Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.09.2003 й. 410-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 сентябрдаги

410-сон қарорига

5-ИЛОВА



Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш,

улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш

фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Қурилиш вазирлиги комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти вазирлик томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири (вазир йўқлигида - тегишли вазир ўринбосари) комиссияга раислик қилади.

Талабгорларнинг материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш Қурилиш вазирлигининг қурилишда лицензиялаштириш бўлими ходимлари ва бошқа мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда "ишчи гуруҳ" деб аталади) томонидан амалга оширилади.

3. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.


4. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


5. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

лицензиат томонидан лицензияланадиган фаолият тури соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

объект режимида белгиланган қоидаларни бажариш;

лицензияланадиган фаолият турини амалга оширишда лицензиатга маълум бўладиган давлат сирлари сақланишини таъминлаш;

мудофаа объектларини лойиҳалаштириш бўйича:

лойиҳалаштириш учун асосий фондлар ва бошқа моддий воситаларнинг (ишлаб чиқариш бинолари, ташкилий техника, компьютер, чизиш ва кўпайтириш техникаси);

тегишли махсус маълумотга ва лойиҳалаштиришда камида 5 йил иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг (лойиҳанинг бош муҳандислари ва бош архитекторлари, конструкторлар, технологлар, муҳандислик асбоб-ускуналари, тармоқлар ва тизимлар, лойиҳанинг махсус бўлими бўйича мутахассисларнинг) мавжуд бўлиши;

мудофаа объектларини қуриш бўйича:

пудрат ишларини амалга ошириш учун моддий-техника базасининг (ишлаб чиқариш майдонлари ва бинолари, автотранспорт, махсус қурилиш техникаси ва қурилиш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар) мавжуд бўлиши;

тегишли махсус маълумотга ва қурилиш мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг (бош муҳандис, механик, қурувчи-муҳандислар, муҳандислик асбоб-ускуналари, тармоқлар ва тизимлар бўйича мутахассисларнинг) мавжуд бўлиши;

мудофаа объектларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича:

объектни таъмирлаш ва ундан фойдаланиш учун моддий-техника ресурсларининг (ишлаб чиқариш бинолари, асбоб-ускуналар, материаллар, приборлар ва бошқа техник воситалар, норматив-маълумотнома базаси) мавжуд бўлиши;

таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича тегишли махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг мавжуд бўлиши.


6-1. Мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича бош пудратчи ҳисобланадиган лицензиат томонидан мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашга доир тегишли фаолият турларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган субпудрат ташкилотларини жалб этиш қуйидаги талаблар ва шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:

субпудрат ташкилотларини мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ишларини бажаришга жалб этишга лойиҳа-смета ҳужжатларининг алоҳида бўлимлари бўйича йўл қўйилади;

субпудрат ташкилотларига лойиҳа-смета ҳужжатлари фақат уларга тааллуқли қисми бўйича тақдим этилиши мумкин;

субпудрат ташкилотларининг ходимлари мудофаа объектлари ҳудудига уларнинг рўйхатлари белгиланган тартибда келишилгандан кейин киритилади;

лицензиат субпудрат ташкилотлари ва уларнинг ходимлари томонидан объект режими билан белгиланган қоидаларга риоя этилиши, шунингдек давлат сирларини сақлашнинг таъминланиши учун тўлиқ жавоб беради.


III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ

УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


7. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури;

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш билан шуғулланувчи ходимларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи, яшаш жойи, ушбу ходимлар қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади;

шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун мавжуд бўлган шарт-шароитлар ва техник воситалар тўғрисида маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органларининг лицензия талабгори режим объектларида фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишига рухсат берилиши тўғрисидаги маълумотномаси.

8. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


9. Ҳужжатлар Қурилиш вазирлигига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар ишчи гуруҳнинг раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини ишчи гуруҳ раҳбари томонидан белгиланадиган шахс бажаради.


10. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Қурилиш вазирлигининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.


12. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Ишчи гуруҳ уч кун мобайнида лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқади ва экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юборади.

Мудофаа вазирлиги беш кунгача бўлган муддатда эксперт хулосаси тайёрлайди ва уни Қурилиш вазирлигига тақдим этади.

Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн икки кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан Комиссия қарори тегишли протоколи лойиҳаси билан биргаликда эксперт хулосаси тайёрлайди.

Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олинган кундан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.


13. Қурилиш вазирлиги лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилиниши ҳақидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.


14. Лицензия битими Қурилиш вазирлиги билан лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини Қурилиш вазирлиги томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва Қурилиш вазирлиги учун бир нусхадан тузилади.

15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва Қурилиш вазирлигининг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Қурилиш вазири лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар Қурилиш вазирлиги томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

16. Лицензия Қурилиш вазирлиги томонидан лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.

17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Қурилиш вазирлигига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

18. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳ ёки Қурилиш вазирлигининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

19. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

20. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Айни вақтда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида улар юзасидан Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди.

Комиссия эксперт хулосаси олингандан кейин беш кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди.

Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


21. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда Қурилиш вазирлигига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

22. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда Қурилиш вазирлиги лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Қурилиш вазирлигининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

23. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Қурилиш вазирлигига лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


24. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат даврий нашрларда йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни Қурилиш вазирлигига тақдим этиши керак.

Лицензия дубликатларини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим суммаси Қурилиш вазирлигининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.


VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


25. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қурилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда Қурилиш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш ҳуқуқига эга.


27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида Қурилиш вазирлигининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Қурилиш вазирлигида қолади.


VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Қурилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Қурилиш вазирлигининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Қурилиш вазирлиги лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.


30. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


31. Қурилиш вазирлиги мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони ва факси;

раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

лицензиялар берилган сана ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.


32. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


IХ. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


34. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

35. Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.





Низомга

ИЛОВА


Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш,

қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни

таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари





1-босқич

Лицензия талабгори -

юридик шахс

        

1. Лицензия олиш учун Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Қурилиш вазирлигига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

        

Лицензия талабгори хоҳишига кўра































2-босқич

Қурилиш вазирлигининг ишчи гуруҳи


       

1. Ишчи гуруҳнинг раҳбари ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади


2. Лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқади ва эксперт хулосаси тақдим этилиши учун Мудофаа вазирлигига юборади.

      

1) ҳужжатлар қабул қилиш белгиланган кунда


2) уч кун мобайнида





























3-босқич



Мудофаа вазирлиги

        

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, эксперт хулосаси тайёрлайди ва Қурилиш вазирлигига юборади.

        

беш кун мобайнида
































4-босқич




Қурилиш вазирлигининг ишчи гуруҳи




        

1. Мудофаа вазирлигининг хулосасини кўриб чиқади ва Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссиясида (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) кўриб чиқиш учун эксперт йиғма хулоса тайёрлайди.

2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда эксперт хулосаси тайёрлайди.

            


1) Мудофаа вазирлиги хулосаси олинган кундан бошлаб 12 кундан ортиқ бўлмаган муддатда


2) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида





















5-босқич




Комиссия



       

1. Қурилиш вазирлиги ишчи гуруҳининг лицензия талабгорига лицензия бериш ёхуд лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори протоколини тасдиқлайди.

2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.


3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан қайта тақдим этилган тақдирда ишчи гуруҳнинг таклифини кўриб чиқади.

        


1, 2) ишчи гуруҳнинг таклифи олингандан кейин 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда


3) ишчи гуруҳнинг таклифи қайта киритилгандан кейин беш кун мобайнида

















6-босқич

Қурилиш вазирлиги

         

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги хабар билан бирга лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.


2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).


3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

        

- тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида







































Лицензиат

       

Қурилиш вазирлигига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

      

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай



































7-босқич

















Лицензия талабгори

         

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқиш учун қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.


2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

         

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда
































8-босқич

Қурилиш вазирлиги

     

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.


2. Лицензиялар имзолангандан кейин уларни лицензиатга беради.

  

1) лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин бир кун муддатда


2) лицензия имзолангандан кейин бир кун муддатда

























9-босқич



Комиссия раиси

(унинг ўринбосари)



       

Қурилиш вазирлиги томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.

      


- лицензия расмийлаштирилгандан кейин бир кун муддатда






























































Время: 0.1722
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск