ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Фаолиятнинг бошқа турлари /

Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.05.2016 й. 2788-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 23.04.2016 й. 12/1-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 18 майда 2788-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2016 йил 23 апрелдаги

12/1-сонли қарорига

ИЛОВА



Валюта биржаси фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом валюта биржаси фаолиятини лицензиялашни тартибга солади.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


валюта биржаси - чет эл валютаси, давлат қимматли қоғозлари, молиявий ҳосила инструментлари (деривативлар) олди-сотдиси ҳамда улар билан боғлиқ бошқа биржа битимлари бўйича биржа савдоларини, шунингдек банклараро пул бозорини ҳамда Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга ошириладиган кредит ва депозит аукционларини ташкил этувчи юридик шахс;

лицензияловчи орган - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;


лицензия даъвогари - лицензияловчи органга валюта биржаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик шахс;


лицензиат - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга бўлган юридик шахс.


2. Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.


3. Лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.


4. Лицензияни бериш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш, қайта расмийлаштириш ёки қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан расмийлаштирилади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


5. Қуйидагилар валюта биржаси фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва биржа савдолари қоидаларига риоя қилиш;

б) акциядорлик жамиятлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган устав фонди (устав капитали)нинг энг кам миқдори бўйича талабларга мувофиқлик;

в) камида 10 та тижорат банки сифатидаги биржа аъзоларининг мавжуд бўлиши;

г) тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилганлиги;

д) мазкур Низомнинг иловасида келтирилган умумий техник талабларга қатъий риоя этган ҳолда шакллантирилган биржа савдолари электрон тизимининг мавжудлиги;

е) биржа савдоларини олдиндан белгиланган жой ва муайян вақтда, белгиланган қоидалар асосида электрон шаклда валюта биржаси аъзоларининг барчасига ушбу савдоларда бир вақтда иштирок этиш имконияти берилган ҳолда ўтказиш;

ж) клирингни амалга ошириш ва ҳисоб-китобларни ўтказиш, шунингдек давлат қимматли қоғозларига бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва уларни сақлаш тизимининг мавжудлиги;

з) ахборотни қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш;

и) лицензияловчи органнинг талабига кўра биржа фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш;

к) хоналарнинг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлиги ва қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳ этиш воситалари билан жиҳозланганлиги;

л) кундалик бухгалтерия ҳисоби юритилишини таъминловчи дастурий таъминотнинг мавжудлиги;

м) биржа савдоларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда тузиладиган электрон баённомалар тарзида киритилган биржа битимлари тўғрисидаги ахборотни архив ишларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ сақлаш.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


6. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: лицензия даъвогарининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), электрон почта манзили, банк ҳисобварағи реквизитлари;

б) лицензия талаблари ва шартларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

в) лицензия даъвогари уставининг нусхаси;

г) лицензия даъвогарининг бошқарув органлари таркиби тўғрисида маълумот;

д) лицензия даъвогарининг чет эл валютаси, давлат қимматли қоғозлари, молиявий ҳосила инструментлари (деривативлар) операциялари билан шуғулланувчи ва банклараро пул бозори, шунингдек Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга ошириладиган кредит ва депозит аукционларини ташкил этиш бўйича бўлинмалари, шунингдек ходимлар малакаси, бўлинмалар ихтисослашуви ва уларнинг техник жиҳозланганлиги тавсифланган ташкилий тузилмаси.

7. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир.


8. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


9. Лицензия даъвогаридан мазкур Низомда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.



4-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. Лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда қабул қилиб олинган кундан бошлаб йигирма иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади ва лицензияни беради ёки уни беришни рад этади.

11. Лицензияловчи орган томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


12. Лицензия берганлик учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда ва тартибда давлат божи ундирилади.

13. Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай лицензия даъвогарини лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақида хабардор қилади.

14. Лицензия бериш бўйича қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда жўнатилади (тақдим этилади).


15. Лицензия QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади.

17. Лицензияловчи орган қуйидаги сабабларга кўра лицензия беришни рад этишга ҳақлидир:

лицензия даъвогари лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этиши;

лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

лицензия даъвогарининг лицензия бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


18. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома лицензия даъвогарига юборилган тақдирда лицензияни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.

18-1. Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин такроран тақдим этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

18-2. Лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва лицензия даъвогари мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади.

Лицензия даъвогари рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

18-3. Лицензия даъвогари лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этганда, лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни улар олинган кундан эътиборан беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади.

Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.

18-4. Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиқишда лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди, бундан илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши мустасно.

18-5. Лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин лицензия даъвогари томонидан берилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва лицензияловчи орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

19. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин беш иш куни ичида лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

20. Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида валюта биржаси фаолиятини амалга оширади.

21. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва бериш лицензияловчи орган томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда олинган кундан эътиборан беш иш куни мобайнида амалга оширилади.

Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.


6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТУГАТИШ, ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


23. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

лицензиат ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турганда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида лицензияловчи органга ариза билан мурожаат қилганда. Бунда лицензиянинг амал қилиш муддати олти ойгача тўхтатиб турилиши мумкин;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлиги аниқланганда;

лицензияловчи органнинг лицензиат фаолиятида аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалари лицензиат томонидан бажарилмаганда.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, ёзма шаклда етказилади.

Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилиши муддатини белгилайди. Бунда кўрсатилган муддат лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаслиги керак.

Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензияловчи орган кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилади.

24. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби бекор қилинганда;

лицензиат томонидан лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилишини олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан илгари мурожаат этилган бўлиб, мазкур муддат ичида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида лицензияловчи органга ариза билан мурожаат қилинмаган тақдирда.

25. Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;

лицензиат фаолияти юридик шахс сифатида тугатилганда - тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда - қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда валюта биржаси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши мустасно;

лицензия берилганлиги учун давлат божи белгиланган муддатда тўланмаганда;

лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда;

лицензияловчи органнинг лицензияни бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса.

Қуйидагилар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади:

биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида ошкор этилиши тақиқланган биржа битимлари тўғрисидаги ахборотнинг валюта биржаси томонидан учинчи шахсларга ошкор этилиши;

валюта биржаси томонидан биржа аъзоларининг ва улар мижозларининг пул маблағларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши, бундан биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида ва биржа савдоси қоидаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

биржа аъзоларининг барчасига биржа савдоларида бир вақтда иштирок этиш имкониятининг таъминланмаганлиги;

валюта биржаси томонидан бозор конъюнктурасини сунъий равишда ўзгартиришга сабаб бўлиши мумкин бўлган нотўғри ва атайлаб ёлғон маълумотларнинг тарқатилиши.

Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай етказилади.


7-БОБ. ЛИЦЕНЗИАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ,

ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА РИОЯ

ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


26. Лицензиат фаолиятини тартибга солиш ва лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқариш.


27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


28. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади ва унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

лицензиатнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

лицензия берилган сана ва тартиб рақами;

лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, уни бекор қилиш асослари ҳамда саналари.

29. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


30. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Низомга

ИЛОВА



Биржа савдоларининг электрон

тизимларига қўйиладиган умумий

ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


1-БОБ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


1. Биржа савдоларининг электрон тизимларига (бундан буён матнда БСЭТ деб юритилади) қўйиладиган умумий техник талабларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


дастурий восита - маълумотлар билан ишлаш тизимининг фаолият юритишига доир дастурлар, тартиботлар, қоидалар, шунингдек назарда тутилган бўлса, уларга илова қилинадиган ҳужжатлар ва маълумотлардан иборат объект;


БСЭТ - валюта биржаси аъзоларига бевосита биржа савдо залида ёки узоқлаштирилган иш жойларида аниқ вақт режимида биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий ва техник воситалар мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими;


дизель генератор қурилмаси - электр энергиясини ишлаб чиқарувчи автоном электрогенератор қурилмаси;


узлуксиз таъминот манбаи - компьютер, сервер ва телекоммуникация ускуналарини узлуксиз равишда энергия билан таъминлайдиган қурилма;


резервни автоматик ишга тушириш қурилмаси - электр юкламаларни автоматик тақсимлашни таъминлайдиган электр таъминоти тармоғи қурилмаси.



2-БОБ. БСЭТГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


2. БСЭТ қуйидагиларни таъминлаши лозим:

локал ҳисоблаш тармоқлари шароитларида фаолият кўрсатиш;

маълумотлар базаси билан боғланганлик асосида, валюта биржаси савдо иштирокчилари (бундан буён матнда савдо иштирокчилари деб юритилади) ҳақидаги ахборотни шакллантириш, сақлаш ва акс эттириши;

маълумотлар базаси билан боғланганлик асосида, буюртмалар, битимлар ва савдо натижалари бўйича ахборотни сақлаш ва акс эттириши;

маълумотлар базасида сақланаётган маълумотномалар асосида ахборотни сақлаш ва акс эттириши;

дастурий воситалар мажмуининг ишини қисқа йўриқномалар, ёрдам кўрсатиш ва тушунтиришлар билан таъминланиладиган меню тизими орқали ташкил қилиши;

терминалнинг жисмонан жойлашишидан қатъи назар, аниқ вақт режимида биржа савдоларида қатнашиш имконини ёки савдо иштирокчилари ўртасида ахборот алмашинувини таъминлаш;

ўтказилган биржа савдолари бўйича ҳисоботларни мазкур савдоларнинг электрон баённомаси мазмунига қатъий мос келтирган ҳолда шакллантириш;

биржа савдолари жараёнида бажарилаётган ҳар бир операцияга автоматик равишда идентификация рақамини бириктириш ва ушбу операцияларни мазкур савдоларнинг электрон баённомасида юритиш.


3. БСЭТнинг таркибида қуйидаги маълумотлар рўйхатга олинадиган биржа савдолари бўйича бажарилган амалларнинг ҳисобини юритувчи автоматлаштирилган (электрон баённома) бўлиши лозим:

савдонинг очилиши;

савдонинг ёпилиши;

савдо иштирокчисини идентификация қилиш;

савдо иштирокчисининг тизимга кириш вақти;

савдо иштирокчисининг тизимдан чиқиш вақти;

савдо иштирокчиси томонидан буюртма берилган вақт;

савдо иштирокчиси буюртмани қайтариб олган вақти;

савдо иштирокчиси буюртмани ўзгартирган вақти;

савдо иштирокчиси битим тузган вақти;

биржа товарининг номи;

буюртмадаги биржа товарининг миқдори;

биржа товарининг нархи.

Ёзувларни қайд қилиш вақтининг формати - йил, ой, кун, соат, дақиқа, сония.



3-БОБ. ДАСТУРИЙ ВОСИТАГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


4. БСЭТнинг дастурий воситаси лицензиявий дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда ва техник топшириққа асосан ишлаб чиқилиши ҳамда эксплуатация қилиниши лозим.


5. Ахборотнинг тўлиқ ёки қисман талофати йўқолиши ва маълумотлар базаси бутунлиги бузилишини олдини олиш мақсадида БСЭТнинг дастурий воситаси фойдаланувчининг хатоларига, техник носозликлар ҳолатларида юзага келадиган хатоларга ҳамда маълумот базаси хатоларига фойдаланувчига унинг кейинги хатти-ҳаракатлари кўрсатилган ахборотни тақдим этган ҳолда ишлов берилишини таъминлаши лозим.


6. БСЭТнинг дастурий воситасида қуйидаги функцияларни таъминлайдиган дастурлар ишини назорат қилувчи модуль бўлиши шарт:

фойдаланувчини идентификация қилиш (таниб олиш), аутентификация қилиш (ҳақиқийлигини тасдиқлаш) ва авторизациялаш (ваколатларни ўзлаштириб олиш);

БСЭТ ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш;

БСЭТда содир бўлаётган воқеаларни рўйхатга олиш ва таҳлил қилиш;

БСЭТ ресурслари бутунлигини назорат қилиш.


7. БСЭТнинг дастурий воситаси қуйидаги дастурий тизимлардан иборат бўлиши ёки мавжуд дастурий тизимлар билан электрон тарзда ўзаро ишлашни таъминлаши лозим:

савдо тизими;

клирингни амалга ошириш ва ҳисоб-китобларни ўтказиш тизими;

давлат қимматли қоғозлари ҳисобини юритиш ва сақлаш тизими;

ахборот-таҳлил тизими;

маълумотларни узатиш тармоқлари (агар технологик савдо жараёни бундай тизим билан ўзаро ишлашни кўзда тутса).



4-БОБ. АППАРАТ ТАЪМИНОТИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


8. Сервер ва алоқа ускунаси қуйидагиларни таъминлаши лозим:

БСЭТнинг бир меъёрда ишлашини таъминлаш учун етарли даражадаги иш унумдорлигини;

ахборотнинг ортиб бораётган ҳажми билан ишлаш имкониятларини.


9. Серверлар дискли тўплагичлар ва "қайноқ алмашинувчи" энергия манбалари билан таъминланиши лозим.


10. Сервернинг вентиляция тизими ҳароратни назорат қилиш имкониятига эга бўлиши керак.


11. Узлуксиз таъминот манбаи қуввати сервер томонидан талаб қилинадиган қувватга мувофиқ танланиши ва батарея ёрдамида камида 30 дақиқалик иш вақти билан таъминлаши ва номинал қувватнинг кўпи билан 75 фоизигача юкланган бўлиши лозим.


12. Серверларда маълумотларнинг захираланиши дискли тўплагичларда, шунингдек маълумотлар сақланадиган ташқи қурилмаларда таъминланган бўлиши лозим.


13. Серверлар маълумотларни ўзида махсус тезкор сақлайдиган хотира - хатоларни топиб, тузатиш қобилиятига эга хотира билан жиҳозланган бўлиши керак.


14. Сервер хонаси алоҳида жойлашган ва ундан чекланган доирадаги шахслар фойдаланиши мумкин бўлиши, шунингдек хонадаги ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 20-24 даражада сақлаб турилиши лозим.



5-БОБ. АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


15. Ахборот хавфсизлиги ахборотни муҳофаза қилишнинг ташкилий-техник чора-тадбирлари ва дастурий-аппарат воситаларидан иборат тизим билан таъминланиши ва қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

ходимлар ва иштирокчиларнинг БСЭТга кириши учун паролларни қўллаш бўйича схемалар ва йўриқномаларни;

БСЭТ ахборот ресурслари ва хизматларидан ходимларнинг фойдаланиш босқичларини бир-биридан фарқлаш схемаларини;

ахборотни такрорлаш ҳамда маълумотлар нусхалари ва жўнатилган хабарларни сақлаш технологияси бўйича йўриқнома ва ҳужжатларни;

ходимларнинг махфий ҳужжатларни ошкор қилиши мумкин бўлган ёки ошкор қилган ҳаракатлари учун жавобгарликни белгилайдиган ҳужжатларни;

ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг электрон тарзда ўзаро алоқасида ахборот алмашинуви қоидаларини белгилайдиган ҳужжатларни.

Савдоларнинг технологик жараёни иштирокчилар учун ахборот алмашинуви мақсадида узунлиги 1024 битдан кам бўлмаган калитли маълумотларни ягона шифрлаш алгоритми қўлланилиши лозим.


16. Ташкилий чоралар юридик шахсларни БСЭТ дастурий воситаларини лойиҳалаш, яратиш, эксплуатация қилиш ва таъминлашга жалб қилиш қоидасини тартибга солувчи талаблар ҳамда ҳаракатлар рўйхатидан иборат бўлиши мумкин.


17. Валюта биржаси аъзоларининг БСЭТда ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларидан, шу жумладан, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, иш олиб боришлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.


18. БСЭТ дастурий воситаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими хавф-хатар таҳдиди ҳамда уларнинг нормал фаолият юритилишининг бузилиши билан боғлиқ сабаблар ва шароитларни ўз вақтида аниқланишини таъминлайдиган тегишли хавфсизлик сиёсати билан амалга оширилиши лозим.



6-БОБ. ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


19. БСЭТнинг электр таъминоти меъёрда бўлиши ва электр таъминотини захиралаш мақсадида электр таъминотининг камида иккита фидерлик кириш тармоғи мавжуд бўлиши лозим. Улар резервни автоматик ишга тушириш қурилмаси орқали электр таъминоти тизимига уланилади.


20. Серверхона узоқ вақт мобайнида электр билан таъминланмаган ҳолда серверхонадаги муҳандислик тизими ва ускуналарнинг узлуксиз ишлаши дизель генератор қурилмаси орқали электр таъминоти тармоғидан ва узлуксиз таъминот манбаи тармоғидан таъминланиши лозим.


21. Компьютер, сервер ва телекоммуникация ускуналарининг узлуксиз электр билан таъминлаш учун махсус хонада алоҳида узлуксиз таъминот манбаи назарда тутилган бўлиши лозим. Бунда узлуксиз таъминот манбаи худди шундай кўринишдаги иккинчи узлуксиз таъминот манбаида 100% ли захирага эга бўлиши лозим.


22. Узлуксиз таъминот манбаи компьютер, сервер ва телекоммуникация ускуналарининг иш фаолиятини дизель генератор қурилмаси тўлиқ ишга тушгунига қадар таъминлаши ва номинал қувватининг 75% дан ортмаган ҳолда ишлаши керак.



7-БОБ. ТАШКИЛИЙ ТАЛАБЛАР


23. БСЭТ узлуксиз равишда суткасига 24 соат мобайнида (иш кунларида) ишлаш имкониятини таъминлаши лозим.


24. Ҳар бир иштирокчи БСЭТдан тенг шарт-шароитларда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Иштирокчилар сони БСЭТ дастурий воситаси иш унумдорлиги ёки дастурий-аппарат тавсифлари билан чекланмаслиги керак.


25. Валюта биржаси савдо иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш мақсадида савдо залидаги терминаллар сони етарли бўлишини таъминлаши шарт.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 23 май, 20-сон, 227-модда






















































Время: 0.1416
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск