ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2016 й. 139-сон "Қишлоқ жойлардаги аҳолига сервис хизмати кўрсатишни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2016 й.

N 139



ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДАГИ АҲОЛИГА

СЕРВИС ХИЗМАТИ КЎРСАТИШНИ

ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури тўғрисида" 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон қарорига мувофиқ, аҳолига сервис хизмати кўрсатишни яхшилашга, аёлларнинг уй меҳнатини енгиллаштиришга, қўшимча иш ўринлари ташкил этишга ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва лойиҳаларнинг ташаббускорлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда республиканинг чекка қишлоқларида 194 та намунавий маиший хизматлар кўрсатиш мажмуаларини ташкил этишни, ушбу мақсадлар учун банкларнинг кредитлари ажратилишини ва ер участкалари берилишини назарда тутувчи таклифлар тайёрланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан "гўзаллик салонлари", сартарошхоналар, ҳаммомлар, модалар ательеси, электр-маиший техника ва пойабзал таъмирлаш хизматлари кўрсатувчи устахоналарни ўз ичига олувчи маиший хизматлар кўрсатиш мажмуаларининг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2016 йилда республиканинг чекка қишлоқларида маиший хизматлар кўрсатишнинг намунавий мажмуаларини ташкил этишнинг манзилли дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Дастур доирасида маиший хизматлар кўрсатиш намунавий мажмуаларини ташкил этиш:

мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган намунавий лойиҳалар бўйича;

лойиҳалар ташаббускорларининг ўз маблағлари, шунингдек Дастурда назарда тутилган параметрларга мувофиқ тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

Дастурга мувофиқ ер участкалари ажратилишини ва маиший хизматлар кўрсатиш намунавий мажмуалари ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминласинлар;

Дастурнинг бажарилиши тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзқурилишматериаллари" АК билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг лойиҳа ташкилотларининг асосланган ҳисоб-китоблари билан тасдиқланган буюртманомалари бўйича маиший хизматлар кўрсатишнинг намунавий мажмуаларини ташкил этиш учун тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ва бошқариладиган нархларда белгиланган тартибда металл прокат ва цемент ажратсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 199-модда


























































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск