ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2016 й. 153-сон "Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2016 й.

N 153



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА

УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармонини бажариш юзасидан ва Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, узлуксиз таълим тизими учун юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, бунинг учун ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий талаблари ва халқаро стандартларга жавоб берадиган зарур ўқув ва моддий-техник базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг (кейинги ўринларда ТДПУ деб аталади) асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

республика узлуксиз таълим тизими учун юқори малакали педагог кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;

тегишли педагогик йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларни, илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқиш, хорижий таълим муассасаларининг тажрибасини ва мамлакат таълим муассасаларининг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда илғор педагогика технологияларини синовдан ўтказиш ва жорий этиш;

идоравий бўйсунишидан қатъи назар, республикада педагог, муҳандис-педагог ва илмий-педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг илмий-педагогик ва ўқув-методик фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлар, ўқув-методик адабиётларни ҳамда электрон-таълим ресурсларини яратиш ва такомиллаштириш, ўқув жараёнига замонавий педагогика, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича педагогик таълим муассасалари фаолиятини илмий-методик таъминлаш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш ва илмий-методик таъминлаш;

қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-таълим жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида хорижий педагогика олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан шериклик алоқаларини ривожлантириш.

Белгилансинки, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети олий таълимнинг педагогика йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида республиканинг базавий олий таълим муассасаси ҳисобланади.


2.

Белгилаб қўйилсинки, ТДПУнинг штатдаги ходимлари сони ва профессор-ўқитувчилар таркиби олий таълим муассасалари учун амалдаги штат нормативларига мувофиқ белгиланади.


3. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини қайта жойлаштириш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда комиссия ташкил этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети билан биргаликда:

ТДПУнинг янгиланган уставини бир ой муддатда тасдиқласин;

2016 йил 1 августгача бўлган муддатда Университетнинг факультетлари ва кафедраларини шакллантириш, Университетнинг тасдиқланган янги ташкилий тузилмасига мувофиқ уларни юқори малакали профессор-ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатлар параметрларига зарур ўзгартиришлар киритсин.


6. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй манзили бўйича жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1-Тошкент педагогика коллежининг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй манзили бўйича жойлашган биноларини бепул асосда, тасарруф этиш ҳуқуқисиз Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига бериш-қабул қилишни бир ой муддатда таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2016 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг зарур қўшимча бинолари ва инфратузилма объектларини қуриш учун зарур марказлаштирилган капитал қўйилмалар ажратилишини таъминласинлар.


9. ТДПУ учун бинолар қуриш ва унинг балансига берилаётган тегишли биноларни реконструкция қилиш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" АЖ - бош лойиҳа ташкилоти этиб;

"Қурилишбирлашмаси" АЖ - бош пудратчи этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига 2017 йил 1 августгача қурилиш ишлари ва жиҳозлаш тугалланишини таъминлаган, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бир вақтда лойиҳалаштириш шартларида амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 13 майдаги

153-сон қарорига

2-ИЛОВА



Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университетини кўчириш ва унинг фаолиятини

ташкил этишни такомиллаштириш билан

боғлиқ чора-тадбирлар комплексини

амалга ошириш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

Азизов У.Ў.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, комиссия раиси


Закиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Ваҳобов А.В.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Набиев Д.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув бўйича)


Хидоятов Д.А.

-

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси


Хўжаев Б.А.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Шарипов Ш.С.

-

Тошкент давлат педагогика университети ректори


Камилов М.М.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Онорбоев Б.О.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, комиссия котиби.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 23 май, 20-сон, 223-модда


































Время: 0.2039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск