ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш Қоидалари (АВ томонидан 12.05.2016 й. 2785-сон билан рўйхатга олинган соғлиқни сақлаш вазирининг 27.04.2016 й. 50-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 12 майда 2785-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил 27 апрелдаги

50-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ёлғиз кексалар ва ногиронларни

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари

учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват"

интернат уйларига расмийлаштириш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сонли қарори билан тасдиқланган "Саховат" кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом, "Мурувват" ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом, "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисидаги низомга мувофиқ ёлғиз кексалар ва ногиронларни (бундан буён матнда васийликка олинувчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассасалар деб юритилади) расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) тузилади.

Махсус комиссия таркиби камида 5 нафар аъзодан, шу жумладан Махсус комиссия раиси ва котибидан иборат бўлади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) бошлиқларининг буйруқлари билан тегишлича уларнинг ҳузурида тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш учун васийликка олинувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар (бундан буён матнда ишчи гуруҳ деб юритилади) ташкил этилади.


3. Махсус комиссия ҳудудий бошқармаларнинг васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштириб боради.



2-БОБ. ВАСИЙЛИККА ОЛИНУВЧИЛАРНИ

ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ МУАССАСАЛАРГА

РАСМИЙЛАШТИРИШ


4. Васийликка олинувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сонли қарори билан тасдиқланган "Саховат" кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом, "Мурувват" ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом, "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисидаги низомда назарда тутилган тегишли тиббий-ижтимоий муассасасига расмийлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатларни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига топширади. Бунда, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг иловасида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ тақдим этилади.


5. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари васийликка олинувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб, уларни ҳар бир васийликка олинувчи бўйича алоҳида жилдларга жойлаштирган ҳолда ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий бошқармаларга юборади.

Ҳужжатларнинг ўз вақтида ҳудудий бошқармаларга юборилиши учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари шахсан жавобгар ҳисобланади.


6. Ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги ишчи гуруҳлар томонидан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидан келиб тушган васийликка олинувчиларнинг ҳужжатлари 10 иш куни ичида атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор чиқариш учун Махсус комиссияга тақдим этилади.


7. Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни васийликка олинувчиларнинг истаги, шунингдек тиббий-ижтимоий муассасалардаги бўш ўринлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади ва уларни мазкур муассасаларга юбориш (қабул қилиш) ёки юборишда (қабул қилишда) рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


8. Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юборишни (қабул қилишни) асоссиз рад этишга йўл қўйилмайди.


9. Махсус комиссия қарори у қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида тегишлича ҳудудий бошқармаларга васийликка олинувчиларнинг ҳужжатлари билан бирга юборилади. Бунда васийликка олинувчини Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатига қабул қилиш тўғрисидаги Махсус комиссия қарори пансионатнинг ўзига ҳам юборилади.


10. Ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг асосида васийликка олинувчини тегишлича "Саховат" ёки "Мурувват" интернат уйига юбориш тўғрисида буйруқ қабул қилинади ва у тегишлича "Саховат" ёки "Мурувват" интернат уйига ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига юборилади. Бунда васийликка олинувчининг ҳужжатлари буйруқ билан бирга туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига юборилади.

Васийликка олинувчини Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатига қабул қилиш тўғрисидаги Махсус комиссия қарори у келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг нусхаси васийликка олинувчининг ҳужжатлари билан бирга ҳудудий бошқарма томонидан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига хат орқали тўғридан-тўғри юборилади.


11. Махсус комиссия қарорида васийликка олинувчини тегишли тиббий-ижтимоий муассасасига юборишда (қабул қилишда) рад этилган бўлса, ҳудудий бошқарма бу ҳақда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасини қарор келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида хат орқали хабардор қилади ва мазкур хат билан бирга Махсус комиссиянинг тегишли қарори нусхасини ҳамда васийликка олинувчининг ҳужжатларини юборади.


12. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси унга ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи, васийликка олинувчини Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатига қабул қилиш тўғрисидаги Махсус комиссия қарори нусхаси ёхуд васийликка олинувчини тегишли тиббий-ижтимоий муассасасига юборишда (қабул қилишда) рад этилганлиги тўғрисидаги Махсус комиссия қарори нусхаси келиб тушган куннинг ўзида васийликка олинувчини (унинг қонуний вакилини) бу ҳақида хабардор қилиши ҳамда унга (унинг қонуний вакилига) тегишли буйруқ (қарор) нусхасини ва тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш учун топширган ҳужжатларини (тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш учун берилган аризадан ташқари) қайтариши шарт.


13. Васийликка олинувчи (унинг қонуний вакили) ҳудудий бошқарма бошлиғининг "Саховат" ёки "Мурувват" интернат уйига юбориш тўғрисидаги буйруғи ёхуд Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатига қабул қилиш тўғрисидаги Махсус комиссия қарори нусхасини ҳамда расмийлаштириш учун топширган ҳужжатларини олгандан сўнг, тегишли тиббий-ижтимоий муассасага мурожаат қилади. Бунда васийликка олинувчи (унинг қонуний вакили) тегишли тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш учун топширилган ҳужжатларини (тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш учун берилган аризадан ташқари) тақдим этиши лозим.



3-БОБ. ВАСИЙЛИККА ОЛИНГАНЛАРНИ БИР

ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ МУАССАСАДАН

БОШҚАСИГА ЎТКАЗИШ (КЎЧИРИШ)


14. Васийликка олинган бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига тегишли тиббий-ижтимоий муассасада бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилиши (кўчирилиши) мумкин.


15. Васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш):

у истиқомат қилаётган тиббий-ижтимоий муассаса жойлашган ҳудуднинг об-ҳавоси соғлиғига салбий таъсир кўрсатганда (тиббий хулоса билан асосланганда);

унинг қонуний вакили бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтганда (қонуний вакилининг доимий яшаш жойидан маълумотнома билан асосланганда) амалга оширилади.


16. Васийликка олинган бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтиш (кўчиш) учун у ёки унинг қонуний вакили тегишли тиббий-ижтимоий муассасаси жойлашган ҳудуддаги ҳудудий бошқармага ариза билан мурожаат қилади. Аризага мазкур Қоидаларнинг 15-бандида кўрсатилган васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш) учун асос бўлиб ҳисобланувчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.


17. Ҳудудий бошқарма ҳузуридаги ишчи гуруҳи томонидан васийликка олинганнинг бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш) ҳақидаги аризаси 10 иш куни ичида атрофлича ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор чиқариш учун Махсус комиссияга тақдим этилади.

Зарур ҳолларда ишчи гуруҳи томонидан тегишли тиббий-ижтимоий муассасадан васийликка олинганнинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлари ишчи тартибда сўраб олиниши мумкин.


18. Махсус комиссия ҳудудий бошқармалар томонидан киритилган ҳужжатларни тиббий-ижтимоий муассасалардаги бўш ўринлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади.

Васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш) тўғрисида Махсус комиссия қарори қабул қилинади ва у Махсус комиссия томонидан 3 кун ичида тегишлича ҳудудий бошқарма(лар)га, васийликка олинган Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидан кўчирилаётганда эса, пансионатнинг ўзига ҳам юборилади.


19. Ҳудудий бошқарма(лар) бошлиғи Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг асосида тегишлича васийликка олинганни тиббий-ижтимоий муассасадан чиқариш ёки қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Бунда васийликка олинган Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидан кўчирилаётганда уни чиқариш тўғрисида пансионат директорининг буйруғи қабул қилинади.

Ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи тегишли тиббий-ижтимоий муассасага юборилади.


20. Васийликка олинган 18 ёшга тўлганда у "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйидан "Мурувват" ногиронлар учун интернат уйига унда бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.


21. "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйи томонидан йилнинг ҳар чораги якунида 18 ёшга тўлган васийликка олинганлар рўйхати тузилиб, тегишлича ҳудудий бошқармага тақдим этилади.


22. Ҳудудий бошқарма ҳузуридаги ишчи гуруҳи тақдим этилган 18 ёшга тўлган васийликка олинганлар рўйхатини 10 иш куни ичида ўрганиб чиқиб, уларни "Мурувват" ногиронлар учун интернат уйларига ўтказиш масаласини ҳал қилиш учун Махсус комиссияга таклиф киритади.


23. Махсус комиссия ҳудудий бошқармалар томонидан киритилган таклифларни "Мурувват" ногиронлар учун интернат уйларидаги мавжуд бўш ўринларни инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади.

18 ёшга тўлган васийликка олинганларни "Мурувват" ногиронлар учун интернат уйларига жойлаштириш бўйича Махсус комиссия қарори қабул қилинади ва у Махсус комиссия томонидан ижро учун тегишлича ҳудудий бошқармаларга юборилади.


24. Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг асосида тегишлича 18 ёшга тўлган васийликка олинганларни "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйидан чиқариш ёки уларни "Мурувват" ногиронлар учун интернат уйига қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.

Ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи тегишли "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйи ҳамда "Мурувват" ногиронлар учун интернат уйига юборилади.


25. Васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказишда (кўчиришда) у тарк этаётган тиббий-ижтимоий муассаса зарур транспорт воситасини ҳамда кузатиб бориш учун тиббиёт ходимини ажратган ҳолда унинг ўтказилаётган (кўчирилаётган) тегишли тиббий-ижтимоий муассасага етказилишини таъминлайди.


26. Васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказишда (кўчиришда) у тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштирилиши билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлари ҳамда шахсий кийим-кечаги ва буюмлари билан бирга ўтказилади (кўчирилади).



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


27. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Қоидаларга

ИЛОВА



Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий

муассасаларга расмийлаштириш учун талаб этиладиган

соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Амбулатор картадан ёки касаллик тарихидан кўчирма (қон ва сийдик таҳлили, қоннинг Вассерман реакцияси ва Австралия антигенига таҳлили, кўкрак қафаси флюрографияси бўлиши лозим).


2. Руҳий-асаб касалликлари диспансери Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси.


3. Силга қарши курашиш диспансери хулосаси.


4. Онкологик диспансер хулосаси.


5. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.

Изоҳ: мазкур рўйхатда кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2 ойни ташкил этади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 16 май, 19-сон, 217-модда














































Время: 0.1554
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск