ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2016 й. 143-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2016 й.

N 143



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ БАНКИДА

ЖАҲОН    БОЗОРЛАРИ,    ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон бозорлари чуқур таҳлил қилинишини, ривожланган мамлакатларнинг илғор технологиялари ўрганилишини ва шу асосда маҳаллий иқтисодиёт аниқ тармоқларининг инвестиция фаолияти бўйича муфассал тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлаш, шунингдек инвестиция лойиҳаларини шакллантиришда иқтисодий ва технологик баҳолашларни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг (кейинги ўринларда Ўзмиллийбанк деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш марказининг ходимларнинг чекланган умумий сони 7 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази фаолиятини мувофиқлаштирувчи Идоралараро гуруҳ (кейинги ўринларда Мувофиқлаштириш гуруҳи деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ;

Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мувофиқлаштириш гуруҳига зарурият бўлганда Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилансинки:

Мувофиқлаштириш гуруҳи Марказ таҳлилий фаолиятининг асосий йўналишларини ва мавзуларини белгилайди, ўзининг мажлисларида Марказнинг ҳисоботларини эшитади;

Марказ директори Мувофиқлаштириш гуруҳи билан келишган ҳолда Ўзмиллийбанк Бошқаруви раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

ривожланган мамлакатлардаги технологик, энг илғор йўналишларни чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда маҳаллий иқтисодиётнинг аниқ тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун муфассал тавсиялар ишлаб чиқиш;

илғор компаниялар, тармоқлар ва бозорларни, шунингдек уларнинг ривожланиш йўналишларини ва инвестиция стратегиясини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

хорижий банклар билан шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун кредитлар ва қарзларни жалб этиш юзасидан ҳамкорликни фаоллаштириш;

илғор технологиялар, шунингдек юқори технологияли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича ахборотларни ўрганиш ва айирбошлаш соҳасида маҳаллий ҳамда хорижий тадқиқот, таҳлил марказлари билан ҳамкорлик қилиш;

янги технологиялар соҳасида ҳисоботлар ва шарҳларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқлари томонидан кўриб чиқиш учун таклифлар тайёрлаш;

ҳар ҳафталик жаҳон ва маҳаллий молия индексларини ҳамда тармоқлар ва корхоналар бўйича бошқа иқтисодий кўрсаткичларни шарҳлаш.


5. Белгилансинки, Марказ фаолиятини молиялаштириш Ўзмиллийбанкнинг бошқа таркибий бўлинмалари учун амалдаги тасдиқланган харажатлар сметасига ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондига мувофиқ, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


6. Ўзмиллийбанк:

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари (бир нусхада) мажбурий юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, шунингдек бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистика ахборотини мажбурий юбориш реестрига киритилсин.

7. Ўзмиллийбанк бир ой муддатда Марказни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар, зарур замонавий идора техникаси ва алоқа воситалари билан таъминласин.


8. Ўзмиллийбанкнинг Марказни банкнинг Тошкент шаҳри, Ғ. Ғулом кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган биносига жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 5 майдаги

143-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни

таҳлил қилиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ




Идоралараро мувофиқлаштириш гуруҳи











Марказ директори












































Базавий тармоқларни таҳлил қилиш гуруҳи


(Ёнилғи-энергетика комплекси, кимё тармоғи, машинасозлик, кон қазиш тармоқлари)


2 нафар


Ахборот-коммуникация ва муҳандислик-инфратузилма лойиҳаларини таҳлил қилиш гуруҳи


(ахборот-коммуникация технологиялари, йўл-транспорт тармоғи, қурилиш материаллари саноати)


2 нафар



Агросаноат ишлаб чиқаришида ва боғлиқ тармоқларда илғор технологияларни таҳлил қилиш гуруҳи


(агросаноат тармоғи, енгил ва озиқ-овқат саноати)


2 нафар










      

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 7 киши.


Изоҳ: айрим таҳлилий лойиҳалар учун Марказ юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартномалар асосида жалб этиш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 5 майдаги

143-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни

таҳлил қилиш маркази фаолиятини мувофиқлаштирувчи

Идоралараро гуруҳ (Мувофиқлаштириш гуруҳи)

ТАРКИБИ

Рахимов С.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви раиси, Мувофиқлаштириш гуруҳи раиси


Хўжаев Б.А.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Мувофиқлаштириш гуруҳи раисининг ўринбосари


Ғуломов Р.А.

-

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори


Салихов Ш.И.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси


Мирзаев М.М.

-

Молия вазирининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари

Изоҳ: Мувофиқлаштириш гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 203-модда






























Время: 0.2019
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск