ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТошДТУ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.05.2016 й. ПҚ-2524-сон "Тошкент давлат техника университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2016 й.

N ПҚ-2524



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Саноатнинг базавий тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялашнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегик дастурлари самарали амалга оширилишини таъминлай оладиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, муҳандислик таълими ривожининг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлашни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва сифатини яхшилаш, шунингдек бунинг учун зарур замонавий моддий-техника базасини яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети (кейинги ўринларда - ТДТУ)ни ТДТУ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти негизида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

машинасозлик, энергетика, муҳандислик геологияси ва кончилик иши, электроника ва асбобсозлик, муҳандислик интеллектуал тизимлари соҳасида юқори малакали мутахассисларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаб кўриш ва жорий этишга йўналтирилган амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш;

чет мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибасини ва мамлакат иқтисодиёти талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли муҳандислик-техник ва ишлаб чиқариш йўналишлари ҳамда мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини, илмий-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш;

қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-таълим жараёнига чет эллик мутахассисларни жалб этиш мақсадида етакчи хорижий техника олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

Белгилаб қўйилсинки, ТДТУ республиканинг муҳандислик-техника йўналишлари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш соҳасидаги базавий олий таълим муассасаси ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

ТДТУ билан биргаликда 2016 йилнинг 1 августига қадар ТДТУнинг янгиланган ташкилий тузилмасига мувофиқ унинг факультетлари ва кафедраларини қайта ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин, шунингдек янги ташкил этилаётган Муҳандислик тизимлари факультети ҳамда Муҳандислик-физика факультетини юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлиқ таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" МХК билан биргаликда бир ой муддатда ТДТУ Нефть ва газ факультети талабалари контингентини И.М. Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўтказиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

янги ташкил этилаётган Муҳандислик тизимлари факультетини ТДТУнинг Нефть ва газ факультети биносига жойлаштирсин, бинони реконструкция қилиш ишлари олий техника таълим муассасалари учун назарда тутилган халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда 2016/2017 ўқув йили бошланишигача ниҳоясига етказилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институтини ҳамда унинг ҳузуридаги Ихтисослаштирилган конструкторлик-технология бюросини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


6. Тугатилаётган Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг илмий ва муҳандис ходимларини аттестациядан ўтказиш учун 2-иловага* мувофиқ таркибда аттестация комиссияси тузилсин, малакали мутахассислар ТДТУнинг янгидан ва қайтадан ташкил этилаётган факультетларига, йўналишлар бўйича кафедралари ва лабораторияларига ишга қабул қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республика Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иштирокида бир ой муддатда Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг илмий-техникавий лойиҳалари, конструкторлик-технология ишланмалари, ускуналари ҳамда бошқа мол-мулкининг зарурлиги ва сақлаб қолишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун уларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказсин, замонавий ускуналар ТДТУ Муҳандислик-физика факультетининг янги ташкил этилаётган лабораторияларига топширилсин.


8. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК бир ой муддатда Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг:

Тошкент шаҳар, Дўрмон йўли кўчаси, 28-манзилидаги биноси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси балансидан И.М. Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини кенгайтириш учун "Ўзбекнефтгаз" МХК балансига бепул асосда, тасарруф этиш ҳуқуқисиз қабул қилиниши-топширилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ТДТУ билан биргаликда:

бир ой муддатда ТДТУнинг янгиланган низомини тасдиқласин;

ТДТУ ходимлари сонини белгиланган тартибда тасдиқланган янги ташкилий тузилмага мувофиқ ҳолга келтирсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги республика бюджети харажатлари параметрларига зарур ўзгартишлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Фанлар академиясининг тугатилаётган Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг бўшаётган ходимларини белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўрсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат техника университетида кадрлар тайёрлаш таркибини такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 18 июндаги 134-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 24-25-сонлар, 227-модда) 2, 3 ва 8-бандлари, шунингдек унинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        И. Каримов



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 188-модда












































Время: 0.2155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск