлари "мезонларини" сўзи билан алмаштирилсин.


7. 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат тест марказида аттестациядан ўтувчи таълим муассасаси учун аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар йиғма жилди йиғилади. Унда:

Комиссия тузиш ҳақидаги буйруқ (қарор)".


8. 15-банднинг биринчи хатбошидаги "(кейинги ўринларда - Комиссия)лари" сўзларидан кейин "маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан тузилади ва" сўзлари қўшилсин.


9. 16-банддаги "Халқ таълими вазирлиги тизимидаги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига бўйсунувчи" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, олий таълим муассасалари, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасалари учун Комиссиялар таркибига мос равишда таълим муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари, таълимни бошқарув бўйича ваколатли давлат органларининг масъул ходимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари ва тегишли ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори малакали мутахассислари жалб этилади ҳамда улар аттестация қилинаётган таълим муассасаларига алоқадор бўлмаслиги лозим.

Комиссия Давлат тест маркази томонидан тузилиб, унга Давлат тест маркази ходими раҳбарлик қилади.

18. Комиссия аъзоларининг хизмат сафарлари билан боғлиқ бўлган харажатлар уларнинг асосий иш жойи маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунда тегишли бюджет ташкилотларидан жалб қилинган аттестация комиссияси аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатлари ушбу бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметасида хизмат сафари учун кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади".


11. 26-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда "Аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилган нодавлат таълим муассасаларининг ўқувчиларини бошқа умумий ўрта таълим муассасаларига кўчириш масаласи халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими томонидан амалга оширилади".


12. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. "Аттестациядан ўтди" ва "Аттестациядан шартли ўтди" деб эътироф этилган ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг аттестациядан ўтмаган таълим (тайёрлов) йўналишлари бўйича кўрсатилган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш учун бир йил муддат берилади ва ушбу муддат тугагандан сўнг бу таълим (тайёрлов) йўналишлари қайта аттестациядан ўтказилади".


13. 29-банддаги "таълим йўналишлари" сўзлари "таълим (тайёрлов) йўналишлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. 31-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилган нодавлат таълим муассасаларининг ўқувчиларини бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига кўчириш масаласи ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади".


15. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Олий таълим муассасаларининг қайта аттестациядан ўтмаган таълим йўналиши ва мутахассисликлари битирувчиларини якуний давлат аттестацияси ушбу олий таълим муассасасининг юқори турувчи вазирлик (идора) томонидан ташкил этилган давлат аттестация комиссияси томонидан ўтказилади".


16. Қуйидаги мазмундаги 37-1 - 37-6-бандлар қўшилсин:

"37-1. Олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасида камида битта ихтисослик аттестациядан ўтган тақдирда, мазкур муассаса ушбу таълим тури бўйича "Аттестациядан ўтди" деб эътироф этилади.

37-2. Олий ўқув юртидан кейинги таълим ихтисосликларини охирги 3 йилда битирган катта илмий ходим-изланувчилардан докторлик диссертацияси фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилинганлар сони 10 фоиздан кам бўлса ихтисосликка нисбатан "Аттестациядан ўтмади" деган қарор қабул қилинади.

37-3. "Аттестациядан ўтди" деб эътироф этилган олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасининг аттестациядан ўтмаган ихтисосликлари бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади.

37-4. Қайта аттестация натижаларига кўра "Аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилган ихтисосликларга қабул тўхтатилади. Қайта аттестация натижалари қабулни тўхтатиш бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига юборилади.

37-5. Олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари "Аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилганда:

олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича қабул тўхтатилади;

олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича лицензиянинг амал қилиши тугатилади (нодавлат олий таълим муассасалари учун);

олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича лицензия муддатини узайтиришга рад жавоби бериш (нодавлат олий таълим муассасалари учун) масаласи кўрилади;

таълим олаётганлар илмий ишларини давом эттириши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан бошқа турдош таълим муассасаларига ўтказилади.

37-6. Олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг мониторинги натижалари ҳамда олий ёки илмий-тадқиқот таълим муассасалари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида жойларга чиқмаган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин".


17. 38-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"МОМнинг давлат талаблари ва Уставида белгиланган вазифалари, ўқув жараёнининг ташкил этилиши, илмий-педагог кадрлар салоҳияти ва улар фаолиятининг самарадорлиги, моддий-техник ва ўқув-лаборатория таъминоти, ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг жорий этилиши, ишлаб чиқариш билан интеграция ва халқаро ҳамкорлик бўйича фаолияти Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилган мезонлар билан баҳоланади. Мезонлар асосида МОМда мавжуд курсларнинг 75 ва ундан кўп фоизи аттестациядан ўтса, МОМ "Аттестациядан ўтди", 55 фоиздан 75 фоизгача аттестациядан ўтса, МОМ "Аттестациядан шартли ўтди", 55 дан кам фоизи аттестациядан ўтса, МОМ "Аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилади".


18. Қуйидаги мазмундаги 38-1-38-2-бандлар қўшилсин:

"38-1. "Аттестациядан шартли ўтди" деб эътироф этилган таълим муассасаларининг давлат аккредитацияси қайта аттестация ўтказилгунга қадар узайтирилган ҳисобланади.

38-2. Қайта аттестация натижаларига кўра таълим муассасасига нисбатан "Аттестациядан ўтди" ёки "Аттестациядан ўтмади" деган қарорлардан бири қабул қилинади".


19. 43-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Таълим муассасасини аккредитациялаш учун Аттестация комиссияси томонидан таълим муассасаси аттестацияси хулосаси Аккредитация комиссиясига тақдим этилади".


20. 46-банддаги "стандартлари" сўзидан кейин "ва давлат" сўзлари қўшилсин.


21. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасалари Давлат тест марказида ҳисобга олинади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Таълим муассасалари янги ташкил этилганда, қайта ташкил этилганда, тугатилганда манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан, нодавлат таълим муассасалари тугатилганда таъсисчилари томонидан тегишли қарор нусхаси бир ҳафта муддатда Давлат тест марказига тақдим этилиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан биргаликда ташкил этилган таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларининг таълим муассасалари филиаллари аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги ёки унга тенглаштирилган ҳужжатни асосий таълим муассасасидан олгандан сўнг, унинг нусхасини икки ҳафта муддатда Давлат тест марказига тақдим этиши шарт.

Давлат тест маркази ушбу ҳужжатлар асосида давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасалари реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 196-модда















































Время: 0.2016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск