ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Ўзбекистон Миллий университети /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2016 й. ПҚ-2527-сон "Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2016 й.

N ПҚ-2527



ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Олий таълим ривожининг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, Миллий университетнинг илмий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ўқув жараёнининг илмий-тадқиқот фаолияти билан узвий алоқасини кучайтириш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказишга кенг жалб этиш, шунингдек бунинг учун зарур замонавий инфратузилма ва моддий-техника базасини яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Фанлар академиясининг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (кейинги ўринларда - Миллий университет)ни Ўзбекистон Республикаси Миллий университети ва Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти негизида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Миллий университет фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

фундаментал ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали ўқитувчи ва илмий кадрларни замонавий талаблар даражасида тайёрлаш, республиканинг базавий университети сифатида олий таълимнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришни таъминлаш;

фундаментал илмий тадқиқотлар ўтказиш, илм-фаннинг истиқболли, юқори технологияли йўналишлари бўйича мамлакатимиз илмий мактабларини ривожлантириш, илм-фан ва олий таълим соҳаларида етакчи хорижий университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш;

мамлакат олий таълим муассасаларининг таълим-тарбия, илмий-услубий ва маданий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш, узлуксиз таълим тизими босқичларининг узлуксизлиги ва давомийлигини таъминлаш;

олий таълим муассасалари ўқитувчилари ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимини эътироф этилган халқаро талаблар ва стандартлар даражасида такомиллаштириш.

Белгилаб қўйилсинки, Миллий университет республиканинг математика, табиий-илмий ва гуманитар йўналишлари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш соҳасидаги таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

5. Миллий университет ҳузуридаги Амалий физика илмий-тадқиқот институти 2016 йилнинг 1 июлидан тугатилсин ва барча илмий лойиҳалар, ускуналар ва бошқа мол-мулкнинг мақсадга мувофиқлигини танқидий таҳлил қилиш якунлари бўйича улар Миллий университетнинг Физика факультетига топширилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ядро физикаси институтининг 1956 - 1972 йилларда қурилган объектларини халқаро илмий конференциялар ва семинарлар ўтказишга мўлжалланган замонавий инфратузилмани шакллантирган ҳолда уларни зарур мультимедиа ускуналари ва коммуникациялар билан жиҳозлаш, шу жумладан:

200 ўринли мажлислар зали ва 4 та секция аудиториялари бор маъмурий бинони;

600 ўринли зали бўлган бинони (собиқ маданият уйи);

таклиф қилинадиган илмий ходимлар учун 30 ўринли меҳмонхона типидаги ётоқхонани капитал реконструкция қилиш учун 2016-2017 йилларда бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.


10. Тугатилаётган Ядро физикаси институти ва Амалий физика илмий-тадқиқот институтининг илмий ва муҳандис ходимларини аттестациядан ўтказиш учун 4-иловага* мувофиқ таркибда аттестация комиссияси тузилсин, малакали мутахассислар Миллий университет Физика факультетининг йўналишлар бўйича кафедралари ва лабораторияларига ишга қабул қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Миллий университет билан биргаликда:

ўн кун муддатда Миллий университетнинг янгиланган низомини тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Миллий университетнинг маъмурий-бошқарув ҳамда ўқув-ёрдамчи ходимлари сони ва таркибини тасдиқланган янги ташкилий тузилмага мувофиқ ҳолга келтирсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги республика бюджети харажатлари параметрларига зарур ўзгартишлар киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда Фанлар академиясининг тугатилаётган Ядро физикаси институтининг бўшаётган ходимларини белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўрсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) 2, 3, 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 16 май, 19-сон, 210-модда
















































Время: 0.1709
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск